Америка Афғонистон тинчлик жараёни самарасиз эканини эътироф этди
(last modified Tue, 18 Feb 2020 10:42:53 GMT )
феврал 18, 2020 15:42 Asia/Tashkent
  • Америка Афғонистон тинчлик жараёни самарасиз эканини эътироф этди

Афғонистон ишлари бўйича Американинг махсус намояндаси Толибон гуруҳи билан кескинликларни камайтириш келишувига ишора этиб, тинчлик жараёнига кафолат бериш мумкин эмас,-деб тан олди.

Залмай Халилзод ўзининг Твиттер саҳифасида, тинчлик жараёни мувафаққиятга эришиши учун барча томонлар сайъ-ҳаракатини талаб этади ва кескинликларни камайтириш бўйича келишувдан келиб чиққан имкониятдан Афғонистонда 40 йилдан бери давом этаётган урушни охирга етказиш учун фойдаланиш лозим,-деб айтди. 

Шунингдек, Афғонистон ишлари бўйича Американинг махсус намояндаси Германиянинг Мюньхен шаҳрида ўтказилган хавфсизлик бўйича йиғилишнинг доирасида, Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашганига ишора этиб, бу учрашувда Афғонистонда тинчлик жараёнини амалда татбиқ этиш бўйича тайёргарлик кўришнинг аҳамияти ҳақида музокара қилинди,-деб қўшимча қилди.

Афғонистон ишлари бўйича Американинг махсус намояндаси Залмай Халилзод 

Осушейтед Пресс ахборот агентлиги Дональд Трамп давлати етакчи расмийсининг нақлига таяниб, Афғонистонда вақтинчалик оташкесим жорий этиш бўйича Толибон гуруҳи ва Американинг музокара қилувчилари келишувга эришишди ва бу келишув зудлик билан ижро этилади. Бу эса Америка кучлари Афғонистонни тарк этишлари билан якунланиши мумкин,-деб айтди.

Афғонистон тинчлиги жараёнига кафолат йўқлиги ҳақида Халилзоднинг баён этган сўзлари келишувлар пойдеворининг заиф экани ҳақида Америка етакчи расмийсининг эътирофи саналадиким, ўтган кунларда Вашингтоннинг айрим расмийлари унинг тафсилотларига ишора этган эдилар.

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео иштирок этган Мюньхен  хавфсизлик йиғилишида Толибон билан тинчлик келишуви лойиҳасини тузилишига ишора этиб, бу гуруҳнинг Ал-Қоида билан алоқасини узиш эҳтимолий бу шартномада қуйилган шарт-шароитлардан бири эканини таъкидлади.

Америка   кескинликларни камайтириш учун ўз лойиҳаси билан Толибон гуруҳини рози қилиш мақсадида, Афғонистон давлатини босим остига қуйганига қарамай ушбу ўлкада тинчлик жараёнига кафолат йўқлиги ҳақида Халилзоднинг баён этган изҳороти Афғонистонда урушни тўхтатиш бўйича шак-шубҳалар янада купаяди.

Толибон гуруҳи ва Америка ўртасида музокарларнинг 12 даври ўтказилган бўлсада, табиий равишда бу томонлар ўртасидаги ҳар қандай тинчлик бўйича эҳтимолий келишув Афғонистонда доимий барқарорлик ҳукмрон бўлиши сабабига айланиши мумкин, аммо Халилзоднинг айтган сўзлари шуни кўрсатадики, Оқ Уй бу ўлкада уруш биткул охирга етиши ҳақида ҳозирги муносабатининг тасирига ишонмайди.

Шундай савол вужудга келадиким, Афғонистон ишлари бўйича махсус намоянда қайси сабаб билан ушбу ўлкадаги тинчлик жараёнида кафолат йўқлигини эътироф этади?

Шундай тахминлар борки, Афғонистонни тарк этиш ҳақида Оқ Уй ва Американинг ҳарбий ҳамда сиёсий етакчи расмийлари ўртасида керакли консенсуснинг йўқлигини эътиборга олиб, Афғонистоннинг тинчлик жараёнига кафолат бериш мумкин эмас деб Халилзоднинг эътироф этиши сабабига айланган. 

Айниқса, агар Америка давлати ўз кучларини Афғонистондан чиқиришни қабул қилса, унда босқичма-босқич бу чиқишнинг тўхталиши  Толибон ва Америка ўртасидаги ҳар қандай эҳтимолий келишувни самарасиз қолдириши мумкин.

Шунинг учун Халилзод олдиндан башорат этиши қийин бўлган Трампнинг руҳияси ва ўз қарорларини ўзгартиришини била тўриб, Афғонистоннинг тинчлик  жараёнига кафолат бериш мумкин эмаслигини баён этади. 

Халилзоднинг бу сўзлари Толибон гуруҳи ва Америка ўртасида эҳтимолий келишув бандларини кўриб чиқиш бўйича тинчлик келишувидаги заиф томонларни аниқлаш мақсадида Афғонистон давлати ва парламенти томонидан таҳлил этилиши ва экспертларнинг диққат-эътиборига қуйилишига қўшимча, Толибон гуруҳини ҳам хавотирга солиши мумкин. Чунки бу гуруҳ халқаро ва минтақа келишувларида Американинг берган ваъдаларига қараб амал қилмаслигини Вашингтон билан келишувга келиш учун эҳтимолий тақдири деб билади.

 

Ёрлиқ