июн 11, 2019 13:54 Asia/Tashkent
  • Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (2) Марказий Осиёда меҳнат муҳожирлиги шаклланишининг географик ва ижтимоий омиллари

Милодий 1968 йилдан бошлаб 1917 йилгача чор Россия императорлиги даврида ва 1917 -1991 йилларгача Совет Иттифоқи даврида Марказий Осиёда русларнинг узоқ муддат ҳузур топиши руслаштириш сиёсати доирасида, ушбу минтақа халқларининг маданий, ижтимоий ва тилининг ўзлиги рус маданияти, айниқса рус тилининг тасири ва нуфузи остида қолиши сабабига айланди.

Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга меҳнат муҳожирларининг сафар қилиш жараёни шаклланишининг бошқа омилларидан географик ва ижтимоий жиҳатга ишора этиш мумкин. Россия ва Марказий Осиё минтақасининг географик яқин муносабатлари 19 асрнинг иккинчи яримида чор Россия чегараларининг жануб томон кенгайиши замонидан бошланди. 

Милодий 1924 йилдан бошлаб Ўрта Осиёнинг сохта номи коммунистик Россиянинг қудрати  остида юзага келди. Совет Иттифоқининг қудратига алоқадор бўлишига шак-шубҳа йўқ. Сиёсий нуқтаи назардан Осиё минтақаси Москва қарашига қараб тақсимланди. Яқин Шарқ, яъни Кавказ, Шимолий Кавказ ва Осиёнинг Масквага энг яқин қисми , Ўрта Осиё, замон ўтиши билан коммунистлар ҳукмронлиги остига қолган бешта мамлакат, яъни Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қазоғистон Яқин Шарқдан узоқроқда жойлашган эди. Узоқ Шарқ , яъни Сибир ва Осиёнинг шарқий сарзаминлари эса Масквадан Осиёнинг энг узоқ минтақаси эди.

Бундай географик ном қуйиш Россия Федерацияси билан Марказий Осиёнинг географик алоқадорлиги ва минтақага русларнинг ўзига хос қарашга эга бўлишларидан далолат берадиким, ҳақиқатан ҳам икки томон тарихий, ижтимоий ва маданий кенг ўхшашликларга эга. Аммо шак-шубҳа йўққи, Россия жамияти билан Марказий Осиё халқлари ўртасидаги ижтимоий, маданий ва географик муносабатларни мустаҳкамланишининг сабабига айланган масала бу русларнинг 150 йил ҳукмронлик қилиши, айниқса Совет Иттифоқи даврида ҳаво, темир йўл, автомагистраллар ҳамда турли коммуникация тармоқлари ва инфратизилмаларнинг шаклланиши эди. Бу вақтда кенг даражада алоқани йўлга қуйиш, айниқса Марказий Осиё республикалари ўртасида темир йўл   орқали ўзаро алоқа йўлларини ижод этиш шаклланди. Совет Иттифоқи бўйлаб темир йўл орқали ўзаро коммуникация тармоқларини ижод этиш Совет Иттифоқининг турли минтақалари, айниқса иккита катта шаҳар Москва ва Санкт-Петербургга мусофирларни ташиш ёки юкларни транспартировка қилиш учун имконият яратарди. Шунингдек, Марказий Осиё республикаларининг марказларида турли ҳарбий ва ноҳарбий аэропортларни қуриш Совет Иттифоқининг турли минтақалар ўртасида ҳаво орқали тез ва осон коммуникацион йўлларини ташкил этишга ҳам имконият яратиб берди.    

Марказий Осиё республикаларининг мустақилликка эришганидан сўнг русларнинг бу инфратизилмалари, ҳаво ва темир йўллари янги мустақилликка эришган республикалар ихтиёрига қолди. МДҲ  шаклланиши ва Россияга визасиз сафар қилиш имтиёзини бериш амалда Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия мустақил бўлган даврида ҳам Совет Иттифқи давридек, алоқалар ва сафар қилишлар давом этиши сабабига айланди.

Бинобарин Россия ва Марказий Осиё географик алоқа ва турли коммуникацион тармоқлар нуқтаи назаридан 1990 йилда бошқа мамлакатлар ва минтақаларга қараганда ўзига хос мавқега эга бўлди. Бу эса муҳожират қилиш жараёни, айниқса иш излаб Марказий Осиёдан Россияга сафар қилиш жараёнининг шаклланишида ўта муҳим рол уйнади.     

Россиянинг катта шаҳарлари, айниқса Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екотеринбург, Ростов, Уфа ва Волгоград биринчи мақсад сифатида, Марказий Осиё фуқароларининг иш излаб сафар қилиш шаҳарлари ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам Россиянинг коммуникация тармоқларига осонлик билан эришиш меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзоларининг бориш ва келишларини осонлаштиради. Бу нарса эса бошқа мамлакатларга қараганда Россияга катта имтиёз беради.

Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга сафар қилиш жараёни шаклланишининг омилларидан бошқа бири ижтимоий ва демографик жиҳатга ишора этиш мумкин. Марказий Осиё ва Россия жамияти ўтган 27 йил давомида кенг демографик жараёнларни тажриба этди. Бу нарса эса Марказий Осиёдан меҳнат муҳожирларнинг сафар қилиш жараёни давом этиши ва шаклланишида катта рой уйнади.      

Бир томондан Марказий Осиё республикаларидан меҳнат муҳожирларнинг Россияга сафар қилиши ушбу мамлакатларда ишсизлик мизонининг камайиши ва унинг оқибатида марказий давлатдан иқтисодий талаблар ҳажмининг камайишига олиб келди. Бу нуқтаи назардан меҳнат муҳожирларнинг Россияга сафар қилиши Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса Тожикистон ва Қирғизистон учун ишончли манба сифатида амал қилди. 

Россия меҳнат муҳожирлари ва ижтимоий ишлар бўйича эксперт Лайло Диловарова шундай фикр билдирида: "Марказий Осиёда меҳнат муҳожирлари жараёнида иш излаб муҳожират қилувчилар кўпинча жанубдан шимолга қараб ҳаракат қилишади, яъни меҳнат ресурсларга бой ва табиий манбалардан маҳрум бўлган мамлакатлардан меҳнат ресурслари камёб бўлган бой мамлакатларга сафар қилишади. Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари учун Россия асосий мамлакат ҳисобланади. Қозоғистон мамлакати 21 асрнинг бошларида ҳам меҳнат муҳожирларнинг сафар қилиши муҳим мақсадига айланди. Бошқа учта мамлакат, яъни Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон эса меҳнат муҳожирларини таминлайдиган мамлакатлар ҳисобланади.

Меҳнат муҳожирларини Россияга жалб этадиган муҳим омиллар бундан иборат: иш кучининг етишмаслиги, иш ҳаққининг кўпроқ бўлиши, виза тизимига эҳтиёжнинг йўқлиги, транспорт ва коммуникация харажати камлиги ҳамда муштарак тил ва маданиятга эга бўлиш меҳнат муҳожир ва маҳаллий иш буюрувчилар ўртасидаги алоқани барқарор этиш жараёнини осон бўлиши сабабига айланди.

Бошқа томондан тарихий, маданий, географик ва коммуникацион алоқалар асосида Марказий Осиёда таҳсил олган ва истиқомат қилувчи ёш ва иш излаётган мутахассисларнинг бир қисми Россияга сафар қилишди. Бу жараён бир томондан Марказий Осиё учун ёш жамиятнинг ривожланишидан келиб чиқадиган иқтисодий ва ижтимоий босимларни камайтирган бўлса, бошқа томондан Россия жамиятининг айрим кескинликлари ва мушкулотларидан бири қисми, жумладан хизмат кўрсатиш ва иқтисодий соҳаларга ёш авлодни ишга олишни қоплаш сабабига айланди. "  

Ёрлиқ