Матбуот хизмати Зойир Мирзаев қўйларни сўйишни буюрганини рад этди (Видео)
(last modified Sat, 04 Jan 2020 06:06:32 GMT )
Январ 04, 2020 11:06 Asia/Tashkent

Аввалроқ, Қашқадарёда экинни пайҳон қилган қўйлар сўйилгани ҳақида видео тарқалган эди. Айтилишича, вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Арипов ва Нишон туман ИИБ бошлиғи туманнинг Ибн Сино ҳудудидаги “Отамурод ота” фермер хўжалигида бўлиб, далани пайҳон қилган 21 бош қўй эгасини топган.

Видеода Акром Арипов қўйлар Зойир Мирзаев топшириғига кўра сўйилаётганини айтиб, гўшти кам таъминланган оилалар ва қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаётган усталарга берилишини айтган.

Шундан сўнг Qalampir.uz сайти вилоят матбуот хизмати бошлиғи Аҳрор Содиқовга кўра, Зойир Мирзаев ҳеч кимга бундай топшириқни бермаганини, ҳозирда тушунтириш олиш мақсадида видеода гапирган Акром Арипов исмли шахс қидирилаётганини маълум қилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов эса вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Арипов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Унга кўра, Зойир Мирзаев ҳолатга қонун доирасида иш кўрилиши кераклиги ҳақида топшириқ берган ва вилоят матбуот хизмати бу бўйича кейинроқ батафсил маълумот бериши айтилган.