Берни Сандерс АҚШ президентлиги учун курашдан чиқди
АҚШнинг Вермонт штатидан бўлган сенатор Берни Сандерс Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод сифатида иштирок этишни тўхтатганини маълум қилди.
Бу сенатор ўз ҳомийларига хитоб айлаб, нашр этган ўз паёмида «Бугун мен содиқона вазъияни таҳлил этишдан кейин ўз кампаниямни тўхтатдим. Сизларга яхши хабар етказишни истардим, аммо сизлар ҳақиқатни яхши биласиз. Ғалаба қозониш имконияти йўқ эди,-деб ёзди.
Сандерс охирги ҳафта давомида собиқ президент ўринбосари Жо Бойденнинг турли штатларда ўтказилган рақобатларда кетмакет ғалабани қўлга киритгани сабабли президентлик сайловолди рақобатларда мувафаққиятсизликларига ишора этади. Ҳисоб-китобларга кўра, Сандерс 1991 йилги Делигит (миллий вакил) миллий конвенциясига партиялараро рақобатлар ьугаганига қадар қатнаша олмайди.
Бундай шароитда шундай эҳтимол бор эдиким, Бойден суперделигейтлар номли партия раҳбарларининг кўмаклари билан партиянинг якуний номзадлигини касб этиши мумкин эди. Аммо бу масала демократлар партиясидаги ички ихтилофлар ва демократлар партиясининг миллий конвенциясидаги 2016 йилги сайлов эътирозларининг такрорланиши мумкин эди.
Энди, партиявий конвенция номли уруш ва жанжалларсиз Бойден сайловолди рақобатларда қолган номзад ва охир-оқибат партия номзади сифатида қолганига ва Дональд Трампга қарши кўраш олиб боришига ишонч ҳосил қилди.Сайловолди рақабатлардан Сандерснинг чиқиши билан Бойден демократлар партиясининг барча сиёсий қанотини, жумладан сулчи ва ривожланиш тарафдори бўлган қанотни бирлаштиришга ҳаракат қилади.
Бойден нашр этган бир баёнияда Сандерсдан миннатдорчилик билдириб, 79 ёшли ушбу сенаторнинг миллионлаб ҳомийларига хитоб айлаб, мен сизларни кўриб турибман, сизларни эшитяпман ва мамлакатда нима содир бўлиши кераклигини тушунаман. Бизга қўшиласиз деб умидворлик билдираман. сизга эҳтиёж сезамиз ва сизни истиқбол этамиз,-деб айтди.
Бироқ, демократик марказий партиясини қўллаб-қувватлаш назарида бўлган номзаднинг манфаатида Сандерснинг сайловолди рақобатдан чиқиши Американинг 2020 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонишига кафолат бермайди.
Амалдаги президентни мағлуб этиш, у ҳам бўлса Дональд Трампдек агрессив ва ахлоқсиз шахсни мағлубиятга учратиш рақиб партия номзади учун ўта оғир масала назарга ташланади. Айниқса, демократларнинг номзадининг ёши катталиги, жисмоний қудратнинг заифлиги ҳамда унга қарши эълон қилинган молиявий фасодлик каби айбловлар билан юзмаюз бўлган. Шу сабабдан ҳам Трамп сайлов рақобатларидан Сандерснинг чиқиши ҳақида кўрсатган дастлабки аксиламалида, Сендерсни қўллаб-қувватлайдиган ёшлардан жумҳурийчилар партияси кампаниясига қўшилишларини сўради.
Албатта бу мамлакатда президентлик сайловолди кампания қизғин шакл олиши билан бирга Америкада коронавируснинг кенг тарқалиши ва бўҳроннинг чуқурлашиши ноябр ойида ўтказиладиган президентлик сайловда Трампнинг мағлуб бўлиши учун умидворликни кенгайтирмоқда. Агар коронавирус Трамп башорат этганидек бир неча минг америкаликларни ўлимга гирифтор этиб қуйса, ишсизлик мизони 20 фоизга етса, иқтисодий ривожланиш тўхтаса Америка овоз берувчилари амалдаги президентни жазо беришади ва келаси сайловда унинг рақибига овоз беришади. Аммо шундай эҳтимол ҳам борки, коронавирус билан гирифтор бўлиб қолган Америка вазъиятининг оғирлашиши билан америкалик овоз берувчилар коронавирусга қарши халқаро уруш ўртасида уруш раҳбари ва мамлакатнинг масъулини ўзгартириш ўрнига амалдаги президентга овоз беришлари мумкин.
Бу икки эҳтимоллардан қайси бири амалда татбиқ этилишини замон ўтиши билан президентлик расмий рақобатларнинг бошланиши ва бундан муҳимроқ Америкада коронавирус эпидемиясининг кўрсатган зарарлари мизонининг ошкор бўлишига боғлиқдир.