сентябр 30, 2019 13:21 Asia/Tashkent

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги «Ал-Ҳарамайн» марказий темир йўл вокзалида 29 сентябрь куни кучли ёнғин юз берди.Қайд этилишича, ҳодиса соат 12:35 да бинонинг 4 қавати томида бошланган. Ёнғин оқибатида ўн киши жароҳат олган. Ҳозирда темир йўл қатнови вақтинча тўхтатиб қўйилган.

Маълумот учун, «Ал-Ҳарамайн» темир йўллари мусулмонлар учун муқаддас бўлган иккита муқаддас шаҳри — Макка ва Мадинани Қизил денгиз соҳилида жойлашган Жидда порти билан боғлайди. Ушбу трассанинг узунлиги тахминан 450 километр бўлиб, уни қуриш учун 7 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган.

Ёрлиқ