Ўрта Чирчиқдаги махсус карантин зонаси (фотожамланма)
(last modified Tue, 31 Mar 2020 13:59:23 GMT )
март 31, 2020 18:59 Asia/Tashkent
  • Ўрта Чирчиқдаги махсус карантин зонаси (фотожамланма)

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида хориждан келган фуқаролар учун карантин зона ташкил қилинмоқда.

Карантин мажмуаси бир неча минг махсус жиҳозланган контейнерлардан иборат, ҳудуд 10 минг нафаргача фуқароларни қабул қилиши мумкин.

Фуқаролар ватанга қайтганда мажбурий икки ҳафталик карантиндан ўтишлари зарур. Саккиз кун ичида қурувчилар бир ярим минг ўзбекистонликни қабул қилиш учун жойларни тайёрлади.

Қурилиш майдонида 3 мингдан ортиқ қурувчи меҳнат қилмоқда, 200 та техника жалб қилинган.

Айни вақтда мутахассислар махсус карантин лагерининг учинчи босқич қурилиш босқичига киришди. Ишлар якунлангандан сўнг ҳудуд тўлиқ ўраб олинади.

Карантин ҳудудида ҳар 500 кишига 30 навбатчи шифокор ва 20 таъминлов хизмати ходимлари кўзда тутилган. Беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.

Лагерга қурилиш ва махсус зона таъминоти ишларида ёрдам бериш мақсадида маҳаллий аҳоли ҳам келмоқда.

Бундай карантин зоналар Ўзбекистон бошқа вилоятларида ҳам қурилмоқда.

 

Ёрлиқ