Эроннинг наркотикларга қарши кураш штаби Бош котиби гиёҳвандликка қарши сиёсий ёндошувни танқид қилди
(last modified Tue, 03 Mar 2020 09:51:01 GMT )
март 03, 2020 14:51 Asia/Tashkent
  • Эроннинг наркотикларга қарши кураш штаби Бош котиби гиёҳвандликка қарши сиёсий ёндошувни танқид қилди

Эроннинг гиёҳванд моддаларга қарши кураш шатаби Бош котиби Искандар Мўминий Венадаги БМТ қароргоҳида наркотик моддалар комиссиясининг 63 йиллик йиғилишида инсонсеварлик ҳамкорликлар ҳавзасида, гиёҳванд модддалар билан қарши курашиш йўлида сиёсий ва танлаб муносабат қилишни танқид қилди.

Мўминий наркотик моддалар билан курашиш масаласида халқаро ҳимояларидан Эрон энг кам фойдаланишини баён этиш зимнида, наркотик моддалар билан қарши курашиш дастурларининг мувафаққият қозониши ривожланиш соҳасида, БМТ ташкилотининг усуллари ҳамда муштарак масъулиятларнинг асли асосида халқаро жамоатчиликнинг иштирок этишига боғлиқдир,-деб изҳор этди.

Эроннинг гиёҳванд моддаларга қарши кураш шатаби Бош котиби Искандар Мўминий

Статистик маълумотларга кўра, наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда уни экилишига халқаро жамоатчилик керакли даражада эътибор қаратмаётгани давом этмоқда. 

Эрон Ислом Жумҳурияти ҳуқуқ-тартибот органлари қўмондони генерал Ҳусейн Аштарий Теҳронда ўтказилган Эрон Ислом Жумҳурияти ҳуқуқ-тартибот органларининг наркотик моддалар билан қарши кураш полицияси раҳбарларининг охирги йиғилишида бу ҳақда тўхталиб, Афғонистонда Американинг ҳузур топишидан кейин наркотик моддаларнинг турли хилларини ишлаб чиқариш 50 бараварга ошганини таъкидлаш зимнида, халқаро жамоатчилик, айниқса БМТ ташкилотидан Афғонистонда гиёҳванд моддаларни экишни кенгайтириш учун Американинг кўрсатаётган тасирига аксиламал кўрсатишни сўради.

Америка ва Афғонистондаги гиёҳванд моддалар

Эрон Ислом Жумҳурияти ўтган 40 йил давомида гиёҳванд моддалар контрабандаси билан кенг кураш олиб борди. Эроннинг бу арсадаги кўрсатган роли чексиз. Эроннинг ушбу майдонда уйнаган ролининг аҳамияти шундан иборатки, БМТ ташкилоти Эронни наркотик моддалар билан қарши курашнинг энг муҳим поғонаси деб атади.

Аммо наркотик моддалар билан қарши курашиш Эрон учун катта харажотлар келтирди. Ўтган бир йил давомида биринчи йиғилишдан ҳозирги кунгача, Эрон Ислом Жумҳуриятида бу йўлда 30 киши шаҳид ва тан жароҳати олишди ҳамда тенгсиз бу курашда 1000 тонна наркотик моддаларни кашф этишга муваффақ бўлди. Бундай кўрсатгич жаҳонда собиқаси йўқ.

  Эроннинг наркотик моддаларга қарши кураш штабининг бош котиби Венадаги БМТ қароргоҳида ўтказилган наркотик моддалар комиссиясининг 63 йиллик йиғилишида, бу ҳақда маълумотларни тақдим этиш зимнида, ўтган йилда наркотик моддаларни кантрабанда қилиш билан қарши кураш олиб боришнинг олдинги сафида тўрган кучлар накотикларни транзит қилиш, уни кантрабанда қилиш, наркотик бўйича халқаро тармоқлар ҳамда кантрбандистларга қарши 2319 қуролланган тўқнашувлар ва амалиётларни амалга оширдилар ва 1886 халқаро, минтақа ва маҳаллий фаол тармоқлар, гуруҳлар ва бандаларни йўқ қилишди. Шунингдек, 815 тонна гиёҳванд моддалар, жумладан 36 тонна героин ва морфин ҳамда 74 тонна гашишни кашф этиб, наркотик моддаларни ноқонуний жаҳон тижоратидан чиқарди,-деб таъкидлади.  

Статистик бу маълумотлар шуни кўрсатадики, Эрон бу заминда кенг ва тасирчан фаолият олиб бориш билан нафақат ички сатҳда, балки минтақа ва жаҳон миқёсида гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш билан кенг кураш олиб боради. Бу кураш мамлакатларнинг аксарияти учун манфаатлидир, аммо ана шу мамлакатлар Эронга қарши Американинг ноқонуний санкциялари баҳонаси билан гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилишга қарши курашиш учун керакли технологияларни етказиб беришда энг кичик ёрдам кўрсатишни раво кўришмайди. Ҳақиқатан ҳам Эрон наркотик моддаларнинг кантрабандаси билан курашишда халқаро жамоатчиликдан энг кам мизонда кўмак олади. 

БМТ жиноятлар ва гиёҳванд моддалар билан қарши курашиш идорасининг раиси Александр Фадулов бир неча вақт олдин Теҳронда ўтказилган наркотик моддалар билан қарши кураш полициясининг доимий кўргазмасини кўздан кечириш ҳошиясида, Эроннинг гиёҳванд моддалари билан қарши курашиш полицияси ва штабининг фаолиятини қадрлаш зимнида, БМТ ташкилотининг асосий вазифаси наркотик моддаларни кантрабанда қилиш билан қарши курашишда Эронни қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу соҳада амалий инфратизилмалар имкониятларини яратишдан иборат,-деб айтди.

Охирги йилларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, гиёҳванд моддалар ҳалокатли ҳодисаси билан сиёсий қараш ва танланган равишда ёндошиш қоплаб бўлмайдиган оқибатларни олиб келади ва унинг масъулияти эса иккистандартли муносибат қиладиган мамлакатларнинг зиммасидадир. Ана шу ҳақиқатни эътиборга олган ҳолда, Эрон Ислом Жумҳурияти инсонпарварлик ҳамкорликларида, шу жумладан гиёҳванд моддаларга қарши кураш олиб бориш масаласида сиёсий ёндошиш қабул қилиб бўлмайдиган ёндошув саналади,-деб таъкидлайди.

Шунинг учун гиёҳванд моддалар масаласида турли жиҳатларга эътибор бериш ва қарашларни баён этишга имконият яратган Венадаги гиёҳванд моддаларига қарши курашиш комиссияси 63-чи йиллик йиғилиши сиёсий қараш ва танланган ёндошувларсиз БМТ ташкилотининг конвенциялари доирасида, ушбу машъум ҳодисага қарши курашиш йўлида тасирчан қадам ташлайди деб умидворлик билдиради.

Ёрлиқ