Гуттереш: Американинг Эронга қарши санкциялари БМТ 2231 резолюциясини поймол этишдир
(last modified Thu, 12 Dec 2019 11:21:40 GMT )
декабр 12, 2019 16:21 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котиби Антонио Гуттереш
    БМТ бош котиби Антонио Гуттереш

Америка президенти Дональд Трамп Баржом ядровий келишувининг жиддий мухолифидир ва бир неча мартабалар бе килишувни Америка учун энг ёмон келишув деб тавсиф этиб, охири 2018 йил 8 май ойида биртомонлама Баржом келишувида олган мажбуриятларини поймол этди. Шунингдек Американи ушбу халқаро келишувдан чиқарди ҳамда БМТ 2231 резолюциясига қарши ошкора мухолифат қилиб Эронга қарши ядровий санкцияларни эълон қилди.

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш чоршанба куни 11 декабрда 2231 резолюция ижро этилиши ҳақида хавфсизлик кенгашига берган ҳисоботида, Американинг Эронга қарши жорий этган санкцияси БМТ резолюциясини поймол этишдир,-деб эълон қилди.

Гуттереш Американинг Баржом ядровий келишувидан биртомонлама чиқишидан афсўсланиш изҳор этиш зимнида, хавфсизлик кенгашининг 2231 резолюциясига биноан барча мамлакатлар Эрон билан эркин савдо қила олишлари керак,- деб таъкидлади.

БМТ бош котиби бу ҳисоботда шунингдек Америка томонидан катта кескинликлар ижод этилишига қарамай Эроннинг Баржом ядровий келишувида қолишини истиқбол этди.

Гуттереш Эрон ҳозиргача МАГАТЭ ташкилотининг қайта-қайта берган ҳисоботларига асосан Баржом ядровий келишувида олган ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб келган,-деб таъкидлади.

Эронга қарши Трамп давлатининг жорий этган санкциялари ноқонуний эканлигини БМТ бош котибирининг таъкид қилиши шуни кўрсатадики, Америка ушбу халқаро ташкилот ва бошқа мамлакатларга қарши барча томонлама босим ўтказишига қарамай нафақат Эронга қарши босим ўтказиш амалларида уларнинг ишончини қонтира олмади, балки улар Вашингтоннинг бу ҳаракатини ноқоний деб талқин этишди.

Трамп давлати 4+1 гуруҳига аъзомамлакатлар расмийлари ва ҳатто Европадиги ўз иттифоқчилари билан маслаҳатлашув олиб боришига қарамай бу мамлакатларнинг ҳеч қайси бирини Эрон ва Баржом ядровий келишувига қарши Вашингтон билан бирга бўлишга куниктира олмади.

Бу масала шундан далолат берадиким, халқаро қудратлар Америкага хилоф тарзда Баржом ядровий келишуви ижобий ва фойдали келишувлигини тан олишади ва айни пайтда МАГАТЭ ташкилоти берган ҳисоботлар асосида Теҳрон ҳам Баржом ядровий келишувида олган ўз мажбуриятларига қараб амал қилади.

Бундай мухолифатларга қарамай трамп давлати ҳаўигача санкцияларни жорий этиш қолибида Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш сиёсатини давом этмоқда. Бу заминда амалга оширган охирги сайъ-ҳаракатида Американинг ғазначилик вазирлиги чоршанба куни содир этган ўз баёниясида, Яманга Эрондан қурол-яроқ етказиб беришда алоқадор бўлган бир гуруҳига қарши санкция жджорий этиб, Эронга тегишли бир шахс, 5 -та муассаса ҳамда иккита кемани санкциялар рўйхатига киритди. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео ҳам чоршанба куни яна бир маротаба Вашингтон Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши янада кучли босим ўтказишга тегишли бўлган ўз сиёсатини давом эттиради,-деб таъкидлади.

Майк Помпео Америка ташқи ишлар вазирлиги биносида ўтказилган матбуот анжуманида Эронга қарши ушбу мамлакатнинг жорий этган янги санкцияларига ишора этиб, Эроннинг минтақадаги бўзғинчилик сайъ-ҳаракатларининг олдини олиш учун Америка Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши босим ва санкцияларни кучайтиради,-деб иддао қилди. 

Америка мудофаа вазири Майк Эспер ҳам чоршанба куни Американинг Эронга қарши босим ўтказишдан асосий мақсади бу музокара столига келиш учун Теҳронни ўндашдан иборат,-деб айтди.

Вашингтон Эронга қарши "максимал босим ўтказиш" масаласидан мақсади Теҳрон билан Америка назарида бўлган барча масалаларни ўзига қамраб олган янги келишувга эришишдан иборатдир деб эълон қилди. Трамп давлати бир неча маротабалар таъкидладиким, Вашингтоннинг ноқонуний талабларига таслим бўлиш учун Эронни мажбур этиш учун тарих давомида собиқаси бўлмаган санкцияларни Эронга қарши жорий этишини таъкидлаб келмоқда.Америкаликлар Вашингтон талабларини амалда татбиқ этиш ва Теҳроннинг хатти-ҳаракатини ўзгартириш учун самарасиз санкцияларига эътибор қаратмасдан Эронга қарши босим ўтказиш ва санкциялар жорий этишни давом эттирмоқда. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Америка президенти "иқтисодий уруш "ҳақида гапиришига ишора этиб, "мен буни иқтисодий терроризм деб биламан, чунки оддий халқни нишонга олган"-деб таъкидлади.

Вашингтоннинг душманона сайъ-ҳаракатларига қарамай Эрон бир неча маротабалар Американинг зўравон талаблари баробарида таслим бўлиш мақсадида, бу мамлакатнинг босимларига таслим бўлмайди. Халқаро ташкилотлари, шу жумладан Халқаро банк ҳамда хақаро валюта фонди ўзининг охирги ҳисоботида санкцияларнинг Эрон иқтисодига кўрсатган тасири бартараф этилган ва келаси йилдан оддий жараёнга киради,-деб эълон қилди.

 

 

Ёрлиқ