Эрон қуролли кучлари бош штаби қӯмондони Сурияга сафари давомида терроризм бўйича минтақавий ҳамкорлик қилишни таъкидланди.
(last modified Mon, 18 Mar 2019 08:19:00 GMT )
март 18, 2019 13:19 Asia/Tashkent
  • Эрон қуролли кучлар бош штабининг раиси Муҳаммад Боқирий
    Эрон қуролли кучлар бош штабининг раиси Муҳаммад Боқирий

Эрон қуролли кучлари бош штаби қӯмондони генерал Муҳаммад Боқирий олий мартабали ҳарбий ҳайъатлар билан бирга терроризм билан қарши курашиш йўлларини таҳлил этиш мақсадида Ироқ, Сурия ва Эрон мамлакатлари қуролли кучлари бош штабининг раҳбарлари ўртасидаги учтомонлама йиғилишда иштирок этиш учун Сурияга сафар қилди.

Ҳарбий ва мудофаа этиш бўйича ҳамкорликларни юксалтириш, терроризм билан қарши курашиш заминида маслаҳатлашиш ва фикр алмашиш, террористик гуруҳлар билан кураш олиб боришни давом эттириш учун Сурия, Ироқ ва Эрон ўртасида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда минтақа хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликни ижод этишнинг охирги стратегияларига эришиш ва уни таҳлил этиш генерал Муҳаммад Боқирийнинг Сурияга қилган сафарининг мақсадлари жумласидандир. 

Терроризм билан қарши курашиш йўлида Эрон, Сурия ва Ироқ ўртасидаги ҳамкорликлар терроризмга қарши кураш олиб бориш жараёнига катта тасир етказади. Бу мувафаққият шундай бир вазъиятда қўлга киритилганким, ИШИД террористик гуруҳига қарши америкалик коалициянинг бу ҳодисага қарши кенг таблиғот олиб боришига қарамай, нафақат минтақада терроризмни нобуд қилишга кўмак бермади, балки амалда ИШИД террористик гуруҳи билан жиддий курашишда ва уни биткул нобуд қилишда монеа яратди. 

Россия стратегик ва сиёсий тадқиқотлар институтининг раиси Владимир Захаров Американинг террористларни қўллаб-қувватлашишига ишора этиб, террористик жараёнларни қўллаб-қувватлашнинг сабабини Американинг минтақада кескинликларни келтириб чиқаришда эҳтиёж сезишида деб билади ва Дональд Трампнинг қудрат бошига келиши билан бу сиёсат янада кенг куч олди,-деб таъкидлади. 

   Россия стратегик ва сиёсий тадқиқотлар институтининг раҳбари шунинг учун терроризм билан қарши кураш олиб бориш учун америкалик расмийларнинг берадиган изҳоротларига ишонмаслик керак ва минтақа мамлакатлари, айниқса террористик ҳужумларга олдинги фронтида бўлган Ироқ ва Сурия мамлакатлари Америка кучлари ва Вашингтон билан иттифоқчи бўлган Ғарб мамлакатларининг ҳаракатларидан эҳтиёт бўлишлари керак,-деб айтди.

Шу сабабдан террористлар билан қарши курашишнинг олдинги сафида тўрган мамлакатларнинг муштарак сайъ-ҳаракатлари билан терроризм биткул нобуд бўлишга юзмаюз бўлганида, Сурия давлати билан келишмасдан ушбу мамлакатда ҳузур топган кучлар эртами кечми Сурияни тарк этишади. 

Эрон қуролли кучлар бош штабининг раиси генерал Муҳаммад Боқирий Димишқда Сурия давлатининг ижозатисиз ушбу мамлакатга кирган хорижий кучларнинг чиқиши Ироқ, Сурия ва Эрон ўртасидаги учтомонлама йиғилишида таҳлил этилади,-деб таъкидлади.  

Тажриба шуни кўрсатадики, минтақавий ҳамкорликлар терроризм, нотинчликлар, экстремизм ва душманликка қарши кураш олиб боришнинг ягона йўлидир. Бу доирада Эрон ИШИД террористик гуруҳи билан қарши курашишнинг олдинги сафида тўрган Сурия ва Ироқнинг халқ кучлари ва армиясига маслаҳатлашув кўмакларини етказишда катта рол уйнади. Бундай муштарак сайъ-ҳаракатлар терроризмни томиридан йўқ қилиб ташлашгача терроризм билан ҳақиқий кураш олиб бориш учун жиддий азм-ироданинг борлигидан далолат беради.  

Ёрлиқ