Бош прокуратура сўконғич ҳоким ишини текширишни бошлади (ВИДЕО)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i48013-Бош_прокуратура_сўконғич_ҳоким_ишини_текширишни_бошлади_(ВИДЕО)
Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 10, 2019 17:22 Asia/Tashkent

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди.

Видеода номаълум шахс далада рухсатсиз маккажўхори тераётган бобо ва невараларини ушлаб, ҳақорат қилган ҳолда ўғриликда айблаганлиги ва “экспортга” катта зарар етказаётганлиги тасвирланган.

Бош прокуратура хабарига кўра, ўрганиш давомида мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ҳудудида содир бўлганлиги, ушбу видеоёзув кадр ортидаги шахс Миришкор тумани ҳокими эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.