Муқаддас мудофаа даври Эрон халқи босқинчи душманга қарши муқовимат кўрсатишининг рамзидир
(last modified Sat, 21 Sep 2019 11:13:43 GMT )
сентябр 21, 2019 16:13 Asia/Tashkent
  • Муқаддас мудофаа даври Эрон халқи босқинчи душманга қарши муқовимат кўрсатишининг рамзидир

1980 йил 21 сентябр кунида Ироқ баъс режими Эрон чегара ҳудудларидан ўтиб, юклатилган урушни бошлади.

Юклатилган уруш аниқ бир мақсад билан бошланди. Бу мақсадлардан бири Эрон Ислом Жумҳурияти тизмини ағдариш ва Эрон ер-ҳудудларининг бир қисмини ишғол этишдан иборат эди. Аммо Эрон халқи душманнинг бу мақсадини чипакка чиқарди ва урушнинг тақдири эса бошқача ҳал бўлди. 

Юклатилган саккиз йиллик уруши даврида, миллий ғурур ва ҳамжиҳатлик ҳеч қайси бир қудратдан қурқмаслик ва босқинчи душманга қарши матонат билан усутворлик кўрсатиш учун ёшларга туртки берди. 

Саддом режими Эронга қарши босқинчи уруш даврида, Ғарб ва шарқ ҳимояларидан фойдаланарди ва оммавий қирғин қилиш қуроллари ва ҳатто химиявий қурол-яроқларга ҳам эга эди. 

Кўп шаҳарлар Саддом режимининг ракеталар ҳужумига юзмаюз бўлди ва мингал бегуноҳ одамлар эса ҳалок бўлишди. 

Аммо босқинчи душман охир-оқибат Эрондан ҳайдаб чиқарилди. 

Эрон халқи юклатилган саккиз йил уруш вақтида душманга қарши бирлашиб ҳамжиҳатлик билан қарши кураш олиб борди ва ушбу урушда қаҳрамонлик, шижоат ва фидокорлик кўрсатишди.

Уруш майдонида халқнинг кенг муқовимат кўрсатиши ва фронтнинг орқасида халқнинг кучли қўллаб-қувватлашишидан баҳраманд бўлиш муқаддас мудофаа даврларида энг муҳим иккита унсур эдиким, Хуррамшаҳрни озод этиш каби энг буюк қаҳрамонликни дунё аҳлига намойиш этди. 

Ироқнинг баъс режимининг ҳомийлари, жумладан Америка, Арабистон ва Қувайт Ироққа молиявий ва қурол-яроқлар билан кўмак бериб, Саддомни минтақада биринчи қудратга айлантиришди. Аммо бу агрессия тасаввур этиладиган даражага етмади.

Америка Форс кўрфазида кемаларнинг ҳаракатланиши хавфсизлиги хатарга юзмаюз бўлиши, нефтни экспорт қилиши жараёнини муҳофазат этиш, Қувайтнинг даъвати билан ушбу мамлакатга тегишли нефт танкерини  кузатиб қуйиш баҳонаси билан минтақада ҳузур топишини оқлаб, Форс кўрфазида ўзининг энг йирик ҳарбий кемасини жойлаштирди. 

Америка бу сайъ-ҳаракатлар қаторида бошқа катта қудратлар, жумладан хавфсизлик кенгашидаги доимий қудратларни ҳам Эрон уруши билан гирифтор қилиб қуйди. Бу урушни халқаро арсага чиқариш билан Эронга қарши босимни кучайтириш учун халқаро консенсусни яратиш ва урушни босқинчи Ироқ манфаатига ҳал этишга замина яратди. Аммо охир-оқибат юклатилган бу урушда олдиндан режалаштирилган мақсадларига эришолмади. 

Ҳар бир мамлакатнинг мудофаа қудрати душманнинг ҳарбий таҳдидларига қарши устувор кўсатишида намоён бўлади ва қудратдаги ҳар бир заифлик ёки камчилик қоплаб бўлмайдитган зарарларни келтириши мумкин. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашларича, муқаддас мудофаа даври бир маънавий захирадирким, уни йўқ қилишни истаган душманларнинг хоҳишларига қарши турли майдонларда ёшлар ва халқнинг тайёргарликлари ва Эроннинг миллий ривожланиши учун боқий қолиши ва ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлиши керак. 

Эрон Ислом Жумҳуриятининг сиёсатлари ҳарбий тўқнашувлар ва кескинликлардан узоқда бўлишга асосланади. Аммо Эрон босқинчилар ва душманларга доим керак бўлган вақтда нафақат ўзининг хавфсизлигини ҳимоя этади, балки шундай қудратга эгаки, минтақадаги хавфсизлик ва тинчликка барҳам берадиган унсурлар билан ҳам қарши кураш олиб бориши мумкин деган паёмни етказиб келмоқда. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз баёнотларида бир неча маротабалар Эрон халқи қудратининг асосий жиҳатларига ишора этиб, "исломий тизим мудофаа қудрати" сиёсатидан асосий мақсад бу халқаро зўравонлар томонидан Эронга қарши тажовуз қилиш тасаввурининг олдини олишдан иборат,-деб таъкидлаганлар. 

Ул ҳазрат душманлар билишлари керакки. агар Эронга қарши тажовуз қилиш фикрига тушсалар, қатъий аксиламал билан юзмаюз бўлишади. Чунки улар уруш бошловчиси бўлишлари мумкин, аммо ғалаба уларники бўлмайди,-деб таъкидладилар.

Бу ҳақиқатларни эътиборга олиб, айтиш жоизки, Муқаддас мудофаа даври таҳдидлар билан юзмаюз бўлишда Эрон халқининг ҳақиқий иқтидори ва имкониятларининг тажаллиси деб билиш керак.    

Эрон ҳозирги кунда ҳам душманлар қаршисида уша иқтидор ва тайёргарлик билан қарши туриб, бу фахр ва ғурурланадиган йўлни уша Муқаддас мудофаа даврининг мақсадларидек мустаҳкам ирода билан давом эттиради. 

Ёрлиқ