Форс кўрфазида АҚШ-нинг ҳарбий ҳузур топиши минтақа нотинчликларининг омилидир
Эрон мудофаа вазири жума куни армия кунини қадрлаш маросимининг ҳошиясида, Американинг Форс кўрфазида ҳузур топишини нотинчликларнинг омили деб билди
Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий Форс кўрфазида Эроннинг катерлари ҳақида "Сентком" террористик ташкилотининг нашр этган баёниясига аксиламал кўрсатиб, Форс кўрфази минтақасида нотинчликларнинг сабаби бўлган нарса бу америкаликларнинг ноқонуний ва тажовузкорлик билан ҳузур топишлари ҳисобланадиким, дунёнинг бошқа бир томонидан келиб, бизнинг чегараларимиз яқинида ҳузур топишган ва ўринсиз иддаолар ҳам қилишади,-деб айтди.
Сентком террористик ташкилоти (Ғарбий Осиё, Марказий Осиё ва Африка шарқида жойлашган Америка кучларининг қумондонлик штаби) ўтган пайшанба куни бир баёния нашр этиб, унда Эроннинг 11-та ҳарбий кемаси Американинг ҳарбий 6 -та кемасига яқинлашиб, улар учун тўсиқлик яратишди,-деб иддао қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эронга қарши Америка расмийларининг иддаоларига аксиламал кўрасатиб, бир йил олдин ёзган маъноли твитини "йиллик эслатма" иборати билан такрорлади.
Муҳаммаджавод Зариф шундай ёзди: "Шундай назарга ташланадиким, Америка денгиз кучлари бизнинг сув ҳудудларимизда ўз йўлини топа олмайди. Эҳтимол унинг сабаби шундаки, улар унинг исмини билишмайди. Форс кўрфази Америка пайдо бўлишидан 2000 йил олдин худди шу ном билан аталган эди. Ёки улар бизнинг уйимиз атрофида 7000 мил узоқликда нима қилаётганларини билмайдилар."
Эрон армияси кунида Эрон қуролли кучлар вазирининг айтган сўзлари ҳам аниқ паём етказади.
Генерал Ҳотамий биз ўз уйимиздамиз ва улар, яъни америкаликлар дунёнинг бошқа бир томонидан келиб, минтақа мамлакатларига таҳдид солиб ҳамда санкциялар жорий этиб, мушкулотлар келтириб чиқаришмоқда,-деб таъкидлади.
Эроннинг қудратли мудофаачилари бир неча маротаба Америка расмийларига агар Эрон хавфсизлигига кичик бир ёвуз ният, мақсадга эга бўлсалар ёки сайъ-ҳаракат қилсалар Эрон Ислом Жумҳуриятининг жиддий аксиламалига юзмаюз бўлишади,-деб огоҳлантириш берганлар.
Ўтган йили июн ойида Американинг жосуслик учувчисиз учоғи Ҳурмузгон вилоятидаги Муборак тоғлари рўпарўсида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳаво ҳудудларига тажосуз қилгани натижасида соқчилар корпуси томонидан нишонга олинди ва уриб туширилди.
Бир неча вақт олдин америкалик бир ҳарбий самолёт Эрон ҳаво ҳудудларига киришга ҳаракат қилди, аммо Эрон ҳаво ҳужумларига қарши кучларининг огоҳлантириши билан ўз йўлини ўзгартирди.
Тажриба шуни кўрсатадики, америкаликлар хавфсизлик баҳонаси билан ҳар қандай амални амалга оширган бўлсалар, амалда минтақа мамлакатлари халқига нисбатан таҳдид солишган. Форс кўрфазида Американинг ҳарбий ҳаракатлари ҳам бу қоидадан мустасно эмас.
Бу ҳузур топиш учта мақсад билан амалга оширилган.:
Биринчи мақсад бу минтақада барқарорликни барҳам берадиган жараён сифатида, Эрон Ислом Жумҳуриятини нотўғри жилвалантиришдан иборатдир.
Иккинчи мақсад эса Эрондан қурқитиш мақсадида Эронга қарши коалиция ташкил этиш ва минтақани нотинчликларга юзмаюз этишдан иборат.
Учинчи мақсад бу Америка Эроннинг мудофаа қудратини чеклаш ва минтқада хавфсизлик кескинликларини ижод этиш пайидадир.
Бу учта мақсад шуни кўрсатадики, Американинг минтақада кескинлик яратишдан мақсади минтақа мамлакатлари ўртасида хавфсизлик бўйича ҳамкорликларнинг олдини олишдан иборатдир. Энди, америкаликлар минтақада нотинчликларни вужудга келтириш учун янги уйинни бошлаган ва Эронга стратегик таҳдид солиш билан Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфазининг хавфсизлигининг мудофаачиси этиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳолбуки, ўзлари минтақада нотинчликлар келтириб чиқаришмоқда.
Ана шу ҳақиқатни таъкидлаб, Эрон "Ҳурмуз тинчлиги" лойиҳасини таклиф этиб, минтақа мамлакатларининг умумий хавфсизлиги йўлида ҳамкорлик қилишга даъват этди.
Бу ёндошув шуни кўрсатадики, Эрон Ислом Жумҳурияти Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфазининг хавфсизлиги ва барқарорлигини жаҳон ва қўшни мамлакатларнинг хавфсизлиги ва барқарорлиги маъносида деб билади. Бунга асосланиб, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига барҳам берадиган ва душманларнинг тажовузларига қатъийлик билан амал қилади.