май 28, 2019 14:25 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда сув тақчиллиги (7)  Марказий Осиё суви масаласида хорижий мамлакатларнинг муносабати

Марказий Осиёнинг фақат бешта мамлакати минтақадаги сув ресурсларида муҳим рол уйнайдиган томонлар эмас. Афғонистон ва Хитой каби сувга эга юқори мамлакатлар ва Эрон каби сувга эга қуйи мамлакат ёки Россия, Америка ва Европа Иттифоқи каби иқтисодий ва сиёсий мақсадларга эга бошқа мамлакатлар Марказий Осиё минтақаси сув ўзгаришлари жараёнида тасир етказадиган мамлакатлар ҳисобланади.

Ўтган 20 йил давомида бу мамлакатлар ҳам муштарак сув захираларидан фойдаланиш заминида минтақа мамлакатлари ўртасидаги кескинликларни камайтириш ёки вужудга келтиришда тасирчан рол уйнади. 

Марказий Осиё сув манбаларига нисбатан Россиянинг муносабати бу минтақада анъанавий ўз нуфузи ва ҳукмронлигини сақлаш учун ушбу мамлакатнинг муҳим сиёсатига боғлиқдир. Бу йўналишда Москванинг  мақсади Россия иштирокида Совет Иттифоқи давридек сув тармоқларини ижод этиш учун Марказий Осиё мамлакатларида энергетика ва сув масаласи бўйича консорсиумни ташкил этишдан иборат. Россия минтақанинг сув ва энергетика бозорида Америка ва Хитойнинг ҳузур топишига мухолифдир. Марказий Осиё масаласи бўйича айрим экспертларнинг нуқтаи назарига кўра, руслар доим минтақада ўз назарида бўлган манфаатларни муҳофазат этиш йўлида Марказий Осиёдаги сувга эга юқори ва қуйи мамлакатлар ўртасидаги ихтилофлардан фойдаланишга сайъ-ҳаракат қилади. Москва ўзгаришларни бошқариш, кескинликлар ва ихтилофлар, айниқса Россиянинг атрофидаги минтақаларнинг тинчлиги ва барқарорлигига хатар соладиган чегара тўқнашувларининг олдини олиш зимнида, минтақа ГЭС-и ва сув тўғонларини қуриш лойиҳаларида учун сармоя киритади. 

Марказий Осиё сув захираси масаласида Россиянинг уйнайдиган муҳим намуналаридан бири бу минтақада муҳим иттифоқчи бўлган Тожикистон сув захирасига нисбатан бу мамлакатнинг муносабати ҳисобланади. Россия Тожикистоннинг Санг Тўда-1 ГЭС ва сув тўғонининг асосий аксиядоридир ва мазкур ГЭС акциясининг 75 фоизи бу мамлакатнинг ихтиёридадир. Санг-Тўда-1 ГЭС ва сув тўғони очилишидан бўён Тожикситоннинг Россияга қарзи 114 миллион долларни ташкил этади. Руслар бу қарзларни тўлашни Каса-1000 электро-энергияни етказиш лойиҳасига кириш ва унда иштирок этишда деб билишади. Москва бу муносабат билан Тожикистонда анъанавий ўз нуфузини сақлаш билан бирга минтақада иқтисодий йирик лойиҳаларда ўз ҳузурини мустаҳкамлайди. Россия давлати бир неча маротаба  Каса-100 электр кучини етказиш лойиҳаси"-га қўшилиш истагида эканлигини эълон қилганди токим, бу йўл орқали Санг Тўда -1 ГЭС-да ишлаб чиқариладиган электр кучининг 75 фоизини бевосита Афғонистонга сотсин. 

Хитой Халқ республикаси ҳам Марказий Осиёдаги сув масаласида муҳим рол уйнайдиган мамлакат ҳисобланади. Бу мамлакат ҳам минтақанинг энергетика бозорини таъминлаш, электро-энергияни етказиб бериш ва сув тўғонларини қуришни мақсад қилган. Хитой давлати мусулмонлар яшайдиган Син Киёнг вилоятига кўп аҳолини жўнатган. Бу вилоятда сув захирасидан кенгроқ фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Хитойнинг энг асосий мақсадидир. Иртиш дарёси бўйича Қозоғистон ва Хитой ўртасида ихтилофлар бор.  Хитойнинг чегараси 40-та халқаро муҳим дарёнинг ўтиш маҳалли ҳисобланади ва бу мамлакат сувга эга қуйи айрим мамлакатлар, жумладан Марказий Осиёга нисбатан сув хавфсизлиги заминида ўта муҳим мавқени эгаллайди. Хитой мамлакати сув ресурсларининг бошланиши қайси мамлакатда бўлса, уша мамлакатга тегишлидир деган ақидага эга. Натижада, бу мамлакат "Макунг", "Иртиш" ва "Бароҳамопотро " номи остидаги 3-та муҳим сув ҳавзасининг моликиятига иддао қилади.шунга асосланиб, пекин давлати қўшнимамлакатлар билан транччегара дарёлари сувини тақсимлаш ҳақида музокара қилишга мойил эмас ва ҳатто мазкур мамлакатлар билан бу ҳақда маълумотлар билан алмашишга ҳам мойиллик зоҳир этмайди. Бироқ, ИРтиш, Или, Тароз(Толош), Горкос каби Қозоғистоннинг 20-тадан ортиқ дарёлари Хитойдан илдиз олади.  

хирги йиллар давомида Хитойнинг ғарбий қисмида аҳоли сонининг ўсиши бу минтақадаги ерларнинг кўп қисми экинзорлар ва суғориш учун ажратилди. Бу масала эса  Қозиғистоннинг Балхаш дарёси сувини таъминлайдиган Иртиш ва Или дарёси сув жараёнини камайтириши мумкин.  Или дарёси юқори оқим ҳавзасидан Хитойнинг кўпроқ фойдаланиши Балхаш кўлининг тақдири Орол тақдирига юзмаюз бўлиши ва натижада Марказий Осиёда иккинчи фожеа юз бериши каби хавотирланишларни вужудга келтиради.  Экспертларга кўра, Хитойнинг шимол-ғарби ва шимолий минтақалари учун Хитой ривожланиш режаларини бажариш Қозоғистон шимолини қурғоқчилик хатари билан юзмаюз этади. «ECOSOS » номли нодавлат экология ташкилотининг маълумотига кўра, агар Қозиғистон келаси 10 ёки 20 йил давомида Хитой билан Иртиш ва Или дарёсидан муштарак фойдаланиш мавзўсини ҳал этмаса, экологик фожеага юзмаюз бўлиши мумкин. 

Афғонистон ҳам Марказий Осиёдаги сув муаммолари ва масалалари билан боғлиқ бўлиб қолган мамлакатлар жумласидандир. Афғонистон агарчи қуриқ ва суви оз бўлган минтақада жойлашган бўлсада, аммо Помир ва Ҳиндукуш қоя тоғларнинг мавжудлиги бу мамлакатни дунёнинг трансчегара  сувларидан фойдаланадиган нодир мамлакатларнинг бирига айлантирган. Умумий тарзда, афғонистоннинг трансчегара сув захирасини Амударё, Ҳидманд дарёси, Кобул дарёси, Ҳарируд ва Мурғоб ҳамда шимол ҳавзаси ташкил этади. Бинобарин Афғонистон ўзининг 6-та қўшни мамлакати ўртасида уларнинг аксарияти билан муштарак сув захирасига эгадир. Амударё ҳавзасида Тожикистон, Ҳарируд ва Мурғоб ҳавзасида Туркманистон ва Эрон, Ҳилман дарёси ҳавзасида Эрон , Кобул дарёси ҳавзасида Покистон билан муштарак сув ресурсларига эгадир. Афғонистоннинг тўртала катта дарёлари, Амударё, Кобул дарёси, Ҳирманд дарёси ва Ҳарируд дарёси тўлиқ қўшни мамлакатлардан ўтади.  

рон Ислом Жумҳурияти Атрак ва Ҳарируд орқали икки томондан шарқий ва шимол-шарқдан марказий Осиё сув захиралари билан боғланади. Атрак дарёси Эронда Қучон минтақасида Хуросони разавий  вилоятининг Ҳазор масжид тоғларидан илдиз олади ва Туркманистон ва Эроннинг муштарак чегарасида жойлашган Чот ноҳиясидаги Қучон,Ширвон ва Бужнурд даштларидан ўтади. Атрак дарёси ундан кейин Туркманистон ҳудудига киради ва каспий денгиза қўшилади. Атрак дарёси Ҳарируд дарёсидан кейин Эрон ва Трукманистон ўртасидаги энг муҳим трансчегара дарёси ҳисобланади. Ҳарируд Афғонистондан илдиз олиши сабабли Атрак дарёсини Туркманистон ва Эрон ўртасидаги энг муҳим трансчегара дарёларидан бири деб ҳисоблаш мумкин.   

   Эроннинг иккинчи трансчегара сув ҳавзаси бу Эрон, Туркманистон ва Афғонистон мамлакатларида муштарак фойдаланадиган Ҳарируд дарёси ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам, Афғонистон каби сувга эга юқори мамлакатлар билан қиёслаганда, Эрон ва Туркманистон Ҳарируд сув ҳавзининг қуйи жиҳатида жойлашган мамлакатлар ҳисобланади. Ҳарируд дарёси Ҳиндукуш қоя тоғлари баландликларидаги Сафидкўҳ ва Бобокўҳ тоғларидан илдиз олади ва Тойбод шаҳри яқинидаги Корез ва Кошон минтақаларидан Афғонистон ва Эрон чегарасига етиб келади. Ҳарируд дарёси уша бошланишидан Афғонистоннинг ғарбигача 650 км ташкил этади. Бу ердан кейин "Дол қалъа", "Кол Дарбанд", "Баҳлури", "Рус" каби мавсимий дарёлар Ҳарирудга қўшилади.Ҳарируд дарёси Эрон, Афғонистон ва Туркманистон чегарасида жойлашган Зул-Фиқор бўғозигача Эрон ва афғонистон ўртасидаги чегера узунлигини 107 км ташкил этади.   

Ҳарируд Эрон, Афғонистон ва Туркманистон чегарасидан ўтиш нуқтасидан кейин Пули Хотунда Кашфруд билан қўшилади ва бундан кейин Тажан дарёси деб номланади. Тажан дарёси, Туркманистон ва Эрон муштарак чегарасининг 117 км -ни ташкил этади. Чегарадан чиқишидан кейин Ҳарируд Қарақум саҳроси ва Тажан шаҳри яқинида йўқ бўлади. Бу дарё 1120км ташкил этади. Эрон ва Трукманистоннинг ҳамкорлиги, амалиёти 2000 йилда бошланган ва 2005 йил апрел ойида фойдаланишга топширилган Эрон ва Туркманистон чегарасидаги Ҳарируд дарёсида Хуросони Разавий вилоятининг шимол-шарқида жойлашган Сарахс шаҳридан 75 км узоқликда Дўстлик сув тўғони қурилди.  Бу тўғоннинг суви Эрон шимол-шарқини сув билан таъминлашнинг энг муҳим манбаси ҳисобланади. Туркманистон эса фақат қишлоқ-хўжалиги учун фойдаланади.  

Келишилган келишувларга биноан Эрон ва Трукманистон Ҳарируд дарёсидан тенг (50 фоиз) фойдаланади. Аммо Афғонистон охирги йилларда бу иккита мамлакатнинг сувга бўлган ҳаққига риоят этмади. Афғонистон Ҳарируд дарёсининг сувини бошқа томонга ҳаракатлантириш ва ундан қишлоқ-хўжалигида фойдаланиш имконига эга. Бундай шароитда Эрон ва Туркманистон ўз эҳтиёжларини қониқтириш йўлида Ҳарируд дарёси сувидан тенг ва муносиб равишда фойдаланиш ва муштарак сув ҳуқуқий режимга эга бўлиш учун афғонистонбилан музокара ўтказишни сўради. аммо Кобул давлати трансчегара сувлари бўйича мавжуд бўлган ҳуқуқий қонунларга эътибор бермасдан Ҳиндустон иштироки билан Салмо сув тўғонини қуришга кирди. Эрон ва Туркманистон расмийлари Салмо сув тўғони қуришидан кейин Туркманистон ва Эрон чегарасида қурилган Дўстлик сув тўғонининг қуришидан хавотирланиш изҳор этди. Чунки Салмон сув тўғонида сувни жамлаш бошланиши билан Эрон томонидаги Ҳарируд дарёсининг сув ҳажми камайди ва бу вазъият давом этаверса яқин келажакда Тукрманистон ва Эрон чегара минтақаларида экологик ва инсоний фожеа вужудга юзага келиши мумкин.      

 Сув ресурслари билан тегишли иқтисодий лойиҳалари, сув тўғонлари ва ГЭС ва электро-энергияни етказиб бериш линияларини қуришга тегишли Американинг муҳим муносабатини кўпинча, 5+1 механизми,яъни Америка ва Марказий Осиёнинг бешта мамлакати Greater Central Asia "Буюк Марказий Осиё "  ва New Silk Road Strategy "Янги ипак йўли "  иккита катта лойиҳасида мушоҳада этилади. Бу лойиҳалар Барак Абама президентлик даврида бошланди ва Дональд Трампнинг даврида  ҳам ўзгармади. Америка минтақадаги учта муҳим рақиби, Хитой, Россия ва Эронни заифлантириш мақсадида  "Буюк Марказий Осиё " ва "Янги ипак йўли " каби лойиҳаларни ижро этиш учун ҳаракат қилади. Шунинг учун Топи қувур линияси, Каса-1000 электр кучини етказиб бериш линияси, Афғонистон-Ўзбекистон темир йўли, Туркманистон-Афғонистон темир йўли, Вашингтон қўллаб-қувватлайдиган лойиҳалар жумласидандир.   

Турли уйинчилар турли мақсад ва манфаатлар билан Марказий Осиёда иқтисодий ва энергетика лойиҳалари ва сув захиралари арсасида тасир етказади. Халқар ташкилотлар, пул халқаро фонди ва халқаро банк ташкилоти, Россия, Хитой ва Америка Марказий Осиё сув ресурсларида хорижий энг муҳим мамлакатлардан ҳисобланадиким, охирги 30 йил давомида муштарак сув манбаларидан фойдаланиш заминида минтақа мамлакатлари ўртасида юзага келган кескинликларда муҳим рол уйнади. Аммо муштарак сув заминида  Марказий Осиёдаги барча мамлакатларнинг манфаатлари минтақавий мустақил ҳамкорликларни мустаҳкамлашда амалга оширилади. 

Ёрлиқ