Лавров Америкага сафар қилди: Вашингтон ва Москва ўртасидаги ихтилофлар давом этмоқда.
(last modified Wed, 11 Dec 2019 11:04:29 GMT )
декабр 11, 2019 16:04 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия ва Америка алоқалари, айниқса 2014 йилда Украина бўҳрони юзага келганидан кейин кескинлашиб қолди ва Вашингтон ҳарбий ва хавфсизлик масаласида Москвага қарши тўришига қўшимча дипломатик, тижорат, ҳарбий иқтисодий ва сиёсий турли заминда Россияга қарши кучли босим ўтказиш сиёсатини қўллаб келмоқда.

Аммо Американинг босимларига қарамай Россия муносиб фурсатда ихтилофларни бартараф этиш мақсадида америкалик томонлар билан музокара қилишга ҳаракат қилмоқда.

Бу масала бўйича Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни ишчи ташрифи билан Вашингтонга сафар қилди. Лавровнинг сафар дастури қисқа муддатли эди. У сафари чоғида Америка президенти Дональд Трамп ва Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео билан учрашиб, музокара ўтказди. Бундан олдин Лавров 2017 йилда Вашингтонга сафар қилган эди.

Россия ва Америка ташқи ишлар вазирлари ўртасида ўтказилган музокарадан кейин Лавров Трамп билан учрашди. Оқ Уй бу учрашув ҳақида тўхталиб, Трамп Россия ташқи ишлар вазирига Америка сайловларига ҳар қандай аралашув ҳақида огоҳлантириш берди деб эълон қилди.  Бироқ, Лавров Россиянинг Вашингтондаги элчихонасида журналистлар тўмламида, биз ҳатто Америка сайловлари ҳақида баҳс-мунозара қилганимиз йўқ, -деб эълон қилди.

Албатта, Помпео ҳам Лавров билан учрашишдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида, россиялик ўз касбдошига Америка сайловларига аралашиш ва бу масалани қабул қилиб бўлмайди деб огоҳлантириш берганини эълон қилди.

Лавров ва Помпео музокараларида иккита мавзў, яъни Сурия ва Баржом ядровий келишуви масаласи аҳамитяга эга эди. Россия ташқи ишлар вазири Россиянинг Америкадаги элчихонасида ўтказилган матбуот анжуманида, Идлиб шаҳри террористларнинг базасига айланиб қолган ва уни озод этиш ва Сурия давлати бу ерда ҳукмрон бўлиши керак,-деб таъкидлади.

Сурия масаласи ИШИД террористик гуруҳи баробарида Суриянинг нефт таъсисотларини ва майдонларини муҳофазат этиш баҳонаси билан Сурия шарқида Американинг ноқонуний ҳузур топиши ва Идлиб вилоятида жойлашган террористларни Туркия ҳимоятининг давом этиши Сурия қонуний давлатининг иттифоқчиси сифатида Россия учун катта аҳамиятга эгадир. 

Идлибда кескинларни камайтириш минтақасини ижод этиш йўлида  учтомонлама музокара қилиш учун Эрон, Туркия ва Россия раҳбарлари ўртасида келишилган келишувга қарамай ҳалигача террористлар Идлибдан ноҳарбийлар ва Сурия армияси позицияларига қарши ҳужум қилишмоқда ва бу вазъиятнинг давом этиши эса шароитни оғирлаштирмоқда.

Америка европалик ўз иттифоқчилари билан бир неча маротаба ушбу террористларни ҳимоя қилиш доирасида террористик гуруҳларнинг позицияларига Сурия армияси ва иттифоқчиларининг ҳужумларига мухолифат қилиб келмоқда.

Бироқ, Сергей Лавров америкалик касбдоши билан ўтказган музокарасидан кейин бу масала бўйича жиддий позиция олиб, Идлибда террористларни йўқ қилиш учун Димишқ ва Москванинг жиддий азм-ирода қилганини таъкидлади.

Америкалик касбдоши Майк Помпео билан учрашганидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлаган бошқа муҳим мавзў бу Россиянинг Баржом ядровий келишувини барча томонлама қўллаб-қувватлашиши эди. 

Сергей Лавров Москва Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш учун барча имкониятлардан фойдаланишга сайъ-ҳаракат қилади,-деб айтди. 

4+1 гуруҳининг аъзоси сифатида, Россия Баржом ядровий келишувини сақлаб қолишни хоҳлайди ва Европа Иттифоқи ҳамда Британия, Франция ва Англиядан ташкил топган Европа учлиги жиддий ва самарали сайъ-ҳаракат олиб боришларини талаб қилиб келмоқда.

Россия Америка билан жиддий ихтилофларга эга бўлган халқаро бир қудрат сифатида, Баржом ядровий келишуви бекор қилинса, халқаро ва минтақа дарасида салбий хавфсизлик тасир етказади деб билади. Бунга қарши Америка президенти Дональд Трамп жиддий тарзда Баржомга мухолифдир ва бир неча маротабалар бу келишувни Америка учун энг ёмон келишув деб билганди.

 

Ёрлиқ