Тожикистонда ака ўз синглисининг қотилига айланди (видео)
(last modified Sun, 17 Mar 2019 14:37:11 GMT )
март 17, 2019 19:37 Asia/Tashkent

Тожикистонда ака ўз синглисининг қотилига айланди

Тожикистоннинг Истаравшан шаҳрида яшовчи 23-ёшли Толиб Ашурқулов 11-синф ўқувчиси бўлган синглисини катта эркаклар билан юриб, «оиласини шарманда қилган» деб ҳисоблагани учун бошини кесиб ташлаган.

Йигитга қаттиқ режимли колонияда жазо ўташ учун 18 йил тайинланган. Ушбу жиноят 2018 йилнинг ноябрь ойи охирида содир бўлган. Ашурқулов Тожикистон републикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган.

Истаравшан шаҳрининг 42-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси, балоғатга етмаган Орзугул 27 октябрь куни уйидан чиқиб, кечқурун уйга қайтмаган. Қариндошлари барча қўшниларини ва танишларини оёққа турғазган, милицияга мурожаат қилган. Бироқ, қизни қидириш натижа бермаган.

Бир ярим ой ўтгач, мактаб ўқувчисининг жасади топилган. Терговда аниқланишича, қиз «йўқолиши»дан бир неча соат олдин уйига қайтаётган бўлган. Катта акаси уни кўчада учратиб, синглисини оила юзини ерга қаратишда айблаган. Шундан сўнг, қиз омборхонага югуриб, ўзини осиб қўйиш билан акасига таҳдид қилган. Аммо аканинг ўзи уни пиёзнинг синтетик қопи билан бўғиб, кейин бошини ўроқ билан кесиб ташлаган.

Қизнинг 50 ёшли отаси Баҳодир Ашурқулов ўғлига жиноят изларини яширишга ёрдам берган. Ўғли билан биргаликда, қизнинг жасадини машинага ортиб, эски сувсиз каналган яширган.

11 декабрь куни Ашурқуловнинг қўшниси қизнинг ажралган жасадини топган ва милицияга хабар берган. 17 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жиноят содир этишда гумон қилинган акани қўлга олган.