Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Зариф дипломатиясини қўллаб-қувватлади
(last modified Thu, 15 Aug 2019 07:46:06 GMT )
август 15, 2019 12:46 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ
    Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Эрон ташқи ишлар вазирига йўллаган ўз паёмида, Муҳаммаджавод Зарифга нисбатан жорий этилган Американинг санкциясини маҳкум этиб, муқовимат ҳаракатининг Муҳаммаджавод Зариф билан ҳамжиҳат эканлигини таъкидлади.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ чоршанба куни кечаси йўллаган ўзининг паёмида, Эрон ташқи ишлар вазирига хитоб айлаб,"сиз барча халқаро доираларда дунё тоғутларига қарши ҳақиқат сўзини айтувчи вакилисиз, -деб таъкидлади. 

Америка молия вазирлиги 2019 йил 31 июлда Эрон ташқи ишлар вазирига нисбатан санкция эълон қилди. 

Америка президенти Дональд Трампнинг бу сайъ-ҳаракати Ғарбий Осиё минтақасида муқовимат ҳаракатининг дипломатия ва амал майдонида ғалаба қозониши ва тасирчан эканлигидан далолат беради.

Ғарбий Осиё, жумладан Ливан, Сурия, Ироқ ва Яманда Америка давлати ва иттифоқчиларининг сиёсатини бартараф этиш учун Эрон Ислом Жумҳуриятининг тасирчан дипломатияси минтақа муносабатларида муқовимат ҳаракатининг устунлиги ва ғалаба қозонишининг давомидир.

Эроннинг давом этаётган дипломатияси ва доимий маслаҳатлашувлари Ғарбий Осиё минтақасидаги турли бўҳронларни инқирозларни диалог қилишга ундади ва Сурия бўҳрони бунга яққол мисол бўла олади. 

Сурия бўҳронини ҳал этиш учун "Остона жараёни "  доирасида ўзтказилган 15-тага яқин музокаралар Эроннинг мувафаққиятли дипломатиясининг ғалабасидан далолат берадиким, Россия ва Туркия билан яқин ва конструктив ҳамкорлик билан Сурияда ғарб-араб ва сионистик режим фитна-найрангларини мувафаққиятсизликка юзмаюз этди. 

Бу дипломатия Сурия ва бутун Ғарбий Осиё, Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғози минтақасидаги ўзгаришларни мукаммаллаштирувчи дипломатия саналадиким, бир вақтнинг ўзида муносабатларнинг сиёсий ва майдондаги жараёнларини минтақа мамлкатлари манфаатига ҳал этиб, Американи эса боши берк кўчага юзмаюз этди. 

Муқовимат ҳаракатининг майдондаги қудрати ва дипломатиясинингўзаро уйғунлашиши Америка ва иттифоқчиларининг минтақадаги сиёсатини мувафаққиятсизликка учратди ва Ҳасан Насруллоҳнинг таъбири билан ифодалаганда, ёлғон (ботил) устидан ҳақиқатнинг ғалаба қозонишини намоён этади. 

Халқаро арсаларда Эрон ташқи ишлар вазирининг қудрати ва олиб борган фаолияти Ҳурмуз бўғози, Форс кўрфази ва ғарбий Осиё минтақасидаги фитна-найрангларни бартараф этди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг дипломатияси ва қудрати Форс кўрфази, Америка ва бу мамлакатга қарам бўлган режимларни кемалар ҳаракати хавфсизлигини таминлаш баҳонаси билан минтақада коалиция ташкил этиш фикрига тушишларига мажбур этдиким, муқовимат маркази ғалаба қозонишида тасирчан мамлакат сифатида Эрон билан уларнинг душманлик қилишлари ва гина-кудуратга эга эканликларининг нишонасидир.