Ўзбекистон ижтимоий тармоқларини "остин-устун" қилган шеърнинг сири нимада эди? (ВИДЕО)
(last modified Tue, 18 Jun 2019 09:44:38 GMT )
июн 18, 2019 14:44 Asia/Tashkent

Аслида адабиёт ё санъат қолипларига солинса президент Мирзиёев ёки марҳум Каримовга аталган шеърлару қўшиқларнинг қадри... Аммо нишонлик опахоннинг шеъри бир мухлис таъбирича, ҳозиргача ёзилган бағишлову мадҳияларни "жиртиб тайлади".

Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан бери ўзига аталган бир неча шеърларни ўқиган чиқар, балки унга аталган қўшиқлар ҳам қулоғига чалингандир.

Бу мақтов, олқишлар ва мадҳларни яқин кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган бир шеър, лоф бўлса ҳам "эзиб" қўйди.

Аслида адабиёт ё санъат қолипларига солинса президент Мирзиёев ёки марҳум Каримовга аталган шеърлару қўшиқларнинг қадри...

Аммо нишонлик опахоннинг шеъри бир мухлис таъбирича, ҳозиргача ёзилган бағишлову мадҳияларни "жиртиб тайлади".

Мана ўша шеър:

Халк ғамини ўйлаб турган

Уйингиздан ойланай.

Спортивкалар бир жорашган

Бўйингиздан ойланай.

Қўлингиздаги капкирни берингдагин келинга

Бизни Нишон туманига бир қидириб келинг-да.

Умидадан сариқ такси миниб келинг оғажон.

Қарши Грэс йўлларидан юриб келинг оғажон,

Ғадир будир жўлимизни кўриб келинг оғажон.

Фақатгина келганингиз ҳоким бува билмасин.

Йўлингизга гуллар экиб, байроқларди илмасин.

Бюджетчилар чиқиб супир-сидир қилмасин.

Шу иссиқда йўл четида оворалар бўлмасин.

Ёнингизда шерик бўлиб сеҳргарлар юрмасин.

Ўтга эмас бўтга деб, сизни жўлдан урмасин.

Ҳа, ойтгандай вертолётдан туриб бизга қораманг.

Чарчаб қолган асабимиз вертушкадан тораманг.

Нуристон бор бу чўлларда пешанаси терлаган.

Неча йиллар интиқ қилиб бирор подшо келмаган.

Одамлари замонавий советский қишлоқмиз.

Криловнинг эртагидан тушиб қолган пишлоқмиз.

Мода бўлган татуажлар момода бор, қизда бор.

Ўрта Осиёда битта ИЭС деган бизда бор.

Нега сизни таклиф килдим ?

Муаммо бор оғажон.

Алмисоқдан қолган бизда биттагина боғча бор.

Деворлари кўнаб қолган айвончаси жуда тор.

Болангни қўяй десанг минг биринчи навбат ол.

Ҳоким бува муаммонг ҳал қабулимдан қоч дейди.

Банкдан кредит ола солиб уйдан боғча оч дейди.

СССРНИ коттеджида боғча очиб бўлама?

Давлат боғча қуриб берса касод бўлиб қолама?

Майли, биздинг Нуристонга турк актёри келмасин,

Калтафаҳм бирор аёл орқасидан жилмасин.

Майли, биздинг улларимиз Дубайларга учмасин,

Майли, биздинг куёвларди Ҳабиб келиб қучмасин.

Мен ҳам ёзған шеърим учун таъмагирлик қилмайман,

Боз устига мошинани ҳайдашни ҳам билмайман.

Фақатгина болажонлар боғчаларда ўйнасин,

Чўлимизнинг иссиғида кўча санғиб журмасин.

Эҳ, эркинликка зўр ишониб,

ойтиб қўйдим шеъримди,

Эсэнбэлар чоқиртириб,

қўрқғизмасда эримни.

                            BBC

Ёрлиқ