Арабистон Яман ботқоғидан нажот топишга уринмоқда
Арабистон шарқида жойлашган "Харис" ва "Бақиқ" нефтни қайта ишлаб чиқариш корхонасидаги Оромко кампаниясига тегишли нефт муассассида кучли ёнғин юз берди. Арабистон ички ишлар вазирлиги бу ёнғиннинг сабабини учувчисиз учоқларнинг ҳужуми эди деб эълон қилди. Яман халқ қўмитаси ва армиясининг учувчисиз учоқлар қўшини ҳам Сауъдия Арабистонининг нефт корхонасига қарши амалга оширилган ҳужумнинг масъулиятини ўз зиммасига олди.
Яман халқига қарши саъудиялик коалициянинг бошлаган урушидан 54 ой ўтмоқда.
Бир ой давомида бу урушда ғалаба қозониш ва Абду Рабба Мансур Ҳодийни қудрат бошига келтиришни умид қилган Саъудия Арабистони замон ўтиши билан шундай хулосага келдиким, Мансур Ҳодийни қудрат бошига келтириш оғир масаладир.
Ол-Саъуд таҳдид ва тажовузга асосланган урушни давом эттириш билан Ансоруллоҳ ва унинг иттифоқчиларини таслим этишга ҳаракат қилди, аммо ҳозирги кунга келиб Риёз Яманга қарши бу урушдан нотўғри холоса чиқарганига тушуниб етди. Чунки таҳдид ва тажовузга асосланган бу урушда Ансоруллоҳ ва унинг иттифоқчилари ўзининг ҳужум қилиш ва мудофаа қилиш қобилиятларини мустаҳкамлаш ва Арабистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликларига катта зарар етказишга муваффақ бўлди.
Ўтган ойда 10 учувчисиз учоқлар билан Оромко нефт корхонасига уюштирилган ҳужум ва шанба куни ҳам бу нефт корхонасига қилинган ҳужум Саъудия Арабистонига қарши Ансоруллоҳ ва иттифоқчиларининг амалга оширган ҳужумлари жумласидан эди.
Учувчисиз учоқлар билан уюштирилган бу ҳужумлар шуни кўрсатадики, Ансоруллоҳ ва Яман армияси Саъудия Арабистонининг нефт ишлаб чиқариш корхоналарини нишонга олган. Оромко нефт корхонасини нишонга олиш Ансоруллоҳ ва Яман армияси Арабистоннинг иқтисодига зарба бериши ва Ол-Саъуд учун бу урушнинг иқтисодий харажотларини кўпайтирш маъносидадир. Чунки Саъудия Арабистони дунёда нефтни экспорт қилувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи энг катта мамлакат сирасига киради. Нефт эса бу мамлакатнинг катта даромад келтирувчи асосий манба саналади. Бақиқ вилоятидаги Оромко нефт корхонаси 1 миллиард бочка нефт ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган Арабистоннинг нефт майдонидир.
Яман учувчисиз учоқларининг қилган ҳужуми, айниқса Харис ва Бақиқ нефт ишлаб чиқариш корхонасидаги Оромко нефт муассасига қарши амалга оширилган ҳужумга тегишли бошқа муҳим нуқта шундан иборатким, Яман халқ қўмиталари ва армияси урушни давом эттиришни хоҳламайди, балки бу ҳужумлар фақат ўзини мудофаа этиш ва ҳужумларни қайтариш мақсадида амалга оширилган.
Ҳақиқатан ҳам Яман армияси ва халқ қўмиталари Арабистон учун уруш харажотларини кўпайтириш ва Риёз давлатини ноинсоний бу урушни охирга етказишга ундашни мақсад қилган.
Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракатининг сиёсий идораси аъзоларидан бири Муҳаммад Ал-Бахиятий бу ҳақда Қатарниннг Ал-Жазира телеканали билан қилган ўз сўҳбатида, кеча Оромко нефт корхонасига яманликларнинг қилган ҳужуми ва ушбу нефт майдонида кучли ёнғин юзага келиши ҳамда сионистик режимнинг эътирозларига ишора этиб, агар Саъудия Арабистони Яманга қарши тажовузи ва ҳужумларини охирга етказмаса, унда Яман Риёзга ҳужум қилади,-деб таҳдид солди.
Бу вазъиятни эътиборга олган ҳолда, Яманга қарши урушда Саъудия Арабистонининг стратегияси ўзгариши лозимлигини пайқаш мумкин. Таҳдид ва тажовузга асосланган бу уруш энди Саъудия Арабистонининг манфаатлари билан тўғри келмайди ва бу мамлакат урушни охирга етказиш ва Яман ботқоғидан чиқиш йўлларини топишга ҳаракат қилиши лозим. Чунки урушнинг давом этиши Ол-Саъудга катта зарар ва мағлубиятни келтириши мумкин.