Эрон: Баржом ядровий келишувини сақлаш барча томонлар ҳамкорлигининг гаровидадир.
(last modified Thu, 27 Jun 2019 08:08:23 GMT )
июн 27, 2019 13:08 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТ-даги доимий вакили Мажид Тахт Равончий
    Эроннинг БМТ-даги доимий вакили Мажид Тахт Равончий

Эроннинг БМТ ташкилотидаги доимий намояндаси Эрон бундан кейин Баржом ядровий келишувини фақат ўзи салаб қола омайди, деб огоҳлантириш берди.

Мажид Тахт Равончи чоршанба куни БМТ 2231 резолюцияси ва Баржом ядровий келишувини таҳлил этиш мавзўси остида ўтказилган хавфсизлик кенгашининг йиғилишида, Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқиши ва Эронга қарши санкцияларни қайта жорий этиши Баржом ядровий келишув самарасиз қолиши сабабига айланмоқда, -деб таъкидлади. 

Америка президенти Дональд Трамп 2018 йил май ойида Баржом ядровий келишувдан чиқиб, бу келишув тўлиқ келишув эмас ва Баржом ядровий келишувда Эроннинг минтақада ҳузур топиши ва ракета  қудрати ҳам киритилиши лозим, -деб иддао қилди.   

Дональд Трамп Баржом ядровий келишувидан Американинг чиқиши натижасида Эрон халқига қарши энг оғир санкцияларни жорий этди ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Американинг бу сайъ-ҳаракатини Эрон халқига қарши жорий этилган "иқтисодий терроризм",-  деб эълон қилди.  

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ҳам Американинг Эронга қарши жорий этган санкцияларини  инсониятга қарши содир этилган жиноят деб эълон қилди.

Америка энг оғир санкцияларни жорий этиб, Баржом ядровий келишув ўрнига янги келишувга эришиш учун музокара қилиш пайидадир. Аммо Эрон Ислом Жумҳуриятининг олий мартабали масъуллари Баржом ядровий келишуви тажрибасига таяниб, Америка билан бошқа музокара қилишмайди,- деб таъкидлашди.  

Эрон музокара столига қайтиши учун Америка "максимал босим ўтказиш" сиёсатидан фойдаланмоқда ва бир вақтнинг ўзида Эронни қурқитиб бошқатдан музокара қилиш учун ундаш мақсадида таҳдид ҳам қилмоқда. 

Янги музокара қилишдан Американинг мақсади Эроннинг минтақада тасирчан ҳузур топиши ва ракета қудратини кўриб чиқишдан иборат. Бу ўртада Баржом ядровий келишувида бўлган европалик мамлакатлар Америка давлати билан ҳамкорлик қилмоқда. Бундай ҳамкорлик қилиш европаликларнинг қобилиятсиз эканликларидан далолат беради. Бу нарса халқаро миқёсда Европанинг мустақил уйинчи эмаслиги ва Америка сояси остида ҳаракат қилишини яна бир маротаба исботлайди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни Эрон президенти ва суд идоралари судьялари ва ходимлари билан ўтказилган учрашувда, музокара қилиш таклифи Эрон халқи иқтидорини заифлантириш ва қуролсизлантириш учун Американинг таклиф этган фитна-найранги ҳисобланади, -деб таъкидладилар. 

Европа мамлакатлари Баржом ядровий келишувда ўз зиммаларига олган мажбуриятларига қараб амал қилмасликлари ҳамда Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш учун пул тўлашга тайёр эмасликларидан кейин Эрон Баржом ядровий келишуви доирасида янги сайъ-ҳаракат  қилишни бошлади. 

2019 йил 8 май ойида Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқиши бир йиллигида ва европаликларнинг ўз зиммаларига олган мажбуриятларига риоят этмаганларидан кейин Эрон Баржом ядровий келишувида ўз зиммасига олган иккита мажбуриятини тўхтатди ва бир вақтнинг ўзида Эрон нефтини сотиш, молиявий ва банк муомалалари заминида ўз зиммаларига олган мажбуриятларига қараб амал қилишлари учун Баржом ядровий келишувида қолган мамлакатларга 60 кун вақт берди. 

Бу сайъ-ҳаракатдан Эроннинг мақсади Эрон халқининг манфаатларини муҳофазат қилиш ва Баржом ядровий келишувида олган мажбуриятларни ижро этиш учун мувозанатни ижод этишдан иборат.

Муҳим масала шундаки, Эроннинг қўллаган янги сайъ-ҳаракати тўлиқ Баржом ядровий келишуви доирасида амалга оширилган. Европаликларнинг ўз мажбуриятларига қараб амал қилмасликлари билан бирга Баржом ядровий келишувида Эроннинг ўз зиммасига олган мажбуриятларни ижро этиш мизони ҳам камаяди ва 2019 йил 8 июл ойида 60 кун мўҳлат охирга етишидан кейин иккинчи қадам қуйилади, -деб таъкидлайди.     

Европаликлар Баржом ядровий келишув доирасида, Эроннинг янги сайъ-ҳаракатига қарши аксиламал кўрсатиб, Американинг бузғинчи сайъ-ҳаракатларига қўшилишди ва Баржом ядровий келишувида олган мажбуриятларни ижро этиш учун фақат Эронга босим ўтказишади. 

Аммо Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф чоршанба куни Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида, Эрон ядровий дастур асосида, Баржом келишувида олган мажбуриятларини камайтиришни давом эттиради ва Баржом ядровий келишувидаги бошқа томонлар ўз зиммаларига олган мажбуриятларини ижро этиш билан Эроннинг сайъ-ҳаракатларини ўзгартиришлари мумкин,-деб таъкидлади. 

Баржом ядровий келишувидан Американинг чиқишидан кейин Эрон яхши ният ва стратегик сабр-тоқат қилиш билан бу келишувни сақлаб қолиш учун жиддий сайъ-ҳаракат олиб борди. Баржом ядровий келишуви кўп томонлама имзоланган келишувдир ва уни бир томонлама сақлаб қолиш мумкин эмас. Уни сақлаб қолишнинг ягона йўли бу барча томонлар ва Европанинг амалий қадам қуйиши ва ҳамжиҳатлик билан амал қилишидадир.   

Ёрлиқ