апрел 18, 2019 13:05 Asia/Tashkent
  • Эрон қуролли кучлар куни бирдамлик ва қудрат рамзидир.

29 фарвардин куни (18 апрел ойи) Эроннинг миллий тақвимида, армия куни деб эълон қилинган. Энди, минтақа ва Эрон хавфсизлиги ҳамда барқарорлиги арсасида Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг тўтган мавқеи ва уйнаган ролига бир назар ташлаймиз.

Дарҳақиқат 29 фарвардин санаси Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин буюк воқеа- ҳодисалардан бирини эсга келтиради.

Эронда Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Инқилоб душманлари Эрон армиясини тарқатиб юбориш каби шум ниятини амалга оширмоқчи бўлган  пайтларда, шунингдек Эрон армияси  ўта қийин ва нозик бир вазъиятда бўлганида, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/  қуролли кучларнинг энг буюк ҳомийси сифатида, Инқилоб душманларининг барча ёвуз мақсадини чипакка чиқардилар ва Ул Зот чиқарган мурожаатида, жиддийлик ва қатъийлик билан,  Эрон қуролли кучларини сақлаш зарурлигини эълон этиб,  қуролли кучлар бирлиги. яхлитлиги ва ҳамжиҳатлиги учун тарихий  муҳим мурожаатини баён этдилар ва  ва 29-чи фарвардин санасини Эрон қуролли кучлари куни деб номладилар.

Эронга қарши  Ироқнинг БААС режими юклатган уруш даврида ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти армияси  барча душманлар қаршисида тура олиб,  тажовузкорлар ва Эронни нобуд қилиш нопок ниятида бўлган  кимсаларга   жиддий жавоб қайтаришга тайёр бўлганини маълум этди.

Эрон армияси Муқаддас Мудофаа тажрибаларига таяниб шунингдек  улкан мудофаа потенсиали билан Исломий Эронни қуриқлаш ва ҳимоя қилиш учун катта мудофаа қудратига эгадир. Эрон армияси  первентив бир қудрат сифатида тинчлик ва барқарорлик тарафдори бўлиб келган ҳамда минтақадаги ҳарбий стратегиялар ўзаро ишонч, устувор барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида шаклланиши лозимлигини таъкидлаб келмоқда.

Муқаддас Мудофаа йилларидан кейин Эрон Ислом Жумҳуриятининг первентив қудрати маҳаллий потенсиалларга таяниб кўринарли даражада ривожланди.

Бу орада  пиёда кучлари, денгиз ҳамда ҳаво-фазо қудрати дунё миқёсидаги энг модерн ва янги стандартлари билан мос равишда ривож-равнақ топди. Бунга асосланиб, охирги пайтда Ҳурмуз бўғози, Форс кўрфази, Уммон денгизи ҳамда ҳаво кучларида ўтказилган тактик машғулотларнинг моҳиятида ҳам ўзгаришлар вужудга келди. Бу ўзгариш шуни кўрсатадики, Эрон қуролли кучлари душманларнинг барча таҳдидларига қарши курашиш учун тўлик тайёрдир. 

Бу ўзгаришда иккита муҳим масала диққатни ўзига жалб этади: 

 Диққатни ўзига жалб этадиган масала шундан иборатки, Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг ер кучларида структуратив ўзгаришларни ижод этиш шуни кўрсатадики, таҳдидлар билан қарши курашиш ва хавфсизликни муҳофазат этишда стратегик рол уйнайди. 

    Иккинчи муҳим нуқта бу мудофаа жиҳатига эътибор қаратишдан иборат. Эрон қуролли кучларининг керакли мудофаа қудратини юксалтириш Инқилобнинг бешинчи ўнйиллигида тўрибди. Энди Эрон ўзининг ҳарбий қудратига таяниб, мудофаа этиш ва ҳатто ҳужум қилиш қудрати нуқтаи назаридан минтақада нотинчликларни келтириб чиқарадиган жараёнларга қарши кураш олиб бориш имкониятига эгадир. 

Бугунги кунда Эрон халқи шундай бир вазъиятда армия кунини нишонлаяптиким, армия, соқчилар корпуси, кўнгиллилар  ва тартиб-интизомни сақлаш органлари мамлкатнинг барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид соладиган унсурларга қарши қудрат билан кураш олиб борди. 

Эрон ҳеч қачон минтақада ҳарбий кескинликларни вужудга келтириш пайида йўқ эди. Аммо душманлар ва тажовузкорларга ҳеч қайси бир замон ва ҳеч қайси бир маконда агар лозим бўлса, хавфсизликка барҳам берадиган унсурлар ва омиллар билан қарши кураш олиб боришини намоён этди ва ўзининг мудофаа этувчи қудрати ва ҳимояланиш иқтидорини юксалтириш учун ҳеч кимдан ижозат олмайди. 

Эрон мудофааси, айниқса ракета мудофааси соҳасидаги қудрати стратегик тадқиқотлар марказлари томонидан Эрон ҳарбий қудратини белгиловчи куч даражасида талқин этишлари сабабига айланди. 

Россиянинг Ўрта Шарқ (Ғарбий Осиё) бўйича тадқиқотлар марказининг раҳбари Максим Шевченко Эрон мудофаа қудрати ҳақида "Эрон минтақада энг қудратли армия соҳибидир ва ушбу мамлакатнинг қуролли кучлари Эрон кучларининг тактик ҳарбий машғулотларида фойдаланаётган ривожланган турли ҳарбий тажҳизотларни ишлаб чиқаришга муяссар бўлди,-деб айтди.   

Ёрлиқ