Туркиялик эркак соябонда «учиб кетди» (видео)
март 29, 2019 14:16 Asia/Tashkent
Туркиянинг Османия шаҳрида кучли шамол кўча соябонини ва уни тутиб қолган эркакни учириб кетди.
Уч киши катта қуёш соябонини ушлаб қолишга ҳаракат қилган, лекин шамол жуда кучли бўлган. Соябон ердан юқорига кўтарила бошлаганида, улардан бири соябон устунига чиқиб олган ва ҳавога кўтарилган. У ердан уч-тўрт метр юқорига кўтарилганини айтган.
«Мен чиндан ҳам яхшиман, соябон учишда давом этишини тушуниб етганимдан кейин, ундан сакрадим», — деди у ерга тушганидан сўнг. Соябон бошқа одамнинг устига тушиб, оёғи ва қовурғаларини синдирган.
Ёрлиқ