Коронавирус ва Ӯзбекистоннинг ӯзбек пахтаси бойкотини бекор қилиш ҳаракатлари
Дунёнинг кӯпгина мамлакатлари каби корнавирусга қарши курашаётган, иқтисодиётнинг заифлашуви хавфи билан юзма-юз бӯлган Ӯзбекистон ӯзбек пахтаси бойкотини бекор қилишга ҳаракат қилмоқда.
Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда коронавирусга қарши кураш жараёнида зарар кӯрган иқтисодиётни қӯллаб-қувватлаш мақсадида бир миллиард доллар ажратиш ҳақида буйруқ берди. Ташқарига газ ва олтин экспорт қиладиган бу Ӯрта Осиё мамлакатининг ташқи савдодан қӯлга киритадиган даромади бу йил 1.1 миллиард долларга камайиши, олдиндан 5.5 фоиз деб белгиланган ялпи ишлаб чиқариш даражаси эса 3.8 фоизгача камайиши мумкин.
Ӯзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сӯнгги маълумотларига кӯра мамлакатда 1678 киши коронавирусга чалиниб, улардан 357 киши тӯлиқ тузалган, 6 нафар эса ҳаётдан кӯз юмган. Катта шаҳарларда карантин жорий қилиниб, шаҳарлараро қатновлар тӯхтатилган.
Ӯзбекистон коронавирусга қарши курашда янги бир “қурол”дан фойдаланиш ниятида. Ӯтган ҳафта Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ӯнлаб инсон ҳуқуқлари ташкилотларини қамраб олган Cotton Campaign халқаро коалициясига ёзган очиқ хатида пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланганлик учун Ӯзбекистон пахтаси харидига 2006 йили жорий қилинган бойкотга барҳам берилишини сӯраган.
Вазирнинг ёзишича коронавирусга қарши кураш доирасида эълон қилинган карантин натижасида 150 минг нафар ӯзбекистонлик ишсиз қолиб, 200 минг нафар қашшоқлик ҳолатига тушиб қолган. Мамлакатга қайтган 140 минг меҳнат муҳожири бугунги кунда бирор-бир даромад манбаига эга эмас.
Пахтакорликда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш СССРнинг меросидир.
Мирзиёевнинг ислоҳотлари
Ӯзбекистон Шӯролар ҳукумати давридан бепоён пахта далаларида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланиб келади. Ҳар йили пахта терими мавсумида мактаб ӯқувчилари, студентлар, духтурлар, ӯқитувчилар ва ҳатто ҳарбий хизматчиларни пахтага мажбурий сафарбар қилинарди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимочиларининг мунтазам хавотир билдиришлари натижасида айрим давлатлар, ишлаб чиқариш компаниялари ва инвеститсия киритувчилар ӯзбекистон пахтасидан ишлаб чиқарилган ип-газламани сотиб олмаслик учун кампания ташкил этдилар. Ушбу коалицсияга 300 дан ортиқ компаниялар бирлашишди.
2016 йилнинг декабр ойида ислоҳотлар дастури билан қудратга келган Шавкат Мирзиёев мажбурий меҳнатни тугатиш ва қишлоқ хӯжалигини хусусийлаштириш ваъдасини берган эди.
Мамлакатни йиллар давомида бошқариб келган диктатор Ислом Каримовнинг ӯлимидан кейин президентликка сайланган Мирзиёев кӯпгина соҳаларда ислоҳотларни бошлаб юборди. Жорий йилнинг феврал ойидан амал қила бошлаган чет эл инвестицияси тӯғрисидаги қонун Мирзиёев давлатининг ислоҳотлар доирасида қабул қилган қарор ва қонунлари мажмуасидан биридир.
Мирзиёев давридаги ижтимоий – сиёсий ислоҳотлар орасида геополитик нуқтаи назаридан энг муваффақиятлиси пахта далаларида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан воз кечиш бӯлди. Бу нарса инвестициячилар ва Ғарб давлат мулозимлари назарида Ӯзбекистоннинг обру-эътиборини юксалтирди. Бу соҳада анчайин ишлар қилинган бӯлсада, аммо ӯтмиш меросидан батамом воз кечиш учун кӯпроқ вақт талаб қилинади, шекилли.
Халқаро Меҳнат ташкилотининг ҳисоботига кӯра 2019 йили Ӯзбекистонда пахта терими мавсумига 102 минг киши мажбурий меҳнатга жалб қилинган. Аммо бу ташкилот Ӯзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш энди аввалгидек системали тарзда эмаслигини таъкидлаган.
Халқаро Меҳнат ташкилотининг фикрича “ Ӯзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш кейинги йилларда ноқонуний ҳисобланиб, ундан фойдаланган мансабдорлар жаримага тортилади”.
Эндиликда гарчи мактаб ӯқувчилари, студентлар, маориф ходимлари ва бюжет ташкилотларининг хизматчилари пахта теримига жалб этилмасада, ҳалиям ҳарбийлар ва ҳатто банк ходимларини пахта далаларида учратиш мумкин.
Жорий йилнинг март ойида Ӯзбекистон президенти махсус фармон билан пахтага белгиланадиган давлат режасини тугатиб, бу маҳсулотни етиштириш ишини қишлоқ хӯжалигидаги хусусий секторга топширди. Худди шу март ойида Америка ӯзбек пахтасини болалар меҳнатидан фойдаланиш натижасида етиштирилган маҳсулотлар руйхатидан чиқарди.
Ӯзбекистон давлат мулозимининг ӯтган ҳафта эълон қилинган мурожаатида келтирилишича, тӯқимачилик саноати Ӯзбекистонда аҳолини иш билан таъминлашнинг асосий манбаси ҳисобланади. Тӯқимачилик саноатига ихтисослашган етти минг ишлаб чиқариш корхонасида 200 мингдан ортиқ киши доимий иш билан таъминланган бӯлиб, уларнинг қӯлга киритган даромадлари бир миллион кишининг тирикчилик манбаи ҳисобланади. Бизнинг ҳисоб-китобларга кӯра пахтамизга қӯйилган бойкотнинг олиб ташланиши тӯқимачилик саноати маҳсулотлари экспортининг икки бараварга ошишини таъминлайди. Бу нарса жуда кӯп янги иш жойларининг вужудга келишига замин яратиб, коронавируснинг тарқалиши сабабли юзага келган танглик вазиятида ӯта муҳимдир.
Ӯзбекистон давлати бу мурожаатда шунингдек, ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаш ниятида эканлиги ва бу босқичда мажбурий меҳнатдан воз кечиш учун инсон ҳуқуқлари ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиши ва уларнинг тавсияларидан фойдаланишини таъкидлаган.
Cotton Campaign халқаро коалицияси: бойкот зудлик билан бартараф этилмайди...
Ӯзбек пахтаси бойкотини олиб ташлаш Ӯзбекистон иқтисодиёти аҳволини анчайин яхшилаши мумкин, аммо таҳлилчилар давлатнинг бу соҳадаги ваъдаларига ишонишга ҳали эрта эканлигини таъкидлашаяпти.
Ройтерс ахборот агентлигининг хабарига кӯра ӯнлаб инсон ҳуқуқлари ташкилотларини қамраб олган Cotton Campaign халқаро коалициясининг фикрича, Ӯзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик доирасида бир қатор муваффақиятлар қӯлга киритилган, аммо ӯзбек пахтасига қӯйилган бойкотни олиб ташлашга ҳали эрта.
Тӯқимачилик маҳсулотларини Японияга экспорт қилиш учун музокаралар олиб борилмоқда
Ӯзбекистон тӯқимачилик маҳсулотларини Япония бозорига олиб кириш учун бу мамлакатнинг улкан ширкатларидан бири билан музокарага киришган. “Тренд” ахборот агентлигиӮзбекистоннинг Токиодаги элчихонасига таяниб, ёзади: “Япония бозорида ӯзбекистон маҳсулотлари учун талабот мавжуд. Аллақачон тӯқимачилик маҳсулотларининг синов мақсадидаги илк партияси харидор ширкатга етказиб берилди. Бу соҳада жиддий музокаралар давом этмоқда”.
Ӯзбекистоннинг тӯқимачилик саноати маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми ӯтган йили икки миллиард долларни ташкил қилди. Давлат эса бу кӯрсаткични жорий йилда уч миллиард долларга етказишни мӯлжаллаган.
Аммо ӯзбек пахтаси бойкотига барҳам берилса, бу кӯрсаткич ӯтган йилгига қараганда икки бараваргача ошиши мумкин.