Афғонистон ва Марказий Осиёда ИШИД террорчи гуруҳининг узоқ муддатли мақсадлари
(last modified Thu, 23 May 2019 07:52:48 GMT )
май 23, 2019 12:52 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Имомали Раҳмон
    Тожикистон президенти Имомали Раҳмон

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ИШИД террористик гуруҳи Марказий Осиё республикаларида нотинчликни ижод этиш ва нуфуз топиш учун Афғонистонга жўнатилмоқда,-деб таъкидлади.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида ўтказилган терроризмга қарши курашиш бўйича минтақа ва халқаро ҳамкорлик конфренциясида террористик гуруҳларнинг олиб бораётган амалиётлари Марказий Осиё мамлакатлари учун жиддий таҳдиддир,-деб айтди. 

Тожикистон президентининг баён этган изҳороти шуни кўрсатадики, ИШИД террористик гуруҳи каби террористик жараёнларга баланд мартабали тожикистонлик расмийларнинг қўшилишига қарамасдан Душанбе давлат расмийлари ушбу террористик гуруҳнинг тасири ва пайдо бўлишининг ҳақиқатини яхши билишади.  

Америка террористик ушбу гуруҳни қўллаб-қувватлашишини давом эттириши билан ИШИД  гуруҳининг жангариларидан мустақил мамлакатлар, айниқса Эрон ва Россияга қарши фойдаланишга ҳаракат қилишига шак-шубҳа йўқ. Бу ўртада, Марказий Осиё мамлакатлари террористларни кучириш бўҳронига юзмаюз бўлиши ва ушбу кучиришдан келиб чиқадиган зарар кўришларига қўшимча, Ғарб зўравон қудратлар учун воситачилик ролини уйнайди. 

Бундан олдин Россия давлат расмийлари, Афғонистон парламентининг намояндалари ва Афғонистоннинг сиёсий экспертлари АҚШ-ни ИШИД террористик гуруҳини қўллаб-қувватлаш ва бу террористик гуруҳ аъзоларини Афғонистонга кучиришда айблашган эдилар. 

Ҳақиқатан ҳам шуни таъкидлаш жоизки, Афғонистоннинг сиёсий экспертлари Американинг ИШИД террористик гуруҳини ҳимоят этишларини фош этишлари ва бу гуруҳни Афғонистонда жойлаштириш масаласига аҳамият қаратишлари биринчи маротаба эмас.

Чунончи, Афғонистон парламентида Нангарҳорнинг халқ намояндаси Зоҳир Қадир ИШИД террористик гуруҳини қўллаб-қувватлашга бўлган Американинг  мақсадларини фош этиб, ушбу вилоятнинг Масжиди Сафед минтақасида ИШИД ва Толибон гуруҳи ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда Толибон гуруҳи ИШИД террористик гуруҳининг кўп қисмини қуршовга олишди. Аммо Американинг самолётлари ва махсус кучлари Толибон гуруҳига ҳужум қилишди ва ИШИД террорчи гуруҳининг кучларни нажот беришди, -деб айтган эди. 

Афғонистон ҳарбий эксперти ва нафақага чиққан генерали Жовид Кўҳистоний ҳам Америка ИШИД террорчи гуруҳини ҳимоят этишини таъкидлаш зимнида, бу террористик гуруҳнинг аъзолари арабларнинг кўмаклари билан Покистоннинг Карачи портидан Афғонистонга ўтказилмоқда,-деб айтди. 

Афғонистоннинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Ваҳид Мужда ИШИД террористик гуруҳи аъзоларини нотаниш вертолётларнинг қўллаб-қувватлашига тегишли афғон фуқаролари ва парламент аъзоларининг баён этган изҳоротларига ишора этиб, Тасним ахборот агентлиги билан қилган ўз сўҳбатида, Афғонистонда терроризмни ҳимоят этишдан мақсад бу Америка билан яхши муносабатда бўлмаган минтақа мамлакатлари, Россия, Эрон ва Хитойга нисбатан таҳдидларни ижод этишдир,-деб айтганди.

Ҳақиқат шундаки, Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг пайдо бўлиши ва ушбу жараённинг кучайиши минтақа ва халқаро миқёсда вужудга келган ўзгаришларни эътиборга олиб Ғарб давлатлари, айниқса Американинг ушбу мамлакатдаги янги уйини ҳисобланади. Минтақада янги лойиҳаларни амалда татбиқ этиш учун ғарбликларнинг узоқ муддат ҳузур топиш мақсади билан вақтни чузишлари Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳини қўллаб-қувватлашдан иборат.  

Ғарбнинг бундай кўмакларига қўшимча, Америка ИШИД террористик гуруҳини Сурия ва Ироқдан Афғонистон каби янги маконга кучиришга кўмак бермоқда.  Айни пайтда Америка ўзининг бор кучи билан зарур бўлган вақтда ушбу террористик гуруҳини Марказий Осиё мамлакатларига жўнатиш имконини яратишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Шак-шубҳасиз, Америка амалдорлари ва уларнинг Ғарбдаги ҳомийлари Марказий Осиё республикаларига Афғонистоннинг шимолий чегарасидан терроризмни ўтказиш билан Россия ва бу мамлакат билан қўшни мамлакатларни нотинчликка юзмаюз этишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.  

 

Ёрлиқ