Янги Зеландиядаги масжидда отишма қандай юз берди? (фоторепортаж)
март 15, 2019 15:48 Asia/Tashkent
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги «Ан-Нур» масжидида 28 ёшли австралиялик Брентон Таррант томонидан қилинган ҳужум оқибатида қурбонлар сони 49 кишига етган.
Маҳаллий полиция тўрт эркак ва бир аёлни қўлга олган. Қўлга олинганлар ҳақида қўшимча маълумотлар берилмаган. Брентон Таррант ўз қилмишини манифест деб тушунтирган.