Ўзбекистон халқининг янги умидлари билан парламент сайловлари охирга етди
Ўзбекистон парламент сайловлари осойишталик ва янги фазода охирга етдиким, ушбу сайловда иштирок этган партияларнинг мақсади ғалабани қўлга киритиш эмас, балки халқнинг янги умидларини амалда татбиқ этишдан иборат эди.
Якшанба куни ўтказилган Ўзбекистон парламент сайловлари ушбу мамлакатнинг давлати ва халқаро жамоятчилилиги томонидан мамлакатда демократияни мустаҳкамлаш учун бир фурсат ва имконият эди деб эътироф этилди.
Сайловнинг дастлабки натижалари шундан далолат берадиким, Ўзбекистоннинг кейинги парламенти ҳам олдинги парламентга ўхшайди деб тахмин қилинарди. Ҳатто сайловлар жараёни тарафдорлари ҳам бу сайловлар энг яхши ҳолатда ҳақиқий сайлов ўтказишга тайёргарлик ҳисобланади, -деб тан олишди.
Олдинги парламентда бешта сиёсий блок ва партия ўз намоядасига эга эди. Бу таркиб келаси беш йил давомида ҳам сақланади.
Сайловда берилган овозларнинг дастлабки натижалари шуни кўрсатадики, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли (UzLiDeP) демократ-либерал партияси 150 жойдан камида 43 жойни касб этиши билан энг кўп жойни эгаллайди.
"Миллий тикланиш" партияси ҳам 35 жойни эгаллаши билан иккинчи поғонани эгаллайди.
"Социал-демократик партия" ёки "адолат" партияси 21жойни, халқ демократик партияси эса 18 жойни касб этишди.
Экология партияси ҳам ўтган парламент сайловларида 15 жойни эгаллаган эди, аммо бу йилги сайлов рақобатларида 11 жойни эгаллади.
Қолган 22 жойнинг тақдири келаси йилнинг бошида ўтказиладиган сайловнинг иккинчи даврида аниқланади. 2014 йилги сайловларида ҳам шу ҳодиса рўй берган эди .
Сайлов жараёнларига назорат этиш учун Тошкентга келган Гласко университети Марказий Осиё тадқиқотлар марказининг устоди Лука Анкеши "Евроосиёнет" билан қилган сўҳбатида, Ўзбекистон сайловлари ҳукумат томонидан белгиланган сиёсий бир фазода ўтди. Бешта партия мустақил овозлар билан четлантирилди,-деб таъкидлади.
У айни пайтда сайловлар натижаларига диққат-эътиборни қаратиш асосий масалани эсимиздан чиқаришимиз сабабига айланади,-деб қўшимча қилди.
Марказий Осиё ишлари бўйича ушбу эксперт сайлов муҳим бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳатто мен билан сўҳбат қилган сайловчилар кенг кўламда ўтказилган маросимда иштирок этиш сабабли сайлов улар учун аҳамият касб этмасди, балки давлат томонидан ўзгартиришлар киритилиши ҳақида айтилган сўзларга ишонишарди.
Ўзбекистон сайловларида такрорланадиган масала бу номзадлар мизони кам экани эди ва ҳама жойда сайловлар ўтказилиши ҳақида эълонлар ёзилган бўлсада, аммо айрим одамлар номзадларнинг номини ҳам билмасдилар. Сайлов участкаларида мухбирлар билан сўҳбат қилган айрим фуқаролар номзадлар ўрнига ўзларининг орзулари ва истак-хоҳишлари ҳақида гапиришарди.
Тошкент шаҳрида яшовси 61 яшар Шўҳрат Абдурраҳмонов "Мен мамлакатнинг келажаги ва демократия учун сайловда қатнашдим. Янги парламентдан менинг умидим шулким, номзадлар овоз берувчиларга берган ваъдаларига нисбатан масъулиятли бўлсинлар,-деб айтди.
Агарчи парламент таркиби олдинги парламентнинг таркибига ўхшасада, аммо янги парламент бошқача фаолият олиб боради деб халқ умидворлик билдирмоқда.
Абдурраҳмонов маҳаллий кенгаш ва парламент аъзолари мунтазам равишда халқ билан мулоқот қилишлари керак,-деб айтди.
Тошкентнинг сиёсий ишлар бўйича эксперти Фарҳод Қурбонбоев ҳам парламент сайловларини таърифлаш зимнида, бу сайловни ҳақиқий демкоратия йўлида ҳаракатланиш деб билди.
У биз ўрганмоқдамиз. Бизнинг партияларимиз ҳақатан ҳам ўзаро баҳс-мунозара қилишди ва овоз олиш учун кураш олиб боришди. Ҳолбуки, олдинги сайловларда бу нарсани мушоҳада этмасдик,-деб қўшимча қилди.
Телевизонда жонли эфирда баҳс-мунозара қилиш ҳақиқатан ҳам жорий сайловларнинг муҳим жиҳатларидан эди.
(ODIHR)-Европа ҳамкорлиги ва хавфсизлик ташкилотининг сайловларни кўзатувчи ташкилоти ўзининг ҳисоботида сайлов ўтказиш шаклида 14 фоиз салбий камчилик борлигига тўхталиб, айримларнинг бошқа кишилар ўрнига воз бериши ва ўзлигини аниқлайдиган ҳужжатсиз айрим сайловчиларнинг овоз беришлари каби тартибсизликлар сайлов жараёнига халақит берди,-деб иддао қилди.