Фарғонада тутуни - ҳоким осон қутулдими? (Видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i47866-Фарғонада_тутуни_ҳоким_осон_қутулдими_(Видео)
Ўзбекистон Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевни қатъий огоҳлантирган унга ва уч ой синов муддати берган.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 02, 2019 16:56 Asia/Tashkent

Ўзбекистон Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевни қатъий огоҳлантирган унга ва уч ой синов муддати берган.

Ғаниевнинг якшанба куни Би-би-сига сиздирилган аудиода рўмол ва соқолга қарши айтган сўзлари ижтимоий тармоқларда ғазаб уйғотганди.

Сенатдаги йиғинда Ғаниев тармоқлардаги танқидлардан хулоса чиқарганини айтиб, президент ва сенаторлардан кечирим сўраган.

Ўзбекистонлик қатор блогерлар Фарғона вилоят ҳокими осон қутулганини айтиб, тармоқларда флешмоб бошлаб юборишган.