Эрон Баржомдаги масъулиятларини чеклашда учинчи қадамини қӯйди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i47327-Эрон_Баржомдаги_масъулиятларини_чеклашда_учинчи_қадамини_қӯйди
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти 2019 йил 6 сентябр кунидан бошлаб Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришни чеклаш тўғрисидаги уччинчи босқичга ўтиши ҳақида дастур содир этиб, европаликларнинг олдида яна 60 кунлик мўҳлат бор ҳар қачонки улар ўз мажбуриятларини ижро этсалар, Эрон ҳам Баржом ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини ижро этади,-деб айтди.
(last modified 2021-08-01T04:26:27+00:00 )
сентябр 05, 2019 12:00 Asia/Tashkent
  • Эрон Баржомдаги масъулиятларини чеклашда учинчи қадамини қӯйди

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти 2019 йил 6 сентябр кунидан бошлаб Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришни чеклаш тўғрисидаги уччинчи босқичга ўтиши ҳақида дастур содир этиб, европаликларнинг олдида яна 60 кунлик мўҳлат бор ҳар қачонки улар ўз мажбуриятларини ижро этсалар, Эрон ҳам Баржом ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини ижро этади,-деб айтди.

Ҳасан Руҳоний чоршанба куни кечаси Эроннинг  қонунчилик, ижроия ва суд органлари раҳбарлари йиғилишининг якунида Баржом ядровий келишувдаги мажбуриятларни қисқартиришнинг уччинчи қадами доирасида,  Эрон атом энергетика ташкилоти Баржом ядровий келишувидаги барча мажбуриятларни бир томонга қуйиб, ядровий технологияни ўрганиш ва кенгайтириш заминасида мамлакат сезадиган эҳтиёжларини амалга ошириши лозим,-деб айтди. 

Эрон Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги олдинги иккинчи қадами жараёнида, европаликлар Баржом ядровий келишув доирасида Эроннинг эҳтиёжларини қониқтира олмадилар. Шунинг учун Эрон президентининг дастури билан бу келишувдаги мажбуриятларни камайтириш тўғрисидаги уччинчи босқичи жума кунидан бошлаб ижрога киради. 

Эроннинг Баржом келишувидаги биринчи ва иккинчи қадами Баржом ядровий келишувда белгиланган уранни бойитишнинг мизонини ўзгартирди. Баржом ядровий келишувининг 26-ва 36 моддасига кўра, ҳар қайси бир мамлакат ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаса, унда бошқа томон мавжуд вазъиятга қараб ўз мажбуриятларини қисқартириши мумкин. 

2018 йил 8 май ойида Баржом ядровий келишувини Американинг биртомонлама тарк этиши, Эронга қарши ўз санкцияларини қайта жорий этиши, европаликларнинг Баржом ядровий келишувидаги ўз мажбуриятларини мувозанатга келтиришни ҳамда Баржом ядровий келишувининг харажатларини қоплашни амалга оширмагани сабабли Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини қисқартишга мажбур бўлди.

Баржом ядровий келишувида тинчлик йўлида ядровий энергетика технологиясини ўрганиш ва уни ривожлантириш учун ҳар қандай мўҳлат ва чекловларни четга суриш МАГАТЭ ташкилотининг қонунлари доирасида амалга оширилади ва Баржом ядровий келишувини поймол этиш ҳисобланмайди. 

Эроннинг талабалари бажарилган ҳолда, Ислом Республикаси қуйилган бу қадамда белгиланган фаолиятларини тўхтатиши ҳам мумкин. Эрон Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги уччинчи қадамини қуйиши билан бирга Баржом ядровий келишувининг боши берк кўчасидан чиқиш мақсадида бирон ечим топиш учун европаликларга 2 ой мўҳлат берди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти шундай бир вазъиятда Баржом ядровий келишувидаги Эроннинг мажбуриятларини қисқартириш ҳукмини содир этдиким, ўтган икки ой давомида Эрон уччинчи босқичга қадам қуймаслиги учун Эронни ишонтириш мақсадида турли лойиҳаларни Франция таклиф этди.

Аммо, Франция президентининг амалга оширган сайъ-ҳаракати икки сабабга кўра, Эронни қониқтирмади.

Биринчи сабаб шундан иборатки, европаликлар ҳалигача Баржом ядровий келишувдаги мажбуриятларини ижро этиш учун амалий азм-ирода кўрсатганлари йўқ ва  улар таваккал қилиш ва ва пул сарфлашга тайёр эмаслар. 

Иккинчи сабаб шундан иборатки, Франциянинг киритган таклифлари, жумладан Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш учун 15 миллиард долларлик кредит механизмини таклиф этишлари европаликларнинг ўз зиммаларига олган 11 мажбуриятлари билан муносиб келмайди. 

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Роша Тудей ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, Баржом ядровий келишувининг охирги вазъияти масаласига тўхталиб, Европа ҳалигача Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш учун тақаккалчиликка йўл қуймаяпти,-деб айтди. 

Европанинг таваккал қилмаётгани ва Франциянинг киритган таклифлари европаликларнинг Баржом ядровий келишувида ўз зиммаларига олган мажбуриятларининг сатҳи билан муносиб эмаслиги шуни кўрсатадики, европалик томонлар Американинг ушбу келишувидан чиқишидан кейин кўптомонлама у келишувни боши берк кўчадан чиқариш ва уни нажот беришга қодир эмас. 

Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Ле Дриан 15 миллиард долларлик кредит линияси АҚШ ҳукуматининг лизингига боғлий деган изҳороти Европа Америкага  боғлиқ эканидан далолат беради. 

Ҳозирги вазъиятнинг давом этиши, айниқса Америка санкцияларни жорий этиши билан имконият ва маслаҳатлашувларга тўсқинлик яратишни давом эттириши Эронни қониқтирмайди.

Баржом ядровий келишувида уранни бойитиш мизонини ўзгартириш ва тинчлик йўлида ядровий фаолиятларни ривожлантириш ва кенгайтириш заминасидаги чекловларни четга суриш Эроннинг европаликларга ўхшаб муносабат қилиш маъносидадир. Чунки кўптомонлама Баржом ядровий келишувининг ҳаёти барча томонларнинг ўз мажбуриятларини ижро этишлари гаровидадир.