Марказий разведка бошқармаси жиноятларини оқлаш учун Помпеонинг сайъ-ҳаракати
(last modified Sat, 28 Dec 2019 12:24:13 GMT )
декабр 28, 2019 17:24 Asia/Tashkent
  • Майк Помпео
    Майк Помпео

Америка 2001 йил 11 сентябр терактларидан кейин терроризм билан қарши курашиш баҳонаси билан Афғонистонга ҳужум қилди. Бундан кейин Американинг Марказий разведка бошқармаси(ЦРУ) ушбу мамлакат ва бошқа минтқаларда террористик терактларни амалга оширгани айблови билан қўлга олинган шахсларни дунёнинг турли минтақаларидаги махфий қамоқхоналарда турли қийноққа солишни бошлади.

Бу масала бадеий филмнинг яратилиши сабабига айландиким, уни намойиш этилиши эса олдин МРБ ташкилотининг раҳбари бўлган Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг салбий аксиламал кўрсатишига сабаб бўлди.

Скот Бренз режиссёрлигида суратга олинган "Ҳисобот" фильми яқинда экранларда намойиш этилди. Бу фильм 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларидан кейин МРБ ташкилоти маъмурлари томонидан қийноққа солиш востиларидан фойдаланишлари ҳақида тадқиқот олиб бориш учун Сенат қошидаги разведка қўмитасининг олиб борган сайъ-ҳаракатлари ҳақидаги ҳодисаларни ривоят этади.

Майк Помпео шанба куни бомдод вақтида МРБ ташкилоти томонидан тергов  вақтида турли қийноқлардан фойдаланиши ҳақида ривоят этадиган ушбу филмнинг намойиш этилишига қарши жиддий аксиламал кўрсатди.

У ўзининг Твиттер саҳифасида ёзган ўз паёмида, бу фильмга ишора этиб, "ёмон одам" ва "яхши одам" ҳақида фикр билдириб, ЦРУ томонидан қийноққа солинган одамлар "террористлар" эдилар деб, олдин ўзи раис бўлган МРБ ташкилотининг содир этган жиноятларини оқлашга ҳаракат қилди. 

Америка ташқи ишлар вазири ўз паёмида шундай ёзди: "Ҳисобот" филмини тамоша қилдим. Ёмон одамлар террористлардир. 11 сентябрдан бошлаб бизнинг хавфсизлигимизни таминлаган ЦРУ-даги собиқ ҳамкасбларим ва ватанпарварларга шундай деб мурожаат этаман: Америка сизни қўллаб-қувватлайди, сизни муҳофазат этади ва сизнинг орқангизда тўради. Мен ҳам шундай."

Америка 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин терроризм билан қарши курашиш лойиҳаси доирасида, террористик амалиётлар содир этган айблов билан "Ал-Қоида" гуруҳининг эҳтимолий аъзоларини қўлга олиб, тергов қилиш мақсадида  бутун дунё бўйлаб бир системани ишлаб чиқарди. МРБ "ривожланган тергов шакллари" деб аталган қийноққа солиш усулларини хаспўшлаш учун кейинчалик Конресснинг тадқиқотларига ва танқидларига учраган қийноқлардан фойдаланди. 

Бй йўлда терроризмга айбланган одамлар уғирланиб, суд идораларининг ҳукмисиз Америкадан ташқарида бўлган маконларда қаматиб, уларни раҳмсизликча қийноққа солган ҳолда, тергов қилинди.

Қийноққа солишнинг муҳим намуналаридан бири бу айбланувчи ўз гуноҳини буйнига олиши учун уни сунъий равишда чуктириш усули эдиким, Жорж Буш уғил президентлиги даврида кенг тарқалган эди. Ва МРБ ташкилоти ҳам бу усулдан кенг фойдаланарди.

МРБ томонидан судланувчиларни азоб бериш ва бу ҳаракатларнинг фош этилиши дунё жамоатчилиги томонидан кенг ва жиддий танқид остига олинди.

Айниқса, Америка доим дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга пешволик қилади деб иддао қилади. Аммо Американинг миллий хавфсизлигини муҳофазат этиш баҳонаси билан МРБ маъмурларининг бундай қупол хатти-ҳаракатлари, қийноққа солиш ҳамда инсон ҳуқуқларини оёқ ости қилиб келмоқда.  

Америка давлати ҳам қийноққа солиш воситаларидан фойдаланишни оқлаб, терроризм билан қарши урушнинг намунаси деб билади. Ҳолбуки қийноққа солиш ва ушбу усулни қўллаб-қувватлаш нафақат инсоннинг шаънига тўғри келмайди, балки халқаро ва ички миқёсда унинг кенгайиши, зўравонлик ва душманликни ижод этилишига сабаб бўлади.

Дональд Трампнинг қудрат бошига келиши замонидан бошлаб 2017 йилнинг бошларида МРБ ташкилотининг раислигини ўз иммасига олган ва 2018 йилнинг бошигача ушбу мансабда ишлаган Майк Помпео айбланувчиларга қарши МРБ маъмурларининг ноинсоний сайъ-ҳаракатларини оқлашни давом эттирди.

Майк Помпео ташқи ишлар вазири бўлганидан кейин МРБ ташкилотининг раҳбари бўлган Жина Ҳаспел қиёноқлар ва унга тегишли далилларни йўқотишнинг асосий сабабчиси ҳисобланади. 

Ҳаспел 2002 йилда ушбу ташкилотнинг Тайванддаги қийноққа солиш идораларидан бирининг масъулиятини ўз зиммасига олди ва 2007 йилда Тайланддаги махфий қамоқхонада "Ал-Қоида" гуруҳининг икки аъзосини қийноққа солинганлиги ҳақидаги видеолар борлиги аниқландиким, МРБ раҳбарлари ушбу филмларни 2005 йилда йўқ қилиб ьашлаган эдилар. Ҳаспел қийноққа солиш фольмларини йўқ қилиб ташлашнинг асосий омиларидан бири саналади ва мансабга эришиши вақтида ана шу масала катта жанжал келтириб чиқарди.  Ҳаспел 2005 йилда Тайланддаги қамоқхонада суратга олинган ўнлаб видео-фильмларни йўқотиб ташлаш учун дастур берди. Марказий разведка бошқармаси йиғилишида у бу фильмларни йўқотиб ташлаганини эътироф этди ва ушбу фильмларда ЦРУ маъмурларининг чеҳралари намоён бўлгани сабаб уни йўқотиб ташлашини тан олди.

Ҳақиқатан ҳам Марказий разведка бошқармасининг ҳозирги раиси қийноққа солишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун МРБ ташкилотидаги собиқ ўз касбдошини оқлашга уринган Помео сайъ-ҳаракатининг ажабланарли томони йўқ. 

 

Ёрлиқ