Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (3) Марказий Осиёда меҳнат муҳожирлиги шаклланишининг иқтисодий ва сиёсий омиллари
(last modified Thu, 13 Jun 2019 09:29:20 GMT )
июн 13, 2019 14:29 Asia/Tashkent
  • Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (3) Марказий Осиёда меҳнат муҳожирлиги шаклланишининг иқтисодий ва сиёсий омиллари

Марказий Осиёдан Россияга Меҳнат муҳожирлиги жараёнининг давом этиши ва унинг шаклланишида тасирчан сиёсий омилларни икки жиҳатдан диққатни ўзига жалб этади.

Биринчи омил Марказий Осиё мамлакатларида ҳоким бўлган ички ва хавфсизлик фазо ҳамда сиёсий шароит ҳисобланади. Яъни, қавмий, мазҳабий, хавфсизлик ва ёрқин келажакка умид қилиш каби турли сабаблар билан ички тортишувларнинг юзага келиши ва авторитар ҳукуматларнинг мавжудлиги Марказий Осиё фуқаролари аксариятининг Россияга сафар қилиши учун имконият яратади. 

Иккинчи омил бу Марказий Осиё минтақасида анъанавий ҳукмронлигини давом эттириш ва уни муҳофазат этиш учун Россия давлатининг олиб бораётган сайъ-ҳаракатларига тегишлидир. Расмий равишда Москва сайъ-ҳаракатларининг бир қисми Марказий Осиё ва Россия ўртасида икки томонлама ёки кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш орқали амалга оширилди. Бошқа бир қисми эса, ижтимоий, маданий ва ўзаро алоқаларни муҳофазат этиш орқали амалга оширилди. Марказий Осиё фуқаролари учун Россияга сафар қилиш шароитларини енгиллаштириш, жумладан виза режимини бекор қилиш, Россияда яшаш, ишлаш ва ўқиш учун ижозат бериш, Марказий Осиё мамлакатларида рус тилидаги муассасаси, университетлар ва рус тилини ўргатиш марказларини кенгайтириш, Марказий Осиё фуқароларининг Россияга осон сафар қилишлари учун ҳаво, темир йўл ва автомагистрал коммуникацион йўлларни кенгайтириш Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари учун Москва давлатининг амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларидан ҳисобланади.

Марказий Осиёдан Россияга меҳнат муҳожирлар сафар қилишларининг давом этиши ва унинг шаклланишининг энг муҳим далилларидан бири бу иқтисодий омил ҳисобланади. Ўрта ҳисоб билан Россияда ишчилар ва хизмат кўрсатиш ойликларининг ҳажми 689 доллар ва Қазоғистонда 529 долларни ташкил этади. Ҳолбуки, бу мизон Тожикистонда 81 доллар ва Қирғизистонда 155 долларни ташкил этади. Иш ҳаққини тўлашда мавжуд бўлган бундай фарқларнинг борлиги меҳнат муҳожирларнинг Марказий Осиё мамлакатларидан Россияга сафар қилишларининг давом этиши ва унинг шаклланишида муҳим рол уйнади. Муносиб ишни топиш учун тенг имкониятлардан баҳраманд бўлмаслик ва ишсизлик вазъияти бу масалада муҳим рол уйнайди. 

Охирги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ишсизларнинг сони 640 минг нафар, Қозоғистонда 471 минг нафар, Тожикистонда 241 минг нафар ва Қирғизистонда 206 минг нафарни ташкил этади.  

Иш излаб Россияга сафар қилиш жараёни Марказий Осиёдаги ёш авлоднинг ишсизлик муаммолари ва мушкулотларининг муҳим эҳтиёжларини баратараф этиши мумкин. Шунинг учун Марказий Осиёдан Россияга меҳнат муҳожирларнинг сафар қилиши ички ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларнинг кўп қисмини мамлакатнинг ташқарисидан таъминлашни минтақа давлатлари ҳам қўллаб-қувватлайди ва ушбу иқтисодий эҳтиёжлар хавфсизлик ва сиёсий эҳтиёжларга айланмаслиги учун сайъ-ҳаракат қилишади. 

Қирғизистонда ярим миллион киши иш излаб муҳожират қилишган ва уларнинг жўнатган пуллари Қирғизистоннинг ялпи ишлаб чиқариш маҳсмулотлари мизонининг 14-16 фоизи, яъни 200-500 миллион далларни ташкил этади.  

