Малик Салмон тансоқчиси қатлидаги мавҳумликлар
(last modified Tue, 01 Oct 2019 13:12:34 GMT )
октябр 01, 2019 18:12 Asia/Tashkent
  • Малик Салмон тансоқчиси қатлидаги мавҳумликлар

Саъудия Арабистони Малик Салмон тансоқчиси Абдулазиз Ал-Фағим ўтган шанба куни қатл этилди. Аммо унинг ўлими ҳақидаги мавҳумликлар ҳали мавжуд.

Абдулазиз Ал-Фағимни қатл этиш ҳақидаги Саъудия ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари қандайдир Жамол Қошиқчининг қатли билан ўхшашликка эга.

  Арабистон полицияси дастлаб Ал-Фағим Жидда шаҳрида ўз дўстларидан бирининг уйида тортишиб қолиб ҳалок бўлди деб эълон қилди. Сўнгра, Арабистон подшоси Малик Салмон Ал-Фағим оила аъзоларини даъват этиб, унинг ўлими учун уларга тасаллият изҳор этди. Бундай сайъ-ҳаракат Жамол Қошиқчи қатл этилгани вақтида ҳам ишлатилган эди. 

Ал-Фағим дўстининг манзилида қатл этилгани ҳақида Арабистон полициясининг қилган  иддаоси Сауъдия хонадонини фош этувчи Мужтаҳид томонидан рад этилди. 

Мужтаҳид Абдулазиз Ал-Фағим Саъудия подшоси қасри ичида қатл этилган деб эълон қилди. 

Абдулазиз Ал-Фағимнинг қатли ҳақидаги иккинчи сценария шундан иборатким, у Арабистон миллий гвардияси аъзоларининг ҳасад қилишлари сабабли қатл этилган. Абдулазиз Ал-Фағим 30 йил давомида Саъудия подшосининг шахсий тан соқчиси эди ва яхши фаолият олиб боргани сабабли ўтган йили Малик Салмон томонидан генерал унвонига мушарраф бўлиб, Саъудия дарборининг юқори мартабасига йўл топди. Бу вазъият Ол-Саъуд хонадони наздида унинг нуфузини оширишига қўшимча, бошқаларнинг унга қарши ҳасад қилишларини янада кучайтирди. Бу эса қатл этишнинг асосий омилидир.

Учинчи сценария, Ал-Фағимга қарши содир этилган жиноят ҳам Жамол Қошиқчини қатл этиш сценариясини такрор этишдан иборат.  Ал-Фағимнинг қатли Қошиқчига қарши содир этилган фожеали жиноятнинг йиллиги арафасида ҳамда Саъудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Жамол Қошиқчи қатлининг масъулиятини тан олганидан бир неча кун ўтганидан сўнг бу ҳодиса рўй берди. 

ОАВ ва экспертларнинг фикрига кўра, Муҳаммад бин Салмон Саъудия подшосининг тан соқчисини қатл этиш дастурини берган. 

Саъудиялик журналист Али Ал-Аҳмад ўзининг Твиттер саҳифасида Малик Салмоннинг шахсий тан соқчиси бир неча кун олдин   ўз мансабидан бушатилганини баён этиш зимнида,  Ал-Фағимнинг ўлимини шубҳали деб билди. 

Ҳақиқатан ҳам Муҳаммад бин Салмон Абдулазиз Ал-Фағимга ишонмасди ва Арабистон қудрати тизимида ишончсизлик ҳукмрон бўлганини кўрсатади.   

Бу ҳақда Лондонда истиқомат қилувчи саъудиялик мухолиф Муҳаммад Ал-Масъарий беш ой олдин Саъудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон томонидан Абдулазиз Ал-Фағим қатл этилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш берган эди. 

Ал-Масъарий ўз Твиттер саҳифасида шундай ёзган эди: "Абдулазиз Ал-Фағим ... Бин Салмон сенинг бошинг ва гуруҳ аъзоларинг бошини сабчадек олиб ташлайди ва ўрниларингизга калумбиялик Блек ватерларни олиб келади"

Қатлнинг омилини ўлдириш ҳам муҳим мавзў саналади. Бу мавзў Малик Салмоннинг тан соқчиси шахсий ихтилофлари ва дўстона тўқнашуви боис ҳалок бўлди деган Арабистон полициясининг иддаосини рад этилишининг сабабига айланади. 

Айтишларича, қатлнинг омили полиция кучларига қарши муқовимат қилиши сабабли ўлдирилди. Аммо буни қабул қилиш ёки унга ишониш қийин. Шундай назарга ташланадиким, бу қотилликни режалаштирганлар Жамол Қошиқчининг қатлидан тажриба олиб, Абдулазиз Ал-Фағимнинг қотилини ўлдириш билан босимларга юзмаюз бўлмасликка сайъ-ҳаракат қилишмоқда.