Қозоғистон президенти Ўзбекистонга сафар қилди
Қозоғистоннинг вақтинчалик президенти Қасим-Жомарт Токаев 14 апрел куни икки кунлик расмий ташриф билан Тошкентга сафар қилди.
Марказий Осиё масалалари бўйича экспертларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Қазоғистон бундан олдинги вақтларга қараганда, минтақада ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришга эътибор қаратмоқда. Чунки бу ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш иқтисодий нуқтаи назаридан Марказий Осиё иттифоқини қайта тиклаш ва минтақани мустаҳкамлаш заминини яратади.
Россиянинг сиёсий эксперти Александр Шостак бу ҳақда Ўзбекистон доим ўзининг шимолий қўшнилари билан яхши муносабатда эди ва ҳалигача ўзининг кўп мушкулотларини Қазоғистон давлати орқали бартараф этган,-деб айтди.
Россиялик ушбу эксперт шунингдек Тошкент ва Остона темир йўл ва автомобил транспорти, углеводород тизими ҳамда сув манбаларидан баҳраманд бўлиш заминида муштарак мавқега эга. Айни ҳолда, Афғонистон томонидан ИШИД террористик гуруҳининг таҳдид солиши икки мамлакатнинг раҳбарларини ҳар доимгидан ҳам кўпроқ бирлаштирган,-деб таъкидлади.
Шуни таъкидлаш жоизки, бу омилларнинг барчаси "Марказий Осиё иттифоқи"-ни қайта тиқлаш заминини яратади ва Марказий Осиёдаги иккита мамлакат, яъни Ўзбекистон ва Қазоғистон иқтисодий хавфсизлигини вужудга келтиради.
Агар бу иттифоқ қайта тикланса, Евроосиё иқтисодий иттифоқига хилоф тарзда нафақат Тожикистон, балки Туркманистон ҳам ушбу иттифоққа аъзо бўлиши мумкин.
Бу ҳамкорликлар икки томонлама савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқаларни яхшилашига қўшимча, минтақада муштарак ҳамкорликларни кенгайтириши ва мустаҳкамлаши ҳам мумкин. Энг муҳими, бу ҳамкорликлар Марказий Осиё республикалари раҳбарлигини қўлга киритиш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги рақобатни минтақа халқлари ва давлатларининг дўстлиги ва муштарак ҳамкорликларига айлантиради.
Ўзбекистон ва Қозоғистон шунингдек Исломий ҳамкорликлар ташкилоти ва Эко иқтисодий ҳамкорликлар ташкилотига аъзо мамлакат ҳисобланади. Табиийки, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлар халқаро ва минтақа ҳамкорликларини мустаҳкамлашга кўмак беради.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми 2013 йилда бошқа йилларга қиёслаганда 14 фоиз ортиши билан 3 миллиард 200 миллион долларга етди. Бу ҳажм 2014 йилда 25 фоизга ортиб 2013 йилга қиёслаганда 3 ярим миллиард долларга етди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо ва тижорат алоқалар кенгайишининг жараёни муштарак мақсадларга етиш учун "Нур Султон" ва Тошкент раҳбарларининг амалга оширган икки томонлама сайъ-ҳаракатларидан далолат беради.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Қозоғистон вақтинчалик президентининг Ўзбекистонга қилган ташрифи минтақа ва икки томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун иккита қўшни мамлакатнинг эҳтимолий мушкулотларини баратараф этиш мақсадида "Нур Султон" раҳбарларининг қуйган янги дадил қадамидир.