Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 12 миллиардлик савдо англашув меморандуми имзоланди
(last modified Tue, 23 Apr 2019 07:04:28 GMT )
апрел 23, 2019 12:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин
    Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин иштирокида 12 миллиардлик савдо англашув меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 12 миллиард долларга тенг икки томонлама савдо англашув мемарандуми имзоланиши икки томонлама савдо-сотиқ муомалалар ҳажмини кенгайтириш йўлида икки мамлакатнинг қизиқиш зоҳир этиши ва сайъ-ҳаракат қилишидан далолат беради. 

Бундан олдин Жанубий Корея ва ўзбекистон ўртасидаги тижорат ҳажми бир йилда 3 миллиард доллардан ошмаган эди. Бироқ, Жанубий Корея ва Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг ўзаро ҳамкорликлари ва савдо-сотиқ ҳажми ўтган 20 йил давомида 180 бараварга ривожланган эди ва  улар энергетика, нефть-газ, химия ва тоғ-кон, машинасозлик ва электр техникаси, транспорт ва логистика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, инфратузилмалар, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли тиббиёт каби устувор йўналишлар Марказий Осиёдаги бешта мамлакат, айниқса Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликларни ўзига қамраб олган.

Бунга қўшимча, Жанубий Кореянинг 400-дан ортиқ кампаниялари Ўзбекистонга катта сармоялар киритишни ўз ишчи дастурларига киритишган. Жанубий Корея ҳозирги кунда Марказий Осиё республикаларининг савдо-сотиқ ҳажмини 2 миллиард доллардан ортиқини Ўзбекистон билан амалга оширган. 

Айни пайтда, Жанубий Корея Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга Жанубий Кореяга Ўзбекистондан кўпроқ меҳнат муҳожирларини юборишга қарор қилинган. 

Марказий Осиё республикалари билан Осиёнинг жануб-шарқи ва жанубида жойлашган айрим мамлакатларнинг алоқалари кўзга ташланадиган даражада кенг ривож-равнақ топаётганини эътиборга олган ҳолда, айрим экспертлар ушбу мамлакатларнинг минтақада нуфуз топишини жиддий масала деб талқин этишади. Чунончи, Россиянинг сиёсий масалалар бўйича эксперти  Антон Курилкин Марказий Осиёда Америка, Россия ва Хитойнинг нуфуз топиши масаласига эътибор қаратишни хато деб билиб, Япония, Жанубий Корея ва Исломий ҳамкорликлар ташкилоти Марказий Осиё минтақасида "ярим яширин " уйинчилар ҳисобланишадиким, узоқ муддат давомида ўз мақсадларига эришади,-деб таъкидлади. 

Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар билан Жанубий Корея ўртасидаги алоқаларнинг натижасига назар ташлаб айтиш мумкинки, ўтган 20 йил давомида Сеул давлати аста-секинлик билан Марказий Осиё мамлакатларига жиддий эътибор қаратди. Жанубий Корея давлати ушбу ҳавзада аққалиятни ташкил этувчи кореяликлар масалаларини эътиборга олиб, Марказий Осиё республикалари ва Жанубий Корея ўртасида ҳамкорлик йиғилишларини ташкил этиш ва сармоя киритиш ҳамда иқтисодий қудратдан фойдаланиб, ушбу минтақа мамлакатларида, айниқса Ўзбекистонда нуфуз топишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Табиийки, Ўзбекистоннинг хусусий ва давлат секторлари билан келишилган иқтисодий келишувларни ижро этиш билан Сеул давлати Ўзбекистон билан ўз муносабатларини янада яқинлаштириш мақсадида яна дадилроқ қадам ташлаши муқаррар.