Тошкентда биринчи халқаро авиация форуми иш бошлади (фотожамланма)
(last modified Wed, 19 Feb 2020 08:34:41 GMT )
феврал 19, 2020 13:34 Asia/Tashkent
  • Тошкентда биринчи халқаро авиация форуми иш бошлади (фотожамланма)

Бугун, 19 февраль куни Тошкент шаҳрида Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum (UAALF-2020) халқаро авиация форуми иш бошлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

I Халқаро авиация форуми Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Uzbekistan Airports АЖ ҳамда БААнинг Fair Exhibition Organizers компанияси томонидан ташкиллаштирилган.  

UAALF 2020 халқаро форумида Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Ҳиндистон, Бразилия, Туркия, Кувайт, Миср, Россия, Хитой, Жанубий Корея каби кўплаб давлатлардан 60дан зиёд экспонент, 300 делегат ва 1200 мутахассис, жумладан хорижий давлатларнинг транспорт вазирликлари раҳбарлари, фуқаро авиацияси ва аэропортлар бошқаруви вакиллари, етакчи халқаро ва хорижий авиакомпаниялар, аэропортлар, авиация ҳамда транспорт соҳасидаги компанияларнинг юқори лавозимли расмийлари иштирок этмоқда.

19-20 февраль кунлари ўтказиладиган икки кунлик тадбирга дунёнинг 130га яқин халқаро ташкилоти жалб қилинган, хусусан, Boing ва Jetcraft (АҚШ), Air Charter Service (Буюк Британия), Bombardier Business jets (Канада), TLD (Ҳиндистон), Luftansa Consulting (Германия), EGIS (Франция), ATR (Испания), Kuwait Airways (Кувайт), Air Arabia ва BGT Events (БАА), Gulf Air (Баҳрайн), Korean Air ва Asiana Airlines (Жанубий Корея), Azerbaijan Airlines (Озарбойжон), Aeroflot ва IrAero (Россия), Al Masriya (Миср), Zagros Airlines (Эрон), Pegasus Airlines ва Turkish Airlines (Туркия), Mitsubishi Corporation, Air Astana (Қозоғистон) ва бошқалар шулар жумласидан.

 

Ёрлиқ