Дунёнинг энг чиройли масжидлари (фотожамланма)
(last modified Thu, 06 Jun 2019 07:24:11 GMT )
июн 06, 2019 12:24 Asia/Tashkent
  • Мадинадаги пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) масжиди
    Мадинадаги пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) масжиди

5 июнь куни Қозоғистонда ҳам Ҳайит айёми нишонланди. Шу муносабат билан «NUR.kz» нашри дунёдаги энг чиройли масжидларнинг суратларни тўплаб тақдим этди.

Маккадаги «Масжидул ҳаром»

Дунёдаги энг катта масжид ислом оламининг маркази — Маккада жойлашган. Бу ерга ҳар йили дунёнинг турли нуқталаридан миллионлаб мусулмонлар ташриф буюради.

Мадинадаги пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) масжиди

Ушбу масжид катталиги ва аҳамияти жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда туради. Ислом архитектурасининг энг нозик жиҳатларини ўзида мужассам этган масжидни қуриш ишлари 622 йилда бошланган. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) айнан шу ерга дафн этилган.

Шайх Зоиднинг Абу-Дабидаги масжиди

Масжид Бирлашган Араб Амирликларининг асосчиси ва биринчи президенти шайх Зоид ибн Султон ан-Наҳаён шарафига номланган. Дунёдаги энг йирик масжидлардан бири ҳисобланадиган мажмуага дунёдаги энг катта гилам ва диаметри 10 метр келадиган Swarovski қандили ўрнатилган.

Маскатдаги Султон Қобус масжиди

Катталиги жиҳатидан дунёда учинчи ўринда турувчи масжид. Унинг ичини қўлга тўқилган гиламлар ва ажойиб Сwровски қандили безаб туради.

Истанбулдаги Султон Аҳмад масжиди

Мармар денгизи қирғоғида жойлашган ислом ва жаҳон архитектурасининг ҳақиқий шедеври. Олтита минора ҳамда бошқа кўплаб архитектура ва декоратив ишланмалар билан безатилган.

Исломободдаги Фейсал масжиди

Ташқи кўриниши билан анъанавий масжидлардан фарқ қилувчи масжид.

Касабланкадаги Хасан II масжиди

Image Caption

Марокашдаги энг чиройли масжидлардан бири. Улкан ўлчам ва ақл бовар қилмас чиройга эга масжид ичидан Атлантика океани кўриниб туради.