феврал 10, 2019 16:52 Asia/Tashkent
  • Шаҳид Закариё Арабистон ваҳобийлари жинояткорлигига яна бир далил

Арабистонлик шиа мусулмонларидан бўлмиш 6 ёш бола Закариё Бадр Али Ал-Жобир онаси билан Масжидун- Набийни зиёрат қилиш учун Мадина шаҳрига кетаётган пайтида, Саъудия ваҳобийларидан бўлмиш такси ҳайдовчиси томонидан фожеали тарзда қатл этилди.

Арабистонда болаларни қатл этиш оддий бир одатга айланиб қолган. Ваҳобизм тафаккури ва Ол-Саъуд режимидан қолган бу одат арабистонлик айрим фуқароларга ҳам тасир етказмоқда.  Ол-Саъуд режими 4 йилдан бери Яманни бомбардимон қилмоқда ва ушбу мамлакатни барча томонлама қуршовга олиб озиқ-овқат ва дору дармон маҳсулотлар каби инсонпарварлик кўмакларини Яманга етказиб беришга монеа яратмоқда. 

БМТ қошидаги ЮНИСЕФ болалар фонди 2019 йил январ ойида берган ўз ҳисоботида, Арабистоннинг Яманга қарши уюштирган урушида 6700 нафардан ортиқ яманлик болалар ҳалок бўлиб, тан жароҳатлари олишган,-деб эълон қилди. 

Бунга қўшимча, яманлик кўп болалар очлик оқибатида ўлим билан юзмаюз бўлишган. Яманлик 7 яшар қиз Амал Ҳусейн 2018 йил октябр ойининг охирида очлик сабабли яманлик оворалар лагерида ҳалок бўлган яманлик болалардан бири эди. 

Амал Ҳусейн каби 400 минг нафар яманлик болалар Яманда истиқомат қилишадиким, Саъудия Арабистонининг уруши сабабли очлик билан юзмаюз бўлишган. БМТ қошидаги ЮНИСЕФ болалар фондининг берган ҳисоботига кўра, улар очлик тасирида ўлим билан юзмаюз бўлишган. 

Ол-Саъуд режимининг Яманга қарши содир этган жиноятлари ваҳобизм тафаккуридан илдиз олади. 

Ваҳобизм тафаккури ва Яманга қарши Ол-Саъуднинг амалий тарзда жиноят содир этиши мамлакат ичкарисидаги арабистонлик фуқароларга ҳам тасир етказган. Ваҳобизм таълимотлари тасири остида қолган арабистонлик фуқаро автомобил ойинасини синдириб, 6 яшар болани ўз онасининг кўз олдида шиа бўлгани сабабли суйиб ташлаши бунга мисол бўла олади.

Шаҳид Закариёга қарши содир этилган бу жиноят шуни кўрсатадики, Ол-Саъуд ва арабистонлик ваҳобийлар ислом дини ва инсонийликдан ҳам ҳеч қандай хабарлари йўқ. Ваҳобизм оқими ўзнинг ифротий тафаккури билан нафақат динни поймол этади, балки онасининг кўз олдида ҳушдан кетиб қолган 6 яшар бола Закариёни суйиб ташлаш каби жиноятлар шундан далолат берадиким, ваҳобизм оқими ҳатто ақл фитрати га ҳам тўғри келмайди. Зўравонлик ва шафқатсизлик ваҳобийлик оқимининг мазмун-мундарижасини ташкил этади. 

Шак-шабҳасиз, ваҳобизм оқимининг тафаккури ва Ол-Саъуд режимининг хатти-ҳаракатларига нисбатан Ғарб қудратларининг сукут сақлашлари ва уларни қўллаб-қувватлашишлари Яманда болаларни ўлдириш, Яманга инсонпарварлик кўмакларини етказишга тўсиқлик яратиш, очлик сабабли яманлик болаларнинг ўлиши ҳамда 6 яшар Закариёни ўлдириш каби жиноятлар содир этилишининг омилига айланмоқда.      

Ёрлиқ