Саид Жаъфар Пешаҳвари ва унинг гуруҳи хиёнатлари (Видео)
Саид Жаъфар Пешаҳвари Эроннинг коммунистик тамойилдаги сиёсатчиси ва журналисти эди.У Озарбайжон автоном ҳукуматининг бош вазири ва Озарбайжон демократик фирқасининг муассиси эди.
Саид Жаъфар Пешаҳвари Иккинчи Жаҳон урушининг сӯнгги йилларида Ватанга хиёнат қилиб, Озарбайжонни Эрондан ажратиш ва коммунистик Шӯролар мамлакатига ялтоқланишни бошлади. Натижада унинг фирқасини қӯллаб-қувватлайдиган кӯпгина бегуноҳ одамлар Кавказ ва Марказий Осиёга кетиб овораю сарсон бӯлишди.
Табрезлик машҳур тадқиқотчи адиб марҳум Асғар Фарди ана шу фитнанинг қурбонига айланиб Қозоғистонда яшаётган бир гуруҳ эронликлар билан учрашиб, суҳбатлашган эди.
Умрининг сӯнгги кунларини ғарибликда ӯтказаётган Ардабиллик муйсафиднинг она Ватанини соғиниб айтган ҳасратли сӯзлари Ватанфурушлар ва бегоналар ноғорасига ӯйнайдиган кишилар учун ибрат намунасидир.