Теҳрон ва Душанбе; минтақа ва икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш зарур
(last modified Sun, 02 Jun 2019 08:36:25 GMT )
июн 02, 2019 13:36 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мўҳриддин
    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мўҳриддин

Теҳрон ва Душанбе муносибатлари дўстлик ва икки халқнинг манфаатлари йўлида янада кенг ривожланиши лозим.

Эрон Ислом Жумҳурияти  президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Меҳриддин билан Теҳронда ўтказилган учрашувида Эрон ҳар доим Тожикистоннинг тўла хавфсизлиги, барқарорлиги, ривожланиши ва юксалиши ҳамда икки томон ўртасидаги ҳамкорлик ва муносабатлар кенгайиши ва мустаҳкамланиши тарафдори эди, -деб таъкидлади. 

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мўҳриддин Эрон президенти билан учрашувидан олдин Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан учрашиб музокара ўтказди. 

Терроризм ва экстремизм билан қарши курашиш, халқаро ҳамкорликлар, иқтисодий ва сиёсий соҳасида ҳамкорлик қилиш, алоқаларни чуқурлаштириш ва уни кенгайтириш Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мўҳриддиннинг Теҳронда ўтказган музокараларининг асосий мавзўлари жумласидан эди. 

Тожикистон ташқи ишлар вазирининг Теҳронга қилган сафарини иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликларни кенгайтириш учун икки мамлакат ўртасидаги музокаралар янги даврининг бошланиши деб талқин этиш лозим. 

Эрон инфратизимлар соҳасида турли лойиҳаларни ижро этиш, илм-фан  ҳамда технология соҳасида муносиб имкониятларга эга бўлган мамлакатдир. Бу имкониятларнинг асосий қисми сув ва энергетика соҳасига боғлиқдир.

Статистик маълумотларга кўра, дунё ГЭС-лари барча имкониятларининг 15 фоизи Тожикистонда жойлашган. Агар бу имкониятлар амалда татбиқ этилса, минтақанинг ривожланишида муҳим рол уйнашига шак-шубҳа қолмайди.

Эрон энергетика вазири Ризо Ардакиён Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мўҳриддин билан учрашганида, Эрон энергетикани транзит қилишни Тожикистон ихтиёрига қуйиш учун тайёрдир,- деб айтди. 

Ҳозирги шароитда, иккита мавзў Эрон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаши мумкин. Бу иккита мавзўдан бири иқтисодий ҳамкорликлар саналадиким, Тожикистон ташқи ишлар вазирининг Теҳронда ўтказилган музокараларида икки томон махсус ўрғу беришди. Аммо аҳамиятга молик бўлган иккинчи мавзў бу минтақада терроризм билан қарши кураш олиб бориш йўлида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш саналади. 

 Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашувида террористлар Сурия ва Ироқдан чиқарилганига ишора этиб, энди Кавказ ва Марказий Осиё минтақасида террористларнинг ҳузур топишидан хавотирланишлар бор,- деб айтди. 

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мўҳриддин ҳам бу учрашувда минтақада экстремизм ва терроризм билан қарши курашишда Эроннинг сиёсати тасирчан эканлигига ишора этиб, террористик гуруҳларнинг мавжудлиги минтақа ҳалқлари учун жуда хатарлидир. Шунинг учун ҳамамиз терроризм билан курашиш йўлида биргаликда ҳаракат ва ҳамкорлик қилишимиз зарур,- деб айтди. 

Ҳамкорлик ва интеграция учун кўп имкониятлар мавжудлигига қарамай,  Тожикистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг даражаси талаб даражасида эмас. Бу мавзў, айниқса охирги йилларда Душанбе ва Эрон ўртасида алоқаларнинг хиралашиб қолиши сабабига айланди. Шунинг учун Тожикистон ташқи ишлар вазирининг Теҳронда ўтказган музокаралари мавжуд вазъиятдан чиқиш йўлида ҳамда минтақавий ҳамкорликлар даражасига етиш доирасида муҳим аҳамиятни касб этади. 

Интеграция назарияси бўйича англиялик тадқиқотчи Давид Митранининг фикрига кўра, иқтисодий ва технология бўйича ҳамкорликлар автоматик тарзда ҳамкорликларнинг фазосини яратиш учун имконият ва шароит яратади. Агарчи иқтисодий ёки технологик ҳамкорликлар хафсизлик сабабига айланмасада, аммо шундай пойдеворларни вужудга келтирадиким, хавфсизлик келишувлари сабабига айланади. 

Эрон Ислом Жумҳурияти нафақат Тожикистон масаласида, балки минтақанинг бошқа мамлакатлари, жумладан Афғонистон масаласида ҳам доим ривожланиш, барқарорлик ва тинчлик тарафдори эди. Ҳамда ушбу мамлакатлардаги инфратизилмаларни ривожлантириш учун кўмак беришда ижобий  муносабат билдириб келган.

Бу ўртада Эрон халқи ва тожик халқлари ўртасида тил, маданият ва диний муштаракликлар ҳам мавжуддир. Бу муштаракликлар минтақанинг геополитик ўзгаришларида ҳеч қачон ўз мавқеини йўқотгани йўқ. Шунинг учун Тожикистон ташқи ишлар вазирининг Теҳронда ўтказган учрашувини икки халқнинг диний ва маданий муштаракликларига таянган ҳолда  иқтисодий ва сиёсий кўп томонлама ҳамкорликлар ва интегрецияга нисбатан икки мамлакатнинг ижобий қараши ва ёндошуви доирасида баҳолаш лозим. 

Ёрлиқ