Инқилобнинг иккинчи қадамида илмий ривожланишни жадаллаштириш
(last modified Sat, 29 Feb 2020 13:55:01 GMT )
феврал 29, 2020 18:55 Asia/Tashkent
  • Инқилобнинг иккинчи қадамида илмий ривожланишни жадаллаштириш

Исломий Инқилобнинг қирқ йиллиги арафасида Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари сӯзлаган “Инқилобнинг иккинчи қадами” номли  тарихий нутқда илгари сурилган муҳим масалалардан бири “Илм ва тадқиқот”дир.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари бу мавзу ҳақида буюрган эдилар:

“Илм-фан  ҳар бир мамлакат обру-эътибор ва қудратининг энг ёрқин жилвасидир.

Донолик иқтидор демакдир. Ғарб дунёси билими туфайли ӯзига икки юз йиллик бойлик, нуфуз ва қудратни вужудга келтирди. Ахлоқ ва эътиқод жабҳасида пуч бӯлишига қарамасдан илм карвонидан ортда қолган жамиятларга ӯзининг яшаш тарзини талқин қилиш натижасида уларнинг сиёсат ва иқтисодларининг жиловини ӯз қӯлига олди.  Биз ғарб каби илмдан суиистеъмол  қилишни тавсия қилмаймиз. Аммо мамлакатимизда илм булоқларининг қайнаб туриши лозимлигини қатъий таъкидлаймиз”.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  ӯз тавсияларида “Буюк Эронни қуриш учун буюк жиҳод” қилишга чақирадилар.

Бу нуқтаи назардан “Инқилобнинг иккинчи қадами” баёноти “Исломий жумҳурият ҳаётининг янги босқичини бошлаб беради.

Ӯтган қирқ йиллик ҳаётга боқиб, Исломий Инқилоб ва у вужудга келтирган тизим нолдан бошланганини пайқаш қийин эмас.

Оятулло Хоманаий ҳазратлари таъкидлаганларидек: “40 йиллик сайъ-ҳаракатнинг маҳсули кўз олдимизда турибди:  Мустақил, эркин, қудратли, эҳтиромга лойиқ, диндор, илм ва фан соҳасида ривожланган, мислсиз тажрибаларга эга, ўзига ва ўз келажагига ишонган, минтақада улкан таъсирга  ва  дунёнинг муҳим масалалари бўйича мустаҳкам мантиққа эга, илмий ривожланишда рекордлар соҳиби, замонанинг ядровий энергетика, асос ҳужайралар, нанатехнология, космосни тадқиқ қилиш каби муҳим фан ва технологияларида улкан мувафаққиятларни қўлга киритган, ижтимоий жиҳатдан ривожланган,  ёшлари ўз ватанини ободонлаштириш учун фидоийлик кўрсатадиган  ватан ва халқ , бундан ташқари яна жуда кўп фахрланишга арзийдиган фазилатлар  шонли Исломий Инқилобимизнинг натижасидир”.

Эрон бугунги кунда иззат-эътиборли мавқеъни касб этган, аммо “Инқилобнинг Икинчи қадами” нуқтаи назаридан қӯлга киритилган барча муваффақиятлар Исломий Жумҳурият тизими қӯлга киритиши лозим бӯлган ютуқларнинг кичик бир қисми, холос.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Оятулло Хоманаи ҳазратлари қирқ йил давомида қӯйилган қадамларни янада мустаҳкамлаш заруратига қаратилган тавсияларида мамлакатнинг обру-эътиборини ошириш учун илм-фан ва илмий тадқиқотларга жиддий эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидладилар:

“Худога шукур,  халқимизнинг илм олиш ва тадқиқотлар олиб бориш истеъдоди жаҳоннинг ӯртача кӯрсаткичидан анча юқори туради. Кейинги йигирма йил давомида мамлакатимизда илмий уйғониш вужудга келган бӯлиб, бу жараён жаҳон кузатувчиларини ҳайратда қолдириб, жаҳон илмий ривожланишидан кӯра 11 баравар жадал суръатда ривожланмоқда.

Бу муддат давомида илм-фан соҳасидаги муваффақиятларимиз жаҳондаги 200 давлат ӯртасида бизни 16-ӯринга олиб чиқди.  Бу нарса дунё кузатувчиларининг ҳайратига сабаб бӯлиб, айрим нозик, янги йӯналишларда  ҳатто биринчи ӯринни эгаллашга муваффақ бӯлдик. Ажабланарлиси шундаки,   муваффақиятларнинг барча-барчаси мамлакатимизга нисбатан  иқтисодий ва илмий жиҳатдан золимларча санк циялар эълон қилинган бир шароитда қӯлга киритилди. Биз душман вужудга келтирган жараёнга қарши сузиш асносида улкан рекордларни қӯлга киритдик. Бу буюк неъматдир ва бунинг учун кеча-кундуз Аллоҳга шукрона айтмоғимиз лозим”.

Эронда  технологияларни ривожлантириш Кенгашининг котиби доктор Саркорнинг фикрича: Мамлакатларнинг маҳаллий аҳолиси илмий иқтидорига қарайдиган бӯлсак, бирор-бир Европа мамлакати нанотехнология бӯйича   сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда Эронга тенг келолмайди. Илмнинг бу  соҳасида биздан олдинда бӯлган уч мамлакатнинг аҳолиси эса Эрондан кӯпдир.

Бундан кӯриниб турибдики, Эрон илм-фанни ривожлантириш учун  жуда кӯп заминаларни муҳайё айлаган.

Эрондаги Тиббиёт университетларидан бирининг профессори Маликзода кенг қамровли илмий ҳаракатни тадқиқот соҳасидаги сакраш, деб баҳолаган.

Жуда кӯп касалликларнинг асос ҳужайралар ва геноинженерлик  каби янги услубда даволаниши, янги муҳим дориларнинг ишлаб чиқилиши, табобат соҳасидаги замонавий  асбоб-ускуналарнинг яратилиши каби қувончли ҳодисалар Эронда илмий тадқиқот ишларининг жадал суръатларда ривожланаётганидан  далолат беради.

Кейинги олти йил давомида қӯлга киритилган ютуқлар Эрон Ислом Жумҳурияти медит цина илмида улкан бир сакраш арафасида турганининг гувоҳидир. Жаҳоннинг энг нуфузли илмий журналларида ӯнлаб арзирли илмий мақолаларнинг чоп қилиниши, янги технологияларга асосланган ишлаб-чиқариш ширкатларининг барпо этилиши, халқаро илмий ҳамкорликларни ривожлантириш, илмий кадрлар тарбияси каби ҳолатлар Эроннинг  илм-фан ва янги технологияларни чуқур ӯзлаштириш соҳасида  мувофиқ заминаларни вужудга келтирганини кӯрсатади.

Ана шундай улкан сай-ҳаракат сабабли Эрон илмнинг кӯпгина муҳим соҳаларида дунё биринчилигини  ҳеч кимга бермай келмоқда.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Оятулло Хоманаи ҳазратлари ӯтган йилнинг июл ойида мамлакатнинг истеъдодли ёшлари билан мулоқотлари чоғи истеъдод йӯлининг бепоёнлигига ишора қилиб, буюрдилар: “Инқилобий руҳ ва исломий тафаккур ила мамлакатнинг илмий ривожланишига эришиш мумкин. Истеъдодли ёшлар илм-фан ва янги технологияларнинг сарҳадларини эгаллашни мақсад қилиб олиб, ҳатто бу чегараларни янада олдинга ҳаракатлантиришга эришишлари лозим”.

Ул ҳазрат бу нуктани “Инқилобнинг иккинчи қадами” да ҳам таъкидлаганлар:

“Мен айтмоқчи бӯлган нарса шулким, босиб ӯтган йӯлимиз қанчалик аҳамиятли бӯлмасин, улуғ йӯлнинг ибтидоси эди, холос. Биз ҳали ҳам дунё илм-фани чӯққиларидан анчайин орқадамиз. Чӯққиларни эгаллашимиз лозим.Илм-фаннинг энг муҳим соҳаларида бугунги марраларни ортда қолдиришимиз зарур”.

 

 

 

Ёрлиқ