Америка терроризмга ҳомийлик қиладиган давлат ва шунингдек Американинг Сантком қомондонлик маркази террористик гуруҳдир
(last modified Tue, 09 Apr 2019 08:39:38 GMT )
апрел 09, 2019 13:39 Asia/Tashkent
  • Американинг Сантком қомондонлик маркази
    Американинг Сантком қомондонлик маркази

Америка бошқа бир бузғинчилик ва ғайритабиий сайъ-ҳаракатида расмий ҳарбий куч бўлмиш Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусини террористик гуруҳлар рўйхатига киритди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг миллий хавфсизлик олий кенгаши душанба куни чиқарган баёниясида, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси номини "хорижий террористик ташкилотлар" рўйхатига киритиш учун АҚШ режимининг хатарли ва ноқонуний сайъ-ҳаракатини қоралаб, АҚШ режимини "терроризмга ҳомийлик қиладиган давлат" ва "Сантком" номли Американинг марказий қомондонлиги ҳамда унга тегишли бўлган барча кучларни "террористик гуруҳ" деб эълон қилди.  

Вашингтон қонуний давлат ва мустақил бир мамлакатнинг ҳарбий ташкилотини террористик гуруҳ рўйхатига киритиши биринчи маротаба эди. Бу сайъ-ҳаракат шундай бир вазъиятда амалга оширилмоқдаким, Америка оммавий ахборот воситалари бундан олдин Пентагон, ЦРУ ва ҳар иккала партия, яъни демократлар ва жумҳурийчиларнинг кўпгина сиёсий расмийлари Америка давлатининг бу қарорига мухолифат қилган эдилар. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қомондони Муҳаммадали  Жаъфарий Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг номини террористик гуруҳлар рўйхатига киритиш бўйича америкаликларнинг қарорига нисбатан муносабат билдириб, бундай ахмоқона сайъ-ҳаракат амалга оширилса, Америка хавфсизлик кучлари ва армияси ҳам Ғарбий Осиё минтақасида бошқа осойишталик кўришмайди,-деб таъкидлади.

Аммо Америка барча огоҳлантиришларга қарамасдан бундай ахмоқона қарорни қабул қилди. Бу масала бўйича иккита муҳим нуқтага эътибор қаратиш лозим: 

Биринчи муҳим масала шундан иборатким, Америка яхши биладики, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қудратли бир куч сифатида ўзининг тасирчан эканлигини юклатилган уруш майдонларидан бошлаб терроризм билан қарши курашиш ва мамлакат ер яклихтликлари ва унинг хавфсизлигини ҳимоят этиш маъмуриятларигача бўлган ўз вазифаларини исботлаган кучдир. Шу сабабдан Америка тажрибали ва қудратли кучга бевосита қарши туриш ўрнига фазо яратиш сиёсатини ўз ишчи дастурига қарор берди. Чунончи, "Соқчилар корпусидан қурқитиш" каби фазо яратиш билан Эроннинг мудофаа ва ҳарбий иқтидорининг асосий унсурларидан бирини кескинликка юзмаюз этишга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу ҳаракат алаҳсирашдан бошқа нарса эмас.

Иккинчи муҳим нуқта шундан иборатким, Американинг бундай сайъ-ҳаракати бу мамлакатнинг боши берк кўчага юзмаюз бўлганидан далолат беради. Аммо Америка Эронни босим остига қарор бериш учун ўз сиёсатларини исботлаш учун нотўғри йўлни танлади. Бундай вазъиятда Американинг эҳтимолий мақсади минтақада Саъудия Арабистони ва сионистик режимнинг розийлигини қўлга киритиш учун радикал сиёсий доиралар диққат-эътиборини жалб этиши мумкин. Шунинг учун айрим сиёсий экспертлар Америка нуқтаи назаридан соқчилар корпуси номини террористик гуруҳлар рўйхатига киритишини рамзий бир ҳаракат деб билишади. 

Тажриба шуни кўрсатадики, Эронга қарши Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари эҳтимолан Вашингтон бошлаган бўлсада, аммо унинг оқибати ҳеч қачон Оқ Уйнинг ихтиёрида бўлмаган. Бу нуқтаи назардан бундай сайъ-ҳаракатни Америка учун тезкари натижа беради деб талқин этиш мумкинки, нафақат Эрон халқининг истак-хоҳиши билан яратилган бир куч сифатида Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг қадр-қиймати ва обрў-эътибори камайтирмайди, балки Оқ Уй сиёсатчиларининг инсониятга зид бўлган моҳиятини ошкор этади. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг асосий мақсади хавфсизлик ва барқарорликни муҳофазат этишда намоён бўлади ва бу ҳарбий ташкилот оғир кунларда, қурилиш соҳасида ҳамда муқаддас мудофаа даврида унитилмас фахр ва ифтихорни касб этди. Чунончи, бугунги кунларда ҳам Эрон мамлакатининг кўп минтақалари селнинг вайронагарчилиги ҳамда халқнинг оғир мусибатлар билан юзмаюз бўлганида, селда гирифтор бўлиб қолган халққа молиявий кўмак бериш учун Америка ўз санкциялари билан монеа яратишига қарамай Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг  кучлари, армия ва кўнгиллилар кучларининг олий қомондонлари  билан бирга халққа ёрдам беришмоқда. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Ғарбий Осиё минтақасида террористлар ва ифротий гуруҳларни доим ҳимоя этиб келган Америка ва унинг минтақадаги иттифоқичиларига хилоф тарзда минтақада ифротгарчилик ва терроризм билан қарши курашишда ҳамда минтақада Ал-Қоида, ИШИД террорчи гуруҳи, Ан-Нусра ҳамда бошқа террористик гуруҳлар билан қарши курашишда соқчилар корпусининг уйнаган ролини зарар кўрган давлатлар ва халқ қадрлашади.   

Шубҳасиз, Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг бундай мувафаққиятларига нисбатан Америка чидай олмайди. Айниқса, бугун мустақил оммавий ахборот воситалари ва минтақа оммавий афкори яхши билишадики, ИШИД террористик гуруҳи Ироқ ва Сурияда жиноят содир этаётганида, америкалик кучлар террористлар билан жанг қилиш ўрнига уларга ҳарбий тажҳизот ва озиқ-овқат етказиб беришарди ва ИШИД террорчи гуруҳ унсурларининг қуршовдан чиқишлари учун кўмак беришарди.

Бу расвогарчиликлар Американинг Эрондан қурқитиш лойиҳаларини мувафаққиятсизликка учратди ва Америка Исломий Инқилоб соқчилар корпусини террористик гуруҳлар рўйхатига киритиш билан бу масалани ўзгартира олмайди.  

Ёрлиқ