март 05, 2020 11:09 Asia/Tashkent
  • АҚШ-да ўнлаб одамлар ўлимига сабабчи бўлган торнадо оқибатлари (фотожамланма)

АҚШнинг Теннесси штатига ёпирилган торнадо оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бир неча одам бедарак йўқолди, уйлар, бинолар вайронага айланди.

Торнадонинг Нэшвилл шарқига келтирган зарарининг юқоридан кўриниши.
3 март куни тунда ёпирилган табиий офат штатнинг марказий қисми бўйлаб ҳакатланиб, Нэшвилл шаҳрига улкан талафот етказган. Бу вақтда аксарият одамлар уйқуда бўлган.
Қутқарувчилар вайроналар остида қолган эр-хотин Билл ва Ширли Уоллесни қутқаришга уринмоқда.
Билли Уоллес вайроналар остидан чиқариб олинган отаси Биллни қучоқламоқда. Торнадо туфайли уларнинг уйи вайрон бўлди.
Қутқарувчи вайроналар остидан олиб чиқилган Ширли Уоллесни хавфсиз жойга олиб кетмоқда.

Нэшвиллда 48 та иншоот қулаб тушган, 150 киши шифохонага ётқизилган. 

Торнадо шикаст етказган Amplify Apartments биноси.
Нэшвилл шарқидаги торнадо оқибатлари.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди ва 6 март куни табиий офат юз берган ҳудудга боришини маълум қилди.

Нэшвилл шарқида сотувчи торнадо вайрон қилган савдо нуқтасини кўздан кечирмоқда.
Торнадо Нэшвиллга етказган зарарнинг юқоридан кўриниши.

Нэшвилл марказидан 13 км узоқликда жойлашган Жон К. Тюн аэропорти сезиларли даражада зарар кўрди.

Торнадо Жон К. Тюн аэропортига ва ундаги самолётларга катта зарар келтирди.
Торнадо шикаст етказган Жон К. Тюн аэропортидаги самолётлар.
Торнадо шикаст етказган Жон К. Тюн аэропортидаги самолётлар.

АҚШнинг жануби-шарқида тез-тез вайронкор қуюнлар содир бўлиб туради. Бир йил аввал Теннессидан жануброқда жойлашган Алабама штатида бир неча кучли торнадо туфайли 23 киши ҳалок бўлганди.

Брюс Литтл торнадо уйини вайрон қилган синглисининг уйини тозалашга ёрдам бермоқда.
Нэшвилл шариқда торнадо шикаст етказган бинолар ва транспорт воситалари.
Торнадодан катта зарар кўрган мусиқий бино.
Торнадо Нэшвиллдаги Вудленд-стритга етказган зарарни кўздан кечираётган эркак.
Торнадонинг Нэшвилл шарқига келтирган зарарининг юқоридан кўриниши.
Полициячилар торнадодан жиддий зарар кўрган Вудленд-стритни кўздан кечирмоқда.
Тонгда торнадо оқибатларини кўздан кечираётган одамлар.

 

Ёрлиқ