Ғарбнинг душманона ҳаракатига Теҳроннинг аксиламали: Баржом ядровий келишуви хавфсизлик кенгашига қайтарилса, Эрон НПТ келишувидан чиқади
(last modified Tue, 21 Jan 2020 13:28:05 GMT )
Январ 21, 2020 18:28 Asia/Tashkent
  • Ғарбнинг душманона ҳаракатига Теҳроннинг аксиламали: Баржом ядровий келишуви хавфсизлик кенгашига қайтарилса, Эрон НПТ келишувидан чиқади

2018 йил май ойида Баржом ядровий келишувидан Американинг чиқиши, Эронга қарши кенг кўламли санкциялар жорий этилиши ҳамда 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатларнинг пассив ҳаракат қилишига қарамай Эрон стратегик сабр-тоқат қилиш сиёсати доирасида, бир ярим йил Баржом ядровий келишувда ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариш учун евроапликларга имконият берди.

Теҳрон 2019 йил май ойидан бошлаб кейинги босқичда Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларини қисқартириш учун 5 босқични ижро этишга кирди. Европалик учлик бу масалага қарши аксиламал кўрсатиб, Баржом ядровий келишувидаги ихтилофларни бартараф этиш механизмини фаоллаштирди. Бу масала эса Эрон ядровий дастурининг хавфсизлик кенгашига қайтарилиши ва БМТ ташкилотининг Эронга қарши санкциялари қайта тикланишига олиб келиши мумкин. Бу масалага эса Эрон жиддий аксиламал кўрсатмоқда. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф душанба куни қатъий огоҳлантириш билан бирга агар европаликлар ўзларининг масъулиятсизликларини давом эттирсалар ёки Эрон ядровий дастурини хавфсизлик кенгашига қайтарсалар, унда Эрон НПТ келишувидан чиқади,-деб таъкидлади.

У Эрон ташқи ишлар визирлиги ихтилофларни ҳал этиш механизмини фаоллаштириш учун европалик мамлакатларнинг қабул қилган охирги қарорларининг ҳақуқий жиҳатларини назорат қилаётганини баён этиш зимнида, Эрон Ислом Жумҳурияти ихтилофларни ҳал этиш йўлини 2018 йил май ойида Американинг ядровий келишувидан чиқишидан бери бошлаган,-деб айтди. 

Европалик учлик аъзоси сифатида Германия, Франция ва Англия ҳамда 4+1 гуруҳига аъзо бўлган Ғарб мамлакатлари ўтган сешанба куни Брюсельда бир баёния нашр этиб, Баржом ядровий келишувидаги ихтилофларни ҳал этиш механизмини фаоллаштиришди. Европалик учлик нашр этган ўз баёниясида, ихтилофларни ҳал этиш механизмини фаоллаштиришдан мақсадлари Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаш эмас, балки Баржом ядровий келишувини нажот бериш учун ечим топишдан иборат деб иддао қилди.  

Уларнинг иддаоларига кўра, бу механизмнинг мақсади БМТ ташкилотининг санкцияларини қайта жорий этиш эмас, балки Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларига қайтиши учун Эрон билан маслаҳатлашиш ва музокара қилиш орқали ядровий келишувни сақлаб қолишдан иборатдир. Ҳолбуки, Теҳроннинг нуқтаи назаридан европаликларнинг бундай сайъ-ҳаракати асоссиз ҳаракатдир ва албатта кескинлик ва ихтилофлар кенгайишининг сабабига айланади.

Муҳаммаджавод Зариф европаликларнинг изҳороти қонуний эмас, шунинг учун биз европаликлар сайъ-ҳаракатлари асоссиз эканидан фойдаланимиз. Агар европаликлар бошқача амал қилсалар, 2019 йил май ойида президентнинг йўллаган мактубига биноан Эрон НПТ келишувидан чиқади,-таъхкидлади.

Европалик учлик олган охирги позициясида бешта босқичдан иборат бўлган ҳаракат доирасида, Эрон Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларини қисқартиришини маҳкум этиб, Эронни бундай ҳаракатдан ўзини тийиши ва уша аввалги вазъиятга қайтишини сўради.   

Европаликлар бу масалани эътиборга олишмайдиким, Эрон ўзининг миллий манфаати доирасида, Баржом ядровий келишувини қабул қилган ва ушбу келишувдаги бошқа томонлар, айниқса Американинг бу келишувдан чиқиши ва санкцияларни қайта кучайтириши сабабли Эрон босим остига юзмаюз бўлган бир вақтда, 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатлар, айниқса Европа мамлакатлари ўз мажбуриятларига қараб амал қилишини хоҳлайди. Европаликларнинг мажбуриятлари Инстекс доирасида Эрон билан нефт,тижорат ва иқтисодий муносабатларни давом этириш учун бир механизмни ижод этиш орқали Америка санкцияларининг салбий тасирини камайтиришни ўзига қамраб олади. 

Халқаро масалалар бўйича эксперт Саъид Муҳаммадийнинг айтишича, Баржом ядровий келишувини сақлаш учун Европа бирон-бир ҳаракат қилмасдан барча мажбуриятларини ижро этишда Эрондан умидвор бўлиш мантиқсиз умиддир. 

Эрон ташқи ишлар вазири бу ҳақда Теҳрон ядровий келишувдаги мажбуриятларини қисқартириш учун 5 босқични бошлаганини баён этиш зимнида, агар европаликлар ўз мажбуриятларини ижро этсалар, Эрон ҳам мпажбуриятларини қисқартиришни тўхтади. Аммо агар европаликлар ўзларининг сиёсий уйинларини давом этсалар, унда биз ҳам турли имкониятларга эгамиз,-деб таъкидлади.

Зариф бу ҳақда агар ядровий масала хавфсизлик кенгашига қайтарилса, Эрон НПТ келишувидан чиқиши бизнинг лойиҳамиздир Аммо бундан олдин бошқа дастурларни ишчи дастурга киритиш мумкин деб келтирилган Эрон президентининг мактубига ишора этди. 

Ҳақиқатан ҳам Эрон ташқи ишлар вазирининг фикрига кўра, Эрон ва 4+1 гуруҳига аъзо бўлган европалик мамлакатлар ўртасида мавжуд бўлган ҳозирги ихтилофлар оғир босқичга киришидан олдин европаликлар ўз муносабатларини ўзгартириб, Эрон қарши сайъ-ҳаракатларни бажариши учун Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларини жиддий ижро этишлари мақсадга мовофиқдир.

 

 

Ёрлиқ