Тожикистон Ироқдан 84 нафар болани олиб келди (фотожамланма)
(last modified Thu, 02 May 2019 10:47:33 GMT )
май 02, 2019 15:47 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ироқдан 84 нафар болани олиб келди  (фотожамланма)

Asia-plus хабарига кўра, 30 апрелга ўтар кечаси 84 нафар бола Ироқдан Душанбега олиб келинди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти хабарига кўра, улар Ироқдаги лагерлар ёки қамоқхоналарда бўлган, экстремистик гуруҳларнинг тожик жангарилари фарзандларидир.

Болаларни Ироқнинг FlyErbil авиакомпанияси самолёти ёрдамида олиб келишди. Улардан баъзилари ўз вақтида ота-оналари томонидан Ироққа олиб чиқиб кетилган, бошқалари эса ўша ерда туғилган. Аксариятининг отаси ўлдирилган, онаси эса террорчиларга ёрдам бергани учун Ироқ қамоқларида сақланмоқда.

Тожик фуқароларини Ироқдан Тожикистонга қайтариш масаласини ҳал қилиш доирасида Ироқдаги қамоқхоналар ва лагерларда 43 нафар аёл ҳамда 95 нафар бола борлиги аниқланди.

«Бугун уларнинг 84 нафари ватанига қайтарилди, яна 11 нафар болани қайтариш билан боғлиқ музокаралар олиб борилмоқда», - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

Аэропортда болаларни қариндошлари кутиб олган.

Аввалроқ, сўнгги йилларда Тожикистоннинг 1900 нафар фуқароси ИШИД сафида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун Сурия ва Ироққа жўнаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлганлар орасида қарийб 500 нафар тожик бор.

 

Ёрлиқ