Америка ва Хитой ўртасида энг катта тижорат уруши бошланди
(last modified Sat, 11 May 2019 07:52:51 GMT )
май 11, 2019 12:52 Asia/Tashkent
  • Америка ва Хитой ўртасида энг катта тижорат уруши бошланди

Америка президенти Дональд Трамп ўзининг ҳимоя қилиши сиёсати бўйича Американинг тижорат соҳпасидаги катта шерикларидан бири ҳисобланмиш Хитой билан тижорат қилиш учун янги тарифларни жорий этиши билан 2018 йил июн ойидан бошлаб бу мамлакат билан савдо урушини бошлади.

Аргентинада ўтказилган 20-гуруҳ раҳбарлари йиғилишининг доирасида, Хитой президенти Ши Жингпинг ва Трамп ўртасида бўлиб ўтган охирги мозокаралар натижасида бу икки мамлакат ўртасида 90 кунлик тижорат асосидаги оташкесимга келишиб олинди. Аммо охирги ўзгаришлар шуни кўрсатдики, Америка Хитой билан келишувга келишни хоҳламайди. Шу сабабдан икки мамлакат ўртасида йирик савдо уруши бошланган. 

Америка давлати Пекин ва Вашингтон ўртасида савдо музокаралари давом этишига қарамай жума куни бомдод вақтида, расмий равишда ўз мамлакатига киритиладиган 200 миллиард доллардан ортиқ Хитойнинг импорт таварларига божхона тарифларини 15 фоизга кўтарганидан хабар берди. Шу тартиб билан бу таварларнинг тарифлари 25 фоизга етади.  

Трамп шунингдек солиқлар тўловларисиз 325 миллиард долларлик Хитой таварларига 25 фоизлик тариф жорий этади деб таҳдид солди. 

Икки мамлакат ўртасидаги савдо уруши вазъиятида Хитой таварларига божхона тарифларини кутариш бундан олдин ижрога қуйилиши лозим эди. АммоТрамп давлати 2019 йили январ ойида буни муаллақ ҳолатига келтирди.

Вашингтон бу сайъ-ҳаракатни ўтган йилда икки мамлакат ўртасида ихтилофлар ўз авжига чиққанидан кейин савдо асосидаги музокаралар бошланиши учун кўмак бериш мақсадида амалга оширган эди. 

Икки мамлакатнинг етакчи расмийлари ўртасида ўтказилган савдо музокаралари мувафаққиятли ўтишига нисбатан америкаликларнинг умидворлик билдиришларига қарамай барча нарса тусатдан ўзгариб қолди. 

Музокаралар жараёнига нисбатан америкаликларнинг умидсизлик изҳор этиши ва хитойлик музокарачиларнинг мақсадларига нисбатан ишончсизлик билдириши сабабли муаллақ ҳолатига киритилган тарифларни кутариш қарорига келди. 

Американинг савдо соҳасидаги вакили Роберт Лойтезир Хитой ўз мажбурияларидан қўл тортди ва бу сайъ-ҳаракат икки мамлакат ўртасидаги келишилган битимнинг матнига ўзгартириш киритиш сабабига айланди. Бу иш бизнинг нуқтаи назаримиз бўйича қабул қилиб бўлмайдиган ишдир. Трамп кўзга ташланадиган даражада тизимли ўзгаришлар билан келишилган келишувни кўришни хоҳлайди. Аммо бундай вазъият мавжуд эмас,-деб айтди. 

Энди, Хитой ҳам Америкадан импорт қилинадиган таварларга бунга ўхшаш тарифларни қуйишга сайъ-ҳаракатлар қилади. Хитой тижорат вазирлиги Америкага қарши сайъ-ҳаракатни амалга оширади деб эълон қилди.

Бундай вазъиятда таварларга қуйиладиган тарифлар собиқаси бўлмаган даражада ошиб кетади ва бундай савдо уруши дунё иқтисоди учун фожеали оқибатларни олиб келиши мумкин. 

Халқаро валюта фонди ўзининг ҳисоботида, дунёнинг кўп малакатларида иқтисодий ривожланиш нархининг пасайишини эътиборга олган ҳолда, ҳозирги вазъиятни дунё иқтисоди учун муҳим вазъият деб билди ҳамда Америка ва Хитой ўртасидаги савдо уруши ва Брекзит масаласини ҳозирги иқтисодий бўҳронни оғирлаштирадиган масала деб эслатиб ўтди. 

Халқаро валюта фонди ўз ҳисоботида ишора ўтиб ўтган масала бу ўзаро импорт қилинадиган таварларга Хитой ва Америка томонидан 10 фоиздан 25 фоизгача тарифларни жорий этиш ва савдо уруши сабабли Американинг иқтисодий ривожланиши 0,3 фоиздан 0,6 фоизгача ва Хитойнинг иқтисодий тараққиёти эса 0,6 фоиздан 1,5 фоизгача камайди. 

Трамп савдо-сотиқ соҳасидаги ҳозирги сиёсатини давом эттириши Америка бозорларида Хитой маҳсулотлари ва таварлари нархининг ошиши ва талаботларнинг камайиши натижасида Хитойнинг тавар ишлаб чиқариш масаласига салбий тасир етказади. Агарчи, хитойликлар Америка билан келишувга келишга сайъ-ҳаракат қилсаларда, аммо уларнинг нуқтаи назарига кўра, Трамп биртомонлама муомала қилишни мақсад қилган. Шунинг учун Хитой унинг ҳаддан ташқари талаблари ва шарт-шароитларига қаршилик кўрсатди.