Трамп ветосини бекор қилишда АҚШ сенати мағлубиятга учради
Америка Конгрессининг вакиллари Яманда инсоний бўҳроннинг шиддат олиши билан бирга охирги ойларда Яман урушида саъудиялик коалицияни қўллаб-қувватлашда Вашингтоннинг иштирок этишни тўхтатиш учун Америка президенти Дональд Трампни ундашга сайъ-ҳаракат қилишди.
Яманга тажовуз қилган саъудиялик коалицияни Америка томонидан ҳарбий қўллаб-қувватлашни тўхтатишни талаб этган Конгресснинг қарори дастлаб сенатда кейинчалик эса Американинг намояндалар мажлисида тасдиқланди. Аммо Трамп 2019 йид 17 апрел ойида унга вето қуйди.
Трамп қуйган ветони инкор этиш учун сенат намояндалари пайшанба куни 2 май ойида Яманга қарши урушда саъудиялик коалицияни Америка томонидан ҳарбий ҳимоя қилишни тўхтатишга тегишли бўлган конгресс қарори учун керакли овозни касб эта олмади. Трамп қуйган ветони инкор этиш учун овозларнинг учдан икки қисми (67 овоз)касб этилиши лозим эди. Аммо 53 сенатор бунга ижобий овоз берди.
Сенатда овозга қуйишдан олдин Яман урушида Американинг иштирок этишини давом эттириш масаласига мухолиф бўлган томонлар бу ишни амалга ошириш учун сенаторлар ҳам ҳамроҳлик қилишларини сўраган эдилар.
Бу ҳақда Американинг 2020 йилги президентлик сайловларида демократлар партиясининг номзади Берни Сандерз ўз Твиттер саҳифасида, агар биз қабул қилган қароримиз бўйича Трампнинг ветосини инкор этсак ва ушбу урушда Американинг кўрсатаётган кўмакларини охирга етказсак, унда минглаб одамларнинг жонини нажот берган бўламиз,-деб ёзди.
Трампнинг сиёсати доим Саъудия Арабистонини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиб келган. Саъудия Арабистони минтақада Вашингтон учун иқтисодий ва стратегик шерик ва Америкадан қурол-яроқ сотиб олувчи энг муҳим мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳам Вашингтоннинг минтақадаги муҳим шериклари саналади ва бир йилда миллиард доллар миқдорида Америкадан қурол-яроқ сотиб олади. Шунинг учун Дональд Трамп Арабистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ўз муносабатларини камайтиришни хоҳламайди.
Саъудиялик коалицияси Яманни бомбардимон қилиши натижасида ҳозиргача минглаб яманликларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олишлари ҳамда қашшоқ ушбу мамлакатнинг кенг вайронага айланиши сабабига айланган.
Халқаро амнистия ташкилоти ўзининг ҳисоботида, Ғарб мамлакатлари уруш тажҳизотларини сотишдан оладиган манфаат ўрнига яманлик миллионлаб аҳолининг жонини нажот бериш ва уларнинг ҳақиқий ҳақ-ҳуқуқларини ўз ишчи дастурларига киритишлари лозим,-деб эълон қилди.
Трамп Яман уруши ҳақида конгресснинг қабул қилган қарорини вето қилиш билан амалда конгрессга урушни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилиш мамлакат президенти зиммасидадир ва конгресс бу ишга аралашиши мумкин эмаслигини эслатиб қуйди.
Яман уруши ҳақида Конгресс қарори ҳомийларининг фикрига кўра, Яман урушида Американинг иштирок этиши асосий қонуннинг моддаларини поймол этиш ҳисобланади ва бу моддага асосан мамлакат президенти эмас, балки конгресс Американинг урушга кириши ҳақида қарор қабул қилади.
Бироқ, Трампнинг қуйган ветосини саъудияликлар ва иморотликлар хурсандчилик билан кутиб олишди.
Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлиги қошидаги маслаҳатчи вазир Анвар Қарқош Конгресснинг резолюциясини вето қилиш учун Трампнинг қабул қилган қарорини "стратегик ва ўз вақтида " қабул қилинган қарор деб билди ва Яманда араб коалициясини Америка президенти Дональд Трамп томонидан қўллаб-қувватлаш эса ижобий сайъ-ҳаракатдир,-деб қўшимча қилди.
Яман уруши бўйича Трампнинг ветосини бекор қилиш учун Сенатнинг мағлубиятга учрашини эътиборга олиб, айтиш мумкинки, Трамп давлати саъудиялик коалицияни ҳимоят этиш учун ўзининг сайъ-ҳаракатларини давом эттиради. Шу тартиб билан Яман мазлум халқига қарши иморотликлар ва саъудияликларнинг жиноятларига бевосита кўмак беради.
Америка Яман урушида саъудиялик коалицияни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, маълумот етказиб бериш, турли лагистик кўмакларни етказиб беришда кенг кўламда ёрдам кўрсатмоқда.