Америка иқтисодий терроризмидан намуналар
(last modified Sat, 07 Sep 2019 11:34:14 GMT )
сентябр 07, 2019 16:34 Asia/Tashkent
  • Америка иқтисодий терроризмидан намуналар

Америка таҳдидларни бартараф этиш ва манфаатларни хаспўш остида Эронга қарши биртомонлама санкцияларни кучайтириш билан ўзининг зўравонлигини оқлашга ҳаракат қилади. Аммо Америка қайси таҳдид ва манфаатлар ҳақида сўҳбатлашади?

Америка ғазначилик вазирлиги жума куни бомдод вақтида, бир неча кун олдин санкция эълон қилинган "Одариён Дарё" нефт танкерига ёқилғи етказиб беришга кўмак берадиган шахслар нинг ўзлари ҳам санкциялар рўйхатига киритилади,-деб таҳдид солди. 

Америка  ғазначилик департаменти чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси бугун 2,1 миллион бочка хом нефтни ташувчи "Одариён Дарё" номли Эрон нефт танкерини санкциялар рўйхатига киритди ва бу нефт танкерни мусодира этилган актив деб эълон қилди. 

Шунингдек, Америка ғазначилик вазирлиги бу кеманинг капитани Ожилаш Кумарга ҳам қарши санкция эълон қилди. 

Бу нефт танкери икки ой олдин Гибралтар бўғозидан ўтаётган пайтида, Британия денгиз кучлари томонидан ҳибсга олинди. Аммо Гибралтар охири икки ҳафта олдин суд ҳукми билан бу нефт танкерни озод этди. "Грейс-1" номли нефт танкери уша вақтдан бери ўз исмини "Одариён Дарё"-га ўзгартирди ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг байроғи остида ўз ҳаракатини давом эттирди. 

Эроннинг Лондондаги элчиси Ҳамид Баидийнажод ўзининг Твиттер саҳифасида, Эроннинг Лондондаги элчихонаси денгиз халқаро ташкилоти ва унинг аъзоларига Америка бу кемага портда хизмат кўрсатмасдан Эрон нефтини ташувчи кема, кема капитани, экипажига ҳамда мамлакатларга қарши таҳдид солиб, денгизчилик шартномаларни поймол этди ва халқаро денгизчилик хавфсизлиги ва тинчлигини хатар остига қуйди,-дея ёзди. 

Аммо Америка ноқонуний бу чекловларни амалга ошириш билан чегараланиб қолмади. Англиянинг Фойнаншол Таймз газетаси ўтган ҳафта давомида, Эрон ишлари бўйича Америка давлатининг вакили Браян Хук "Одариён Дарё" нефт танкерининг асли ҳиндистонлик бўлган кема капитанига эмейл жўнатиб, ундан кемани Америкага қарам бўлган мамлакат сув ҳудудларига бошқаришни сўраган,-деб хабар берди. 

Брайн Хук бу капитанга ёзган ноанъанавий эмейлида, Американинг пулини оли, қолган ўз ҳаётини фаровонлик билан ўтказиши мумкин. Аммо агар бундай қилмаса, унинг ҳаёти мушкулотларга юзмаюз бўлиши мумкин,-деб ёзади. 

Муҳаммаджавод Зариф бу хабарга муносабат билдириб, ўзининг Твиттер саҳифасида, Америка денгиз қароқчилигида мувафаққиятсизликка учраганидан кейин тўғридан-тўғри пора беришга юз қаратган; ёки Эроннинг нефтини бизга бер ва бир неча миллион доллар ол ёки ўзингга қарши санкция жорий этамиз. бу даъват бир неча ҳафта олдин Оқ Уйда менга таклиф этилган даъватга ўхшайди. Бу нарса бир намунага айланмоқда,-деб ёзди. 

Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган, халқаро ва кўптомонлама ядровий келишувидан чиқишидан кейин Америка бир неча маротаба Эрон билан музокара қилиш ҳақида фикр билдирди. Ҳолбуки, Американинг олдинги давлати имзолаган шартномалар ва ўтказган музокараларига аҳамият бермайди.

Трамп давлатининг бундай сайъ-ҳаракат қилиши халқаро шартномалар ҳамдан тинчлик ва хавфсизликка нисбатан масъулиятсизлик зоҳир этиши маъносидадир.  Америка сиёсатларини зўравонлик ва мустамлакачилик хатти-ҳаракати сифатида талқин этиш мумкинки, бошқаларга санкция жорий этиш воситаси орқали ўз манфаатлари ва хавфсизлигини муҳофазат этиш баҳонаси билан ўз таҳдидларини амалга ошришни хоҳлайди. 

Американинг сиёсати дунёда ҳукмронлик қилишдан иборатдир. 

Американинг хатти-ҳаракатларига оид иккита нарсани кечириб бўлмайди: 

Биринчиси, Эрон халқи нуқтаи назаридан қабул қилиб бўлмайдиган мустамлакачилик руҳиясига эга бўлишидир. 

Иккинчиси эса, Америка сиёсатининг моҳияти ҳисобланадиким, ярим асрдан ортиқ вақт давомида, Эрон устидан ҳукмронлик қилиш учун ҳеч қайси хиёнат, жиноят ва тажовузлардан қўл тортмади. Бу сиёсат Эрон халқига саккиз йиллик урушни юклатди. Ана шу далиллар Эрон халқининг Американи қазоват қилиш мизонини аниқлайди. 

Американинг зўравонлиги, хиёнати ва тажовузи фақат Эронга қаратилгани йўқ. Америка бутун дунёда шундай сиёсат олиб боради. Америка барча нарсага эга бўлиш, барчага ҳукмронлик қилиш ҳамда ҳар бир нарсани ўзи хоҳлаган шаклда тарифлаш ёки шакллантиришни хоҳлайди. Америка қудратни ҳам , бойликни ҳам хоҳлайди ҳамда дунё халқининг эътиқоди, маданияти ва билимини  тасхирлашни хоҳлайди. 

Ёрлиқ