Қирғизистонлик фуқаро бозордан сотиб олган тухум резина бўлиб чиқди (видео)
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро бозорда қандай тухум сотиб олганлигини намойиш қилди,
Қирғизистон фуқароси пишгандан кейин тухум сариғи «резина» эканлигига эътибор қаратади.
«Тухум сариғи ўрнига бу ерда резина. Энди Ўшда Хитой тухуми пайдо бўлди. Бу тухумга қаранг. Эҳтиёт бўлинг», — деб огоҳлантиради киши.
Қирғизистон Реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи бу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, маҳсулот сифатига шубҳа бўлса, Қирғизистон антимонополия бошқарув давлат агентлигига ариза билан мурожаат қилиш зарур.
«Кейин Санэпидемназоратга сўровнома юборамиз. Бу ташкилот маҳсулот сифатини текширади. Агар ҳақиқатда бундай бўлса, «Қирғизстандарт» бу маҳсулот сифат стандартини қандай олганлигини ўрганиб чиқади. Божхона хизмати эса маҳсулот қандай импорт қилингани ва сотувга тушганлигини текширади», — деди у.
Амалдорнинг фикрига кўра, давлат органлари ОАВлар хабарларига эътибор қаратиши мумкин. Бироқ бу фейк эмаслигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш керак.