Аёл МИБ ходимини калтаклади (Видео)
(last modified Tue, 14 May 2019 10:04:17 GMT )
май 14, 2019 15:04 Asia/Tashkent
  • Аёл МИБ ходимини калтаклади (Видео)

Қорақалпоғистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими инспектори ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтида калтакланди. Бу ҳақда “Zamon” ахборот-информацион дастури лавҳасида айтилди.

Давлат инспектори хонадоннинг электрҳисоблагичини текшириб, 349 минг сўм қарздорлик борлигини аниқлайди. Қарздорлик тўланиши кераклиги ҳақида талабномани уй эгаларига топширади. Лекин талабнома муддати ўтса ҳам қарздорлик тўланмайди.

МИБ инспектори хонадонни электр энергиясидан узиб қўйиш учун борганда, ушбу уйда истиқомат қилувчи фуқаро қаршилик кўрсатади. Аёл инспекторни хақоратлаб, етмаганига калтаклайди.

Ушбу ҳолат Беруний туман маъмурий судида кўриб чиқилиб, фуқарога энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланади.

Суннатилла Абдуллаев