май 18, 2019 10:35 Asia/Tashkent
  • Эроннинг машҳур математики, астрономи, файласуфи ва шоири Умар Хайём (1048-1122)
    Эроннинг машҳур математики, астрономи, файласуфи ва шоири Умар Хайём (1048-1122)

Урдубиҳишт ойининг 28-чи куни Эроннинг буюк шоири, файласуфи, мунажжими ва риёзиёт илмининг билимдони Умар Хайёмнинг туғилган куни билан тўғри келади.

Эронда  урдубиҳишт ойининг 28-чи куни ҳижрий-қамарий бешинчи аср (яъни милодий 15 аср)-нинг шоири, файласуфи, мунажжими ва риёзиёт илмининг машҳур олими Умар Хайёмнинг туғилган куни билан туғри келади.

Ҳар йили ушбу кунда мутафаккирлар, тадқиқотчилар ва Умар Хайёмнинг ҳаёт ва фаолияти билан қизиқадиганлар, университет, тадқиқот олиб борувчи ташкилотлар ва Нишопурда жойлашган ушбу буюк олимнинг мақбарасида буюк шоирнинг хотирасини шод этиш мақсадида турли маросимлар ўтказилади.

Эроннинг донги таралган шоири, ёзувчиси, мунажжими, файласуфи ва риёзиёт илмининг машҳур билимдони Хайём номи билан маълум бўлган Ҳаким Абулфатҳ Умар Хайём ҳижрий-қамарий бешинчи асрнинг охирлари ва олтинчи асрнинг бошларида ( милодий 15 асрнинг охирлари ва 16 асрнинг бошларида )  таваллуд топиб, фаолият олиб борди.

Умар Хайём

Унинг туғилган йили маълум эмас ва ушбу шоир ҳаётининг дастлабки йиллари ҳақида ҳозирги кунгача аниқ бир маълумот ҳам мавжуд эмас. Баъзи тадқиқотчилар уни мусулмон халқининг буюк донишманди ва табиби Шайхурраис Абу Али Ибн Сино асри билан асрдош деб билишади. Чунки ҳозирги замон тадқиқотчиси ва таърихшуноси марҳум Аббос Иқбол Оштиёнийнинг фикрига кўра, Хайём ушбу буюк олимнинг асрдоши эканлигини тасдиқлайдиган ёзма ҳужжатлар бизгача етиб келган.                  

Ҳижрий-қамарий бешинчи асрнинг охирларида яшаб фаолият олиб борган Абулҳасан Байҳақий ўзининг "Байҳақий таърихи " китобида Умар Хайём билан дийдор кўргани ҳақида сўзлаб, Умар Хайём ҳақида муфассал шарҳ-изоҳлар ёзиб боқий қолдирган. Унинг эътиқодига кўра, уша вақтда ёшлик айёмларини ўз бошидан кечираётган Умар Хайём жуда доно ва билимдон эди.  У Абу Али Ибн Сино каби уша замоннинг машҳур олимларидан эди.

Умар Хайём

Таърихшунос Ровандийнинг айтишича, "Умар Хайём тиббиёт, астрономия ва ҳикмат каби ўз замонининг маърифати ва илмларида катта маҳоратга эга ва буюк устод эди. Бунга қўшимча, ўз замонининг машҳур ҳакимлари, мунажжимлари, табиблари ва математика илмининг билимдонлари қаторида жой олган эди. Ва шунингдек исломий масалалар, фиқҳ ва луғатда катта маҳорат ва истеъдодга эга эди."   

   Тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этган нарса бу Умар Хайём томонидан юлдузлар вазъиятлари ва ҳаракатини аниқлашга бағишланган илмий изланишлари ҳисобланади ва ушбу жадвал Абулаббос Лавкарий ҳамкорлиги ва Маликшоҳ Салжуқий дастури билан ҳижрий- қамарий 467 йилда тартиб берилган эди. Шунингдек Умар Хайём ҳикмат ва риёзиёт илмида араб ва форс тилларида рисола ёзиб мерос қолдирдики, уларнинг аксарияти ҳозирги кунда ҳам тадқиқот олиб бориш ва фойдаланишга қарор олган. Умар Хайёмдан кўп шеърлар форсча ва арабча тилларда ва шунингдек "Наврўзнома" номли китоб мерос қолган. "Наврўзнома" китоби оддий ва равон наср тилида ёзилган ва Наврўзнинг келиб чиқиш сабаблари ва ким унга асос солгани, байрамда мавжуд бўлган расм-русумлар  ва ушбу мавзўга доир бошқа масалалар баён этилган.

Мазкур китобдан Эрон қадимий подшоларининг вазъиятлари, уларнинг мамлакатни бошқариш йўл-йўриқлари , ҳамда уларнинг касб корлари, анъаналари ва усулларидан огоҳ бўлиш учун бир манба сифатида фойдаланиш мумкин.

Китоб ўқиш мухлиси бўлган бир киши Лондонда китоб сотувчи шахсдан сўради: Лондонда қайси китоб бошқа китобларга қараганда кўп сотилади: У бир оз уйлаб жавоб берди: Муқаддас китоб!

Бу шахс ундан яна сўради:Муқаддас китобдан кейин қайси китоб сотилади? Китоб сотувчи шахс уйламасдан айтди: Умар Хайёмнинг рубоиётлари!

Бу эса Умар Хайём ҳақидаги ҳақиқатдир. Ҳеч қайси шеърий мажмўалар хоҳ у ҳозирги замон мажмўаси бўлсин,  хоҳ  классик шеър мажмўаси бўлсин Америка ва Европа мамлакатларида бу даражада шўҳрат топгани йўқ. Ва айни ҳолда, ҳеч қайси шоир Умар Хайёмдек, бошқаларнинг таҳсин ва олқишига сазовор бўлгани ҳам йўқ!

Ҳофизи Шерозий Эронда шўҳрат ва эътиборга эга бўлгани каби Умар Хайём ҳам Европада катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган шоирдир.  

Шеър ва адабиёт билан ошно бўлган шахсларнинг аксарияти Умар Хайёмни билишади ва ўз кутубхоналарида унинг рубоиётларини сақлашади. Англияда Умар Хайёмнинг рубоиётларини таржима қилган таржимон Артур Орберининг эътиқодига кўра,  Англияда турли  йўл ва шакллар орқали ушбу китобга эга бўлмаган хона топилмаса керак  ва иккинчи жаҳон уруши жараёнларида Англиянинг аскарлари ушбу китобни ўзлари билан уруш майдонларига олиб боришарди."

Умар Хайём Нишопурий ҳайкали БМТ-нинг Венадаги идорасида 

Эдвард Фитз Жералд Умар Хайёмнинг рубоиётларини таржима қилган биринчи шахс эди  ва уша вақтдан бошлаб Хайём Европа бўйлаб дунёнинг буюк шоири унвонида шўҳрат қозонди ва унинг рубоиётлари турли тиллар, жумладан француз, инглиз, немис, италиян, рус, турк, арман ва дунёнинг тирик бошқа тиллирига қайта-қайта турли шахслар томонидан таржима қилинди. "Жуковский", "Фридриш Ровзан ", "Кристин Сан" ва "Орбери" нашриётлари Умар Хайём рубоиётларини Европа тиллирига таржима этган нашриётлар жумласидан ҳисобланади.

Умар Хайёмнинг Нишопурдаги мақбараси 

Умар Хайём асарлари ва ижодиёти устидан тадқиқот олиб борувчи олимлар ва тадқиқотчилар нуқтаи назаридан бу буюк шоирнинг меҳр-муҳаббатга эга бўлиши ва катта шўҳратга сазовор бўлишининг сабаблари турлича. Айримлар уни андешасининг чуқур эканлиги ва айримлари эса каломининг равонлиги сабабли таъриф ва тавсиф этишади. Ҳозирги замон мутафаккири ва тадқиқотчиси доктор Абдулҳусейн Зарринкўбнинг фикрига кўра, “Умар Хайёмнинг рубоиётларидан ҳақиқат ва самимийликнинг ҳиди келади. Бу эса риёкорлик қилмайдиган ва яширин тарзда фикр баён этмайдиган шахснинг ҳақиқати ва самимийлигидир. У ўз ақли ва ҳисс-туйғусига келган ҳар бир нарсани қурқмасдан ва яширмасдан баён этади. Содда ва равон баён этиш қолибида унинг ёруғ фикри порлайди ва инсоннинг бутун вужудини ларзага келтириб, уни андеша қилиш ва уйлашга ундайди.”

Нечун, биласанми, хуроз хар сахар

Туриб, мотамзада ох-нола килар.

У бизга дейдики: „ Тонг ойнасида

Умрингдан тун утди узинг бехабар!”

 

Ёрлиқ