Айрим маълумотларга кўра, Ўзбекистонга жўнатилган пуллар ҳам Ўзбекистоннинг ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотлари ҳажмининг минимал даражада 4 фоизини ташкил этади. 

Россиядаги тожик муҳожирлари 2013 йилда ўз ватанларига 4 миллиард доллар жўнатишган ва Тожикистондаги ялпи ишлар чиқариш маҳсулотлари ҳажмининг 46 фоизини ташкил этади. Бинобарин Марказий Осиё иқтисодиётида меҳнат муҳожирларнинг кўзга ташланадиган даражадаги мавқеи ва ўрни ва меҳнат муҳрожирларининг Россияга сафар қилиш жараёни ушбу минтақа давлатларининг хавфсизлик, иқтисодий ва сиёсий манфаатларидадир. 

Бошқа муҳим жиҳат шундан иборатким, меҳнат муҳожирларнинг Россия иқтисодиётига кўрсатадиган тасири ва роли ҳисобланади. Одатда қишлоқ ва шаҳар атрофида яшайдиган ва касбу кори бўлмаган Марказий Осиёнинг меҳнат муҳожирлари Россиянинг катта шаҳарлари, жумладан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига сафар қилиб, турли ишлар билан шуғулланишади. Бу масала руслар учун бир неча жиҳатдан аҳамиятга моликдир.

Биринчиси шундан иборатки, Марказий Осиёнинг меҳнат муҳожирлари Россия ёшлари ишламайдиган ижтимоий паст обрў-эътиборга эга ишлар ва ойлиги кам оғир ишларда фаолият олиб боришади. Шунинг учун шаҳар ҳокимлиги, қурилиш кампаниялари, сув ва канализация кампанияларининг эҳтиёжида бўлган меҳнат ресурсларининг кўп қисми Марказий Осиё меҳнат муҳожирларининг ҳисобидан қопланади. 

Иккинчиси шундан иборатки, Россия ишчилари билан қиёслаганда Марказий Осиё меҳнат муҳожирларининг иш суғурта ҳақ-ҳуқуқи, иш ҳаққини тўлаш ҳажми ва бошқа имтиёзлари жуда кам мизонни ташкил этади. Шунинг учун бу нуқтаи назардан Марказий Осиё меҳнат муҳожирларини ишга олиш ва уларни ишга жалб этиш русларнинг манфаатидадир. 

Учинчи масала шундан иборатким, Россияда Марказий Осиёнинг миллионлаб меҳнат муҳожирларининг ҳаёт кечириши Россиянинг ҳаво ва темир йўллари, транспорт ва коммуникация кампаниялари учун муҳим рол уйнайди. Бу нуқтаи назардан ҳам руслар муҳим иқтисодий манфаатларга эга бўлишади. 

Тўртинчи масала эса ушбу минтақа мамлакатларининг русларга анъанавий боғлиқликни давом эттириш ва сақлаб қолишда Марказий Осиёнинг миллионлаб меҳнат муҳожирларининг ҳузур топишларидан иборатдир. Ҳақиқатан ҳам иш излаб Марказий Осиёнинг минглаб меҳнат муҳожирларининг Москвага сафар қилишлари иқтисодий ва сиёсий восита сифатида фойдаланишга имконият яратиб беради. Масалан; меҳнат муҳожирларини ҳайдаб чиқариш учун амалга оширадиган ҳар қандай сайъ-ҳаракат Марказий Осиё мамлакатларига турли мушкулотларни келтириб чиқаради. 

Минтақа масалалари бўйича эксперт Фарзод Рамазоний Буниш бу ҳақда шундай фикр билдиради: "Россияда истиқомат қилувчи меҳнат муҳожирларнинг жўнатган даромадларига Қирғизистон ва Тожикистон каби мамлакатлар иқтисодиётининг боғлиқ бўлиб қолгани Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларни ўрнатишда босим ўтказиш омили ва сиёсий восита сифатида фойдаланиш учун русларга имконият яратиб беради. Россия иқтисодиёти вазъияти ва Россиядаги Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари даромадлари камайишининг муаммоси, ишчиларни ишдан бушатиш, қисқа муддатда Евроосиё Иттифоқига қўшилмаслик учун Марказий Осиё айрим мамлакатларининг муқовимат кўрсатиши ушбу мамлакатларда иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик бўйича турли мушкулотларнинг юзага келиши сабабига айланади."

     

Ёрлиқ