Денгиз хавфсизлиги дунё миқёсида иқтисодий манфаатларнинг кафолатидир
(last modified Sun, 29 Dec 2019 11:55:37 GMT )
декабр 29, 2019 16:55 Asia/Tashkent
  • Денгиз хавфсизлиги дунё миқёсида иқтисодий манфаатларнинг кафолатидир

Ҳинд океани, айниқса олдин учлик деб номланган Бобул-Мандаб, Малаго ва Ҳурмуз бўғози ўртасидаги ҳудудларда кемаларнинг ҳаракатланиши хавфсизлигини тўлиқ барқарор этиш дунё миқёсида иқтисодий манфаатларни муҳофазат этишнинг кафолатидир.

Эрон Ислом Жумҳурияти армияси денгиз кучлари амалиётининг ўринбосари адмирал Ғуломризо Таҳоний шанба куни Хитой ва Россия флотининг қумондонлари иштирокида ўтказилган Эрон, Россия ва Хитой қўшма ҳарбий машқлари брифингида Ҳинд океани шимоли дунёдаги энг асосий ва муҳим сув  йўлларидан саналади ва халқаро тижоратда муҳим рол уйнайди,-деб айтди.

Жаҳон иқтисоди дунёнинг денгиздаги стратегик минтақаларининг хавфсизлиги ва ривожланиши каби иккита омилга чамбарчасб боғлиқдир.

Форс кўрфази, Уммон денгизи ва Ҳинд океании ва унга қўшиладиган сувлар, денгиздаги стратегик минтақалар жумласидандир. кемаларнинг ҳаракатланиши, денгиз қароқчилари ва кантрабанда ҳодисаларига қарши курашиш, денгиз ифлосланишининг олдини олиш ва ихтисосланган техник ҳамкорликлар нуқтаи назаридан бу минтақалар катта аҳамиятни касб этади.

Бу доирада, Эрон Ислом Жумҳуриятининг атрофидаги денгиз хавфсизлигини муҳофазат этиш икки жиҳатдан диққатни ўзига жалб этади:

1-Ҳурмуз бўғози,Уммон денгизи ва Форс кўрфази йўлидан кемаларнинг эркин ҳаракат қилиши ва денгиз хавфсизлигига кафолат бериш ва уни таминлаш Эрон хавфсизлшигининг бир қисми саналади.

2- Денгиз хавфсизлигининг аҳамияти минтақада коллектив хавфсизликни муҳофазат этиш ҳисобланади. Таҳоний такидлаганидек, дунё тижоратининг муҳим минтақаси ҳисобланмиш Ҳинд океани ва Уммон денгизи минтақасида мамлакатларнинг аксарияти фаолият олиб боришади ва шунинг учун бу ерда денгиз хавфсизлигини муҳофазат этиш ўтиа муҳим ва ҳаётий масала саналади.

Эрон армияси координатори ўринбосари адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий бу заминда ўтказилган матбуот анжуманида, Адан кўрфази хавфсизлигини таминлаш учун кўпгина ташкилотлар Эрон Ислом Жумҳуриятидан истак-хоҳишларига ишора этиб, Тактикаларни ижро этиш ва денгиз кучларида бизнинг тактикаларимиз дунё миқёсида бир намнуа ҳисобланади ва бутун дунё денгиз қароқчилиги билан қарши курашиш учун бизнинг тактикаларимиз ва режаларнимизни ўрганишмоқда,-деб таъкидлади.

Эрон Ҳинд океанига мушарраф бўлган ва нефт танкерлари ҳам ана шу минтақадан ўтади. Денгиз хавфсизлигини таминлаш хусусида муҳим рол уйнаш учун бундай мавқега эга бўлмоқ катта аҳамиятга эгадир. 

Стратегик минтақаларда денгиз хавфсизлигини муҳофазат этиш йўллари ва стратегияси ҳақида турли назария ва вариантлар баён этилган.Аммо ҳеч қайси бири минтақада ҳақиқий хавфсизликни таминлай олмади, балки ўзи нотинчликларнинг омилига айланди.

Аммо Эрон Ислом Жумҳуриятининг фикрига кўра, минтақада тинчлик ва хавфсизликни истайдиган мамлакатлар томонидан коллектив хавфсизликни таминлаш мумкин. Бу нуқтаи назардан ҳозирда "денгиз хавфсизлиги беллбоғи" номи остида ўтказилаётган Эрон, Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз тактик машғулотларнинг паёми "минтақада хавфсизлик, дўстлик ва осойишталик"  паёмидан иборатдир.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Қувайтнинг Ар-Рай газетасида ёзган ўз мақоласида, денгиз хавфсизлиги энергетика халқаро тижоратида стратегик аҳамиятга эга бўлишини баён этиб, хавфсизлик минтақа мамлакатлари билан ҳусни ниятда бўлган алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий қудрат ва халққа таяниш ва ишончнинг горовидир, эслатиб ўтган эди.

Эрон Ислом Жумҳурияти халқаро сувларда ҳам халқаро тижорат доирасида стратегик минтақаларда кемаларнинг хавфсизлиги ва эркин тижорат масласига жиддий эътибор қаратади. бу масла юзасида учта муҳим ва стратегик бўғозлар, яъни Ҳурмуз, Малаго ва Боббул-мандаб бўғозлари  ўртасида жойлашган Ҳинд океани ҳам дунёнинг муҳим стратегик минтақаларидан ҳисобланади.  Бу минтақада мустаҳкам хавфсизликни таминлаш минтақавий ички имкониятлардан фойдаланиш ва ушбу заминда бошқа мамлакатлар билан тажриба алмашишни талаб этади. Эрон, Россия ваа Хитой ўртасида ўтказилаётган қўшма денгиз ҳарбий машқлар ҳам ана шу нуқтаи назардан Уммон денгизи ва Ҳинд океани шимолида халқаро тижорат хавфсизлигида тажриба ортириш ва мустаҳкамлаш учун ўтказилмоқда. 

Ёрлиқ