Трамп давлати коронавирус эпидемияси даврида ядровий арсеналини кенгайтиришга урғу бермоқда
(last modified Tue, 07 Apr 2020 09:52:31 GMT )
апрел 07, 2020 14:52 Asia/Tashkent
  • Трамп давлати коронавирус эпидемияси даврида ядровий арсеналини кенгайтиришга урғу бермоқда

Ҳарбий соҳада Америка президенти Дональд Трампнинг муҳим сиёсатларидан бири мамлакатнинг ядровий потенциалини кучайтиришдан иборатдир. Трамп раҳбарлиги даврида Американинг ядровий арсеналларини модернизация қилиш учун катта бюджет ажратилди.

Америка коронавирус эпидемияси гирифтор бўлган бир вақтда Америка мудофаа вазири Марк Эспер 4 апрел куни бу ҳақда бу вазирликнинг асосий стратегияси Американинг ядровий кучларини модернизация қилишдан иборат,-деб эълон қилди. 

Америка мудофаа вазири Марк Эспер

Эспер ўзининг Твиттер саҳифасида, ядровий арсеналларни модернизация қилиш Америка ва ўз иттифоқчиларини муҳофазат қилиш учун ушбу ўлка президенти Дональд Трамп ва Американинг энг муҳим стратегияси ҳисобланади,-деб ёзди. 

АҚШ Россия қаторида дунёнинг энг катта ядровий арсеналларга эга бўлган мамлакат саналади.  

Америка коронавирус эпидемияси билан гирифтор бўлиб қолган  бир пайтда, Америка мудофаа вазирининг берган изҳороти жиддий танқидларга юзмаюз бўлди. Шундай савол вужудга келадиким, нима учун Марк Эспер ҳозирги шароитни Американинг ядровий арсеналини қайта модернизация қилиш учун танламоқда? 

Коронавирус эпидемиясини назорат қилиш ва тасирчан муносабат қила олмагани сабабли ҳозирда жиддий танқид остига қолган Трамп давлати шундай тасаввур қилмоқдаким, Американинг ядровий қудратини ҳаддан ташқари жилвалантириш билан ўзининг қудратларидан бирига урғу беришга ҳаракат қилмоқда. 

Америка денгиз флотининг нафақага чиққан қомондонларидан бири Лия Болгернинг айтишича, биз бир йилда бир триллион доллар ҳарбий бюджетга эгамиз, аммо нафас олиш мосламаларига эга эмасмиз. Минглаб ядровий қурол-яроқлар бизда бор, аммо етарли даражада тиббий ниқобимиз йўқ.  

Ҳолбуки, Берни Сандерз ва Указию Картез каби Конгресс аъзолари аксариятининг эътироз қилишлари сабабига айланган ва коронавирус эпидемиясига қарши курашда Американинг суғурта хизматлари, дори-дармон ва соғлиқни сақлаш системаси даҳшатли тарзда гирифтор бўлиб қолган бўлсада, аммо Американинг 2021 йилги ҳарбий бюджетида ҳарбий масалалар, айниқса ядровий арсенал масаласи биринчи ўринда қуйилмоқда. Бу бюджетда ядровий қурол-яроқлар учун 44,5 миллиард доллар,-яъни 2020 йилги бюджетга қараганда 10 фоиз кўпроқ ажратилган. Ҳолбуки, касалликларни назорат қилиш ва унинг олдини олиш учун 5,5 миллиард доллар ва бу йилги бюджетдан 18,6 фоиз камроқ маблағ ажратишни назарга олган. 2021 йилги бюджетда саломат миллий муассасининг бюджети ҳам 7 фоизга камайган ва 38,7 миллиард доллар назарга олинган. 

Трамп давлати ошкора тарзда Американинг ядровий арсеналини кучайтириш ва уни ривожлантириш пайида ҳаракат қилмоқда. Вашингтон нуқтаи назаридан яжровий арсенални қайта модернизация қилиш мудофаа қудрати ва таҳдид солиш воситаси сифатида асосий аҳамиятни касб этади. Трамп ядровий қурол-яроқларни ишлаб чиқаришда Америка қудрати камайганига ишора этиб, бу вазъиятни ўзгартираман,-деб таъкидлади. Бу эса Американинг ядровий арсеналларини қайта модернизация қилиш ва унги кенгайтириш, жумладан янги ядровий синовларни ўтказиш учун Американинг жиддий сайъ-ҳаракат олиб бориши маъносидадир. 

Трамп қудрат бошига келганининг дастлабки йилида, яъни 2017 йилда 30 йилдан кейин биринчи марта янги ядровий калакчаларни ишлаб чиқариш учун режани ишчи дастурига киритди ва бу соҳага катта бюджетни ажратди.  2018 йилда нашр этилган Американинг ядровий вазъиятини қайта кўриб чиқиш ҳужжатида, Дональд Трамп янги ядровий қурол-яроқларни ишлаб чиқаришни таъкидлади. Бу масала Россия ва Хитой томонидан халқаро арсада ядровий аслаҳалар заминида рақобат юзага келиши сабабига айланди. 

Карнегий муассасанинг етакчи эксперти Сузан Димогионинг айтишича, Трамп давлати дунё миқёсида кўп қиррали муносабатларни барбод қилувчи куч сифатида кўрилмоқда, ҳатто бу АҚШ манфаатларига мос келса ҳам. 

Трамп давлати Американинг ядровий стратегияси ва ядровий арсенали заминида фаол ёндошишни ўз ишчи дастурига киритган. Трамп ҳаётий бир вариант сифатида "бирнчи ядровий зарба бериш" стратегиясини қўллашни давом эттиришни хоҳлайди. Бу шуни англадиким, дунёдаги ядровий ҳужумларнинг даҳшатли туши ва дунёнинг бошқа мамлакатлари, айниқса Хитой ва Россия каби каби жаҳон қудратларига қарши ошкора тарзда таҳдид солиш учун боқий қолиш маъносида талқин этилади